Йоганинг 10та фойдаси. Йога билан шуғулланиш нимаси билан фойдали?
07.04.2020
Йога нимаси билан фойдали? Йога билан шуғулланишнинг асосий салбий ва ижобий томонларини кўриб чиқамиз. Соғлом турмуш тарзини олиб борувчи инсон йога билан шуғулланишга вақт сарфлаши шартмикан.
Йога эрамиздан аввалги учинчи ва иккинчи минг йилликлар орасида Ҳиндистонда пайдо бўлган. Ҳинд дарёсининг қирғоқларида топилган йога позаларидаги одамлар тасвирланган муҳрлар айнан шу даврга тўғри келади.
Замонавий йога кўплаб йўналишлар ва услубларга эга. Улардан асосийлари: айенгара, аштанга-йога, бикрам-йога, вини-йога, йогабит, кундалини, куч тортишиш йогаси, трай-йога, хатха-йога.
Йога билан шуғулланиш нимани намоён этади
Йога билан шуғулланиш– бошланғич, асосий ва якунловчи уч қисмдан иборат. Уларнинг ўзига хослиги йоганинг танланган йўналишига боғлиқ.
Машғулотни мантра куйлашдан, қисқача релаксация ёки оёқ-қўлларнинг чигалини ёзишдан бошлаш мумкин. Янги бошлаганлар - ўқитувчи нима қилаётганлигини диққат билан кузатишлари ва майда деталларни кўздан қочирмасликка ҳаракат қилишлари керак.
Асосий қисми машқлар амалиётини ўз ичига олади. “Асан”ни бажараётганда, ўз ҳис-туйғуларингизга қулоқ тутинг ва бирданига оғриқ ёки кучли ноқулайлик сезиб қолсангиз, машқларни бажаришни тўхтатинг.
Машғулот охирида ўқувчилар ёпиқ кўзлари билан “мурда позаси” – шавасанни бажарган ҳолда гиламга ётадилар. Бу энг юқори бўшашиш ва машғулотлардан сўнг куч тўплаб олишга эришишга имкон беради. Шавасаннинг давомийлиги йоганинг танланган услубига боғлиқ.
Умумий ҳолларда йога машғулоти айнан шундай ўтади. Йога нимаси билан фойдали?
Йога:ижобий ва салбий томонлари
Йоганинг ижобий томонлари
1. Организмни умумий соғломлаштириш
Йога организмни соғломлаштириш бўйича ноёб тизим деб аталади. У ички гармонияни топиш ва барча органларнинг ишини яхшилаш имконини беради. Йога фаласафаси зарарли одатлардан қутулиш ва соғлом турмуш тарзига қўшилишга ёрдам беради.
2. Атроф дунё билан уйғунлик. Руҳий зарба ва салбий кечинмалардан қутулиш.
Йогасизга ўз ички дунёнгизга кириш ва ўзингизни яхши билиб олиш имкониятини беради. Машқлар сизнингсалоҳиятингизни очиб беришга, уйғунлик ва хотиржамликни қозонишга йўналтирилган.
Релаксация пайтида бўшашиш имконияти салбий кечинмалардан қутулишга ёрдам беради. Чуқур нафас олишни билиш, стресс вазиятларда хотиржам ва мулоҳазали бўлишга ёрдам беради.
3. Орқадаги ва бўғимлардаги оғриқлардан қутулиш
Йогада бизнинг организмимизни бўшаштирувчи ва уни тетиклаштирувчи таъсирга эга бўлган яхлит машқлар мажмуаси мавжуд. Орқа ва бўғимлардаги оғриқларга қарши курашишнинг самарадорлиги тиббий дори-дармонларни қўллаш билан солиштирилиши исботланган.
4. Қоматнинг яхшиланиши
Йога билан шуғулланиш мушаклар корсетига мустаҳкамловчи таъсир кўрсатади. Қомат яхшиланади, қадам ташлаш анча ишончли бўлиб қолади.
5. Метаболизмни тезлаштириш ва озиш
Йогада махсус ошқозон-ичак тракти (ОИТ) ишини яхшилашга ва бунинг натижасида, метаболизмни яхшилашга йўналтирилган махсус машқлар мавжуд. Йогани тез озиш усулларига киритиш мумкин эмас. Бироқ йога билан тизимли равишда шуғулланиш секин-аста вазнни камайтириш имкониятини беради. Бироқ йога билан доимий равишда шуғулланиш секин-аста вазннинг тушишига олиб келади.
6. Организмни тозалаш
Йога билан доимий равишда шуғулланиш ички органларни машқ қилишига ёрдам беради. У овқат ҳазм бўлишини яхшилайди ва организмдан токсинларни чиқарилишини кучайтиради.
7. Иммунитетнинг ошиши
Машқларни бажариш лимфа циркуляциясини фаоллаштирали, органларнинг ички балансини тиклайди ва оганизмни нг инфекциялар ва бактерияларга қаршилик кўрсата олишини яхшилайди.
8. Ақлий қобилиятларни яхшилаш
Йога вақтида медитация билан шуғулланиш ақлий фаолиятни кучайтиради, хотирани яхшилайди ва эътиборнинг жамланишини машқ қилдиради. Машқлар қон оқимини яхшилайди ва мияни кислород билан бойитади.
9. Ёш аҳамиятга эга эмас
Йога билан, жисмоний тайёргарлик даражасидан қатъий назар, ҳар қандай ёшда шуғулланиш мумкин.
10. Вақт ва жой аҳамиятга эга эмас
Йога билан шуғулланиш маълум ускуналарни талаб этмайди. Шунинг учун у билан ҳар қандай жойда шуғулланиш мумкин.
Машғулотлар учун вақт ҳам катта аҳамиятга эга эмас. Йога билан эрталабки вақтда, тушлик ва кечқурунги вақтда шуғулланишдан бир хил фойда олинади.
Йоганинг салбий томонлари
Машғулотлар учун юқори нарх тўлаш ва ҳақиқий ўқитувчини қидиришдаги қийинчиликлар. Йогага ўқитиш – ҳар қандай товламачилар ва сектантлар учун ҳақиқий жаннатнинг ўзгинаси.
Жароҳат олиш ва эски касалликларнинг авж олиш имконияти – нотўғри амалиёт бўлиб, у нафақат тўғридан-тўғри жароҳатлар (эт узилиши, суяк чиқиши) билан, балки ички органлар ва таянч-ҳаракатланиш аппарати сурункали касалликларининг ривожланиши билан таҳдид солади.
Йога - фитнес ва ёки спорт эмас, у билан факультатив тарзда шуғулланиш имконияти йўқ – сиз ёки ўзингизнинг бутун турмуш тарзингизни унга бўйсундирасиз, ёхуд ҳеч нимага эриша олмайсиз.
Йога – бу нафақат машқлар мажмуаси. Бу аввалом бор, инсон дунёқарашини ўзгартирувчи, ўзини тутиш услубини ўзгаришига олиб келувчи муҳим фалсафа ҳисобланиб, ҳаётнинг барча соҳаларига кира олади. Сиз бутунлай ёки тўлиқ ўзгаришга тайёрмисиз?
Асосий тенденцияларни makeup.uz билан бирга кузатинг. Бизни маслахатларимиз ва ечилиш улулларимизни бошкаларга курсатинг , ҳамда нашрларимзга ўзизни фикрингизни изоҳларда тўлдиринг! Телеграм-каналимизга , facebook ва instagram га аъзо бўлинг.