Куз мавсумига утадиган трендлар
31.08.2016
Ёздан саломлар бўлсин
Биз ёздан кузга ўзимиз билан бирга олиб ўтадиган 5та асосий трендга эътибор қаратдик. Агар сиз бирор сабаб билан бьюти-мастхэвлардан бирини синаб кўришга улгурмай қолган бўлсангиз – буни синаб кўришнинг айни пайти келди!
Милтираб турадиган тери
Терининг енгил милтираши ва нур сочиши – баландликда юришни ёқтирадиган аёллар учун керакли бўлган нарсадир. Гўзаллик индустриясидаги ушбу қадамга контурлаш ва стробингдан кейин эҳтиёткорлик билан келинди. Нима учун бу ҳақиқатдан ҳам долзарб ҳисобланади? Чунки хайлайтерлар ва милтираб турадиган тенлар билан ёруғлаштирилган юз ҳақиқий мусаффо бўлиб кўринади. Нур сочиб турувчи юз самарасидан фойдаланиб, туш ёки лаб учун ялтироқ кўринишидаги минималистик макияждан кифояланиш мумкин.
Тўқ рангдаги лаблар
Мода критиклари қанчалик ҳоҳласалар ҳам, ҳозирча ушбу тренд билан хайрлашишнинг иложи йўқ – лаб бўёқларининг олхўри, черника, узум ва ҳатто маймунжон рангларидаги туслари бутун дунё бўйлаб миллионлаб аёлларни ўзига янгидан бўйсундириб олмоқда. Мавсумдан мавсумга кўчиб юрувчи ушбу тренд, кузда ҳам қолишни режалаштирмоқда. Тўғрироғи, хазонрезгилик даврида мода ишқивозларига хирароқ текстураларни устун қўйиш тавсия этилади.
Соч ўримлари ва жгутлар
Маълум стилдаги ва қулай тренд – соч ўриш ҳисобланади. Энг оммабоп соч ўриш турлари ҳақида биз сизларга навбатдаги мақолаларимизда сўзлаб берамиз, ҳозирча эса қуйидагиларни маълум қиламиз: бир бири билан соч ўримларида, думчаларда ва «малвиначалар»да қўшилиб ўриладиган жгутлар оммабоп чўққидадир. Юлдузлар ва подиумлардаги мисолларга эътибор берилиб, айниқса пешанагажакни йиғиб, юзни очиб турувчи “аждаҳочалар” ва жгутлар шак-шубҳсаиз оммабоп бўлиб бормоқда. Иккинчи тренднинг оммалашишида, бош қаҳрамонлари сочларини худди шу тарзда йиғиб юрадиган «Тахтлар ўйини» сериалининг оммабоплиги муҳим аҳамият касб этди.
Пала-партиш тўлқинлар
Соч турмакларида иккинчи мавсумда кетма-кет кузатилаётган «қандай уйғонган бўлса, шундайлигича кетди» таасуроти ҳам ўз позицияларини қўлдан бой бераётгани йўқ – эркин парвозда чигаллашган ҳолда таралиб турган инжиқ тўлқинлар подиумлар ва мода ишқивозларини тарк этмаяпти. Зарур пайтда, ультрамодадаги соч турмагини уй шароитларида ҳам қилиш мумкин. Бунинг учун янги ювилган сочларга мусс суркаб, кокилларни бироз қуритиб, бироқ қуп-қуруқ қилиб эмас, 4-6та найча ўраб қўйинг. Бир соат вақт ўтгандан сўнг, сочларни ёйиб, лак сепинг. Тайёр!
Момиқ қошлар
Нима бўлганда ҳам, қошларни ҳақиқатдан ҳам йилнинг асосий хити деб аташ мумкин. Уйча шаклидаги ва тўғри, пахмоқ ва гел билан ётқизилган қошлар – ҳаммаси, нима бўлишидан қатъий назар, асосийси яхши қаралган ва саранжом кўринса бўлди. Бироз пала-партиш тартибдаги момиқ қошлар иккинчи мавсумда ҳам ўта оммабоп бўлиб қолди. Агар бир неча ой аввал қошлар қалинлик учун эҳтиёткорлик билан махсус геллар билан таралиб юрилган бўлса, энди эса уларга қуюқлик ва ҳажм бағишланиб, атайлаб пахмоқлантирилмоқда. Биз ҳар жиҳатдан бенуқсон қошлар яратиш ҳақида сўзлаб берган эдик, энди эса бу ёғига нима бўлишини кўрамиз.