Косметикани интернетда сотиб оламиз: тарафдорлар ва қаршилар
14.12.2016
Юқори технологиялар даврида интернет-шопингдан қулайроқ нарса йўқ. Кимдир тармоқ кенгликларида кийим қидиришга отланса, яна бошқалар техника қидирадилар, яна бошқа бировар эса - сайтларда косметика харид қиладилар. Бизни мана шу сўнггиси кўпроқ қизиқтиради, ва айнан шунинг учун биз ўзимизнинг онлайн-дўконимизни очдик. Косметикани қандай қилиб тўғри танлаш ва тармоқларда саватларингизни “маҳсулотлар” билан тўлдириб олганингизда қандай хатоларга йўл қўймаслик кераклиги ҳақида сўзлаймиз.
Қулайлик – онлайн-шопингнинг асосий ижобий томони, ахир ҳамма исталган нарсани энди хонадонингизни ёки офисингизни тарк этмасдан топишингиз мумкин. Хўш, харидни нимадан бошлаш керак? Ўз косметика қутичангизни ўрганишдан ва мавжуд бьюти-маҳсулотларнинг таҳлилидан бошлаганингиз маъқул. Биз сизларга яроқлилик муддатларини аниқлаш ҳақида сўзлаб ўтган эдик. Демак, агар у ёки бошқа бьюти-воситага яроқлилик муддатининг якунланиши таҳдид солаётган бўлса, тежамкорлик қилманг ва белгиланган муддатдан икки ой ўтиб кетганлиги сиз билан ёвуз ҳазил қилмаслигига умид қилманг. Косметика қутичангизни тартибга келтиргандан сўнг, айнан нима кераклиги борасида бироз ўйлаб кўриб, сўнгра тармоқ кенгликларига йўл оламиз.
Агар сиз мавжуд воситангизни худди шу сериядаги яна ўшандай воситаларнинг янгиларига алмаштиришга қарор қилган бўлсангиз, сизга осонроқ бўлади, ахир у сизга тўғри келиш-келишмаслиги ҳақида ўйланиб ўтирмайсиз. Агар сиз таваккал қилиб, бирор янги нарсага ёрдамга мрожаат қилишга қарор қилган бўлсангиз, унда ишлар бироз мураккаб кечади. Синаб кўрилмаган туш, лаб бўёғи, тус берувчи восита ёки мукаммал образ яратиш учун керакли бўладиган бошқа “ёрдамчилар” сотиб олишингиз учун, яхшиси мазкур товар ҳақидаги мулоҳазалар билан танишиб чиқинг ва товарнинг сайтдаги тавсифини синчковлик билан ўқиб чиқинг. Масалан, қуруқ юз териси эгаси бўлсангиз, ҳеч ҳам тус берувчи кремдаги намлантирувчи компонентларнинг йўқлигини эътиборсиз қолдирманг.
Лаб бўёғи, тенлар ва бошқа “бўяниш” воситаларини танлаш бобида эса – вақтингизни аяманг ва тақдим этилган барча рангларни тўлиқ ўрганиб чиқинг. Очдингизми? Унда тақдим этилган маҳсулотни терининг туси билан таққослаймиз. Масалан, оқ-чинни рангидаги тери эгаларига илиқ тусдаги косметика тўғри келмайди, териси зайтун тусли қизлар эса, улардан воз кечмаганлари маъқул. Аммо буғдой рангли хонимларга улар жуда ҳам ярашади! Кўпинча тенлар палеткаси айнан юз тонига таяниб – бир тўпламда турли тусларнинг илиқ тонларини топишингиз мумкин бўлган вақтда, бошқаларини милтиллаб турувчи совуқ тонлар тўлиқ қоплаб олган бўлади.
Қандай ҳолатларда интернет орқали берилган буюртма ўзини оқлайди? Агар сиз буюртма берилган маҳсулотни яхши билсангиз, ва агар сизнинг мамлакатингизда сиз истаган товарни топишнинг иложи бўлмаган тақдирда, ва яна сиз ўз вақтингизни, пулингизни тежаш (йўл ҳақини энг кам миқдорда тўлашингиз мумкин) ва маҳсулот учун ҳар қандай усулда тўлаш ниятида бўлганингизда.
Қандай ҳолатларда интернет орқали буюртма бериш устида ўйлаб қўриш зарур бўлади? Агар дўкон сертификатларга эга бўлмаса, тўлов фақат нақд пул орқали қабул қилинадиган, агар сизни олдиндан тўлов ўтказишга мажбурлашаётган бўлсалар ёки сизнинг дўконингиз текшириб кўришнинг иложи бўлмаган шубҳали обрўга эга бўлган ҳолларда.
Агар сиз барибир ҳам ўзингизда у ёки бошқа косметика воситасини синаб кўришни истасангиз, унда ўз вақтингизни аямай, тестдан ўтказиб кўриш учун отланинг. Мана, масалан makeupshop.uz косметикасини бизнинг дўконимиздаги махсус тестер-дескларда синаб кўришингиз мумкин. Сизларга омадли харидлар ва ёқимли бонуслар тилаб қоламиз!