Қора кунда: тўқ рангли лаб бўёғи билан макияж
01.08.2016
Мана лаблар макияжи учун маъюс туслари биринчи мавсумда муҳокамада бўлаётгани йўқ. Ким нима десин-у, лекин бундай довюрак макияжни таътиб кўришга арзийди. Биз сизларга образингизни ҳар жиҳатдан шаҳар стилига тўғри келадиган тўқ рангдаги лаб бўёғи билан макияж қилишнинг уч усулини кўрсатиб ўтмоқчимиз.
Макияжга классик ёндошиш – тўқ рангли лаб бўёғидан фойдаланишнинг энг оддий ва ишончли усули ҳисобланади. Агар сизга лаб бўёғининг вино, олхўри, тўқ қизил рангли туслари ўта “фаол” туюлса, унда лабларни нафис стрелкалар билан тўйинтириб баланслаб олишдан яхшиси йўқ. Учларидаги бироз эҳтиёткорлик билан қайрилган стрелкалар, кўзларнинг мукаммал такрорланувчан контурлари, образингизни тугалланган ва жозибадор қилиб кўрсатади.
Асосий қоида: лаб бўёғининг тўқ тусларидан фойдаланганда макияжни ўта синчковлик билан суртиш ҳақида унутмаслик керак. Дангасалик қилмасдан, лаблар контурини чизамиз, стрелкаларни ва қошларни бироз чиқариб астойдил чизиб чиқамиз.Бундай ёрқин образ элементлари билан юзингизнинг ҳар бир миллиметри эътиборни ўзига жалб этади , демак сизнинг кўринишингиз +5га баҳоланиши мумкин.
Довюрак қизлар оммавий тўқ рангли макияжни хуш кўрадилар. Ушбу ёндошувни танлашнинг моҳияти нимадан иборат. Унинг эътиборни бир жойга жамлай олишидандир. Шунга ўхшаш қарор, коктейлга кийладиган кўйлак ёки полга тегиб турадиган “оҳир” безакларга мослашиб, савлатли кечки образни аъло даражада тўлдириб туради. Ушбу типдаги макияжнинг асосий қоидаси – кўз ва лаблар ягона рангли калити билан ушлаб турилади. Шу билан биргаликда, сиёҳ рангли лаб бўёғини танласангиз, худди шу тусдаги танлар ҳам талаб этилади.
Асосий қоида: бундай макияж мукаммал асосни талаб этади – юз керакли самарага эришиш учун деярли чиннидай бўлиши керак. Бу ерда консилер, макияж остидаги асос ва юзнинг асосий тонини текислаш мумкин бўлган яхшигина тус берувчи восита ёрдамга келади. Сўнгра консилер билан у бўйича ўтиш керак.
Ширадор лаб бўёқлари компаниясида минималистик макияж ҳаётга тўлиқ ҳуқуқлидирлар. Ушбу усул айниқса бироз офтобдан қорайган аёлларга мос келади. Макияж учун нима талаб этилади? Сизнинг табиий гўзаллигингиз. Мазкур ҳолатда қошларни ажратмаган маъқул – уларни етарли даражада тараб туриш керак. Кўзларда тўхталадиган бўлсак – уларга етарли даражада илиқ тусли – жигар ранг , тўқ қизил ранг ва тўқ жигарранг туслари етарли бўлади, тўқ қизил ранг ва тўқ жигарранг – образнинг бенуқсон якуни бўлади.
Асосий қоида: бундай макияжда асосий ролни лаблар ўйнайди, шунинг учун муҳим эътиборни қуйидагиларга қаратиш керак – лаб бўёғи суртиб бўлгунга қадар скраблаш, шунингдек қоғоз салфетка билан намлантириб, ивитиб, контурни чизишга киришиш, лабларнинг ҳар бир бурчагини эҳтиёткорлик билан бўяб, ўртасидан бошлаб четларига қаратиб бўёқ билан тўлдириш тавсия этилади.
Асосий тенденцияларни makeup.uz билан бирга кузатинг. Бизни маслахатларимиз ва ечилиш улулларимизни бошкаларга курсатинг , ҳамда нашрларимзга ўзизни фикрингизни изоҳларда тўлдиринг! Телеграм-каналимизга , facebook ва instagram га аъзо бўлинг.