Иссиқ: қандай қилиб бўлса ҳам омон қолиш
18.07.2016
Ёзнинг муттасил, қиздирувчи иссиғи ҳаётимизга кириб келди. У ҳар йилгидек одатдагидек кирди. Ва бизлар ҳам, одатдагидек ҳар қандай усул билан: кондиционерлар, сув, вентиляторлар, душ, сув ҳавзалари ёрдамида, ундан сақланишга уринамиз. Замонавий ҳаёт суръати биздан муттасил мегаполис бўйлаб доимий ҳаракатда бўлишимизни талаб қилса, биз нима қилишимиз кера ахир? Қандай қутилиш йўлларини излашимиз керак?
Дастлаб, иссиқ нимаси билан хавф туғдиришини муҳокама қилиб олсак. Аввалом бор, бу ҳавода кислород етишмовчилигидир, унинг натижасида эса гипоксия (кислород етишмовчилиги) юзага келади. Натижада, одамни уйқу босади ва бутун тана лоҳасланиб қолади. Иккинчи хавф – қуёш зарбаси. Дастлабки аломатлари: бош айланиши, кўнгил айниши, юракнинг тез уриши, ҳарорат ошиши ва тананинг умумий бўшашиши. Оддий қоидаларга риоя қилишга урининг ва шунда ёзги давр сизга соғлиқ билан боғлиқ бўлган муаммоларни келтириб чиқармайди.
Кийим
Оч рангли табиий матолардан тикилган кийимлар кийишга урининг. Синтетик материаллар иссиқхона таасуротини туғдиради, ҳаво ўтказмайди, тўқ ранглар эса қуёш ёруғлигини ўзига тортади. Албатта бош кийим кийиб юринг.
Оёқ кийим
Ҳаддан зиёд баланд пошнали оёқ кийим кийманг. Томирлар иссиқда юқори оғирлик ҳис қилади. Пошнаси унчалик баланд бўлмаган босоножкалар, балеткалар, туфлилар ва очиқ шиппакларни танланг.
Сув
Ўзингиз билан доимо ичимлик суви олиб юринг ва уни тез-тез алмаштириб туришга ҳаракат қилинг. Агар ҳатто сув ичишни истамаётган бўлсангиз ҳам, тер ажралиб чиқиши туфайли йўқолиб борувчи намлик заҳирасини доимий тарзда ўрнини босиб туриш зарур. Сувни тез-тез, кичик порцияларда ичиб туринг. Тунига суюқликни ҳаддан ташқари кўп ичиш – зарар. Бу шишлар пайдо бўлишига олиб келади. Даври-даври билан қўлларингизни сув билан ювиб туринг.
Вақт
Очиқ ҳавода узоқ муддатли тадбирларни режалаштирманг, ёки уларни эрталабки ёки кечқурунги вақтга режалаштиринг, ҳатто гап кўчада унчалик кўп бўлмаган вақт давомида сайр қилиш ҳақида кетаётган бўлса ҳам.
Ичимликлар
Ҳеч қандай газли лимонадлар ёки минерал сув ичманг. Дамланган кўк чой, ялпиз танага қизиб кетиш оқибатларидан қутулиб қолишга ёрдам беради.
Офисда
Компьютер ёки иш столи олдида кўп ўтирмасликка ҳаракат қилинг. Суюқлик бутун танангиз бўйлаб тўғри режимда айланиши учун албатта танаффуслар қилиб туринг. Шунда танангизни ҳолдан тойдирувчи уйқу босишидан қутқарган бўласиз.
Маҳсулотлар
Ўзингизни иссиқ ва оғир таом билан қийнаманг. Сабзавотлардан тайёрланган салатлар, шўрвалар, ёғсиз балиқ, муздай суюқ овқатлар - окрошка, гаспачо ёки лавлагили шўрва, янги кўкатлар, мевалар – сизнинг ёз давридаги энг яхши дўстларингиздир. Бироқ қуёшда узоқ вақт туриб қолган маҳсулотни истеъмол қилманг, чунки озиқ-овқатдан заҳарланиш хатари етиши мумкин.
Тузлар ва минераллар
Тер чиқиши сабабли, тана керакли тузлар ва минераллар заҳираларини йўқотади, шунинг учун озиқ-овқат маҳсулотларига тез-тез тузланган минерал суви қўшиб туринг.
Кайфият
Ғамгинликка тушмасликка ва ёмон кайфиятда бўлмасликка урининг. Ахир фақат ҳар қандай нохушликни ҳам табассум билан енгиб ўтиш осон. Айниқса, кузгача атиги бир ярим ой вақт қолганлиги ва иссиқ тез орада тугашини аниқ билсангиз.
Қуёш доимий ҳамроҳингиз бўлсан!
Асосий тенденцияларни makeup.uz билан бирга кузатинг. Бизни маслахатларимиз ва ечилиш улулларимизни бошкаларга курсатинг , ҳамда нашрларимзга ўзизни фикрингизни изоҳларда тўлдиринг! Телеграм-каналимизга , facebook ва instagram га аъзо бўлинг.