Юлдузли ниқоб: Ватанимиз шоу-бизнеси қандай парфюмни танлайди
16.02.2017
Биз ўзбек эстрадаси юлдузлари қандай муаттар ҳидларни афзал кўришларини билиб олишга қарор қилдик ва кичиккина сўров ўтказдик. Аниқланишича, ўз муаттарликларини танлашга уларнинг ҳаммаси ўта жиддий ёндошишларини билиб олдик. Ўтказилган эксклюзив сўровда Шахзода Матчанова, Франгиз Файзиева и Shadisha биз билан ўз фикрларини бўлишишдилар.
Обзоримизнинг биринчи респонденти машҳур Shadisha ижодий тахаллуси билан машҳур бўлган ижрочи ШадиТуйчиева бўлди.
«Менинг севимли муаттарликларим – MarcJacobs томонидан чиқариладиган Decadence ва Kenzo Jungle. Мазкур муаттарликлар мавсумнинг мода оқимларига тўғри келадими, йўқми, билмадиму, бироқ Kenzo мен учун MarcJacobsга қараганда пастроқ саналади. Jungle муаттарлиги – ноодатий, кучли ва иродали, у ҳар қандай аёл киши учун ҳам, ҳар куни фойдаланиш учун ҳам тўғри келавермайди. Муаттарлик танлашда мен ўз сезим қобилиятимга таянаман, ва агар менга муаттарлик ёқса,ва ундан қаердан фойдаланишни билсам - ушбу парфюмни оламан. Ширин ҳидларни ёқтирмайман, чунки улар менга ярашмайди».
Facebook: fb.com/shadisha.tuychieva
Instagram: instagram.com/shadisha_/
Театр ва кино актрисаси, бир қатор нуфузли мукофотлар соҳибаси Шахзода Матчанова ўзининг мукаммал муаттарлигини танлаш сирларининг пардасини очди.
«Одатда мен, бренд ва коллекциялардан қатъий назар, фақат ўзимнинг таъбимга қараб иш тутаман. Мен, парфюм – қиз бола учун энг яхши совғалардан бири деб ҳисоблайман. Мен духини кайфиятимга, мавсумга, борадиган жойимга қараб танлайман. Ўз коллекциямда муттарликларнинг турли-туманлилиги мени чексиз қувонтиради. Бироқ менинг беқиёс фаворитларим SantalRoyalbyGuerlain ва DolceGabbanaVelvetDesertOud» ҳисобланади.
Facebook: fb.com/profile.php?id=100004783473186
Instagram: instagram.com/shahzodamatchanova/
Ижрочи, кўшиклар муаллифи ва ҳақиқий it-girl Франгиз Файзиева, аксинча, муаттарлик танлаш бобида барқарорлик тарафдори ҳисобланмайди.
«Менга узоқ вақт давомида ҳамроҳлиқ қиладиган ўз парфюмимни ажрата олмаганман. Йилдан йилга менинг таъбларим ўзгаради ва авваллари мени “ақлдан оздирган” муаттарлик энди ўтмишдаги ҳиссиётларни уйғотмаслиги мумкин. Мен танлайдиган муаттарликлар, ҳар доим ҳам мода оқимларига мос келавермайди, аммо руҳий кайфиятмига мутлақ жавоб бера олади. Бирорта янги модадаги муаттарликни учратиб қолсам, уни ўз таъбимга мос келади, деб ҳисоблаган ҳолатлар ҳам учраб туради. Chanel ва Miss Diorларнинг Lancôme Tresor, Coco Mademoiselle муаттарликларини ўз фаворитларим деб қайд этишим мумкин».
Facebook: fb.com/frangiz.fayzieva
Instagram: instagram.com/fayzievaf/