Мавзули кеча ёки фотосессия учун 4та ғоя
01.11.2016
Қалбингиз саргузаштлар ва қувончни истамоқдами? Унда дўстларингиз учун дадиллик билан мавзули ўтириш кечасини ёки ноодатий фотосессия ташкил қилинг, уларнинг ғояларини эса – биз тайёрлаб қўйганмиз.
Қошлар
Юзнинг ушбу қисми бьюти-гурулар ва биринчи гўзаллар орасида энг оммабопи бўлса керак, энг бўлмаганда сўнгги бир жуфт мавсум давомида. Қошларнинг одатий шаклини қандай қилиб ўзгартирса бўлади ва ноодатий қилиб қўйиш мумкин? Қўлингизга пинцетни олишга шошилманг, яхшиси киприклар учун рангли туш ва ялтироқ сотиб олинг (у сочилувчан бўлиши ҳам, ёки суюқ ва тенсимон ҳолда бўлиши ҳам мумкин). Туш топа олдингизми? Унда қошларингизни қўрқмасдан кўк ёки яшил рангга бўянг. Қўпол бўлиб қолишдан қўрқаяпсизми? Унда садаф рангли тенларни олинг (бундай тенлар Maybelline New York Color Tattoo коллекциясисида жуда кўп). Тенларни қаттиқ мўйқалам билан тукларнинг ўсадиган линияси бўйлаб суртинг, қошларнинг учларига туш суртсангиз ҳам бўлади.
Агар қошларингизни бўяшни истамаётган бўлсангиз, унда қуйидаги ечимда тўхташ мумкин: қошларингизнинг пастки қисмига ялтироқдан ёки ёрқин рангли ялтироқ тенлардан порлаб турувчи линия ўтказинг ва ойнада ўзингизнинг аксингизнинг қанчалик креатив бўлганлигини кўрасиз.
Кўзлар
Қалб ойнасига ноодатий стрелкалар чизиб, эътибор қаратиш мумкин – улар геометрик ёки юмалоқ, бетартиб ёки туш билан бўялган бўлиши мумкин. Асосий маслаҳат: буни оддий қора қалам ёки лайнер билан эмас, балки рангли қаламлар билан бажарган маъқул. Қаламларнинг сариқ, зумрад, кўк ёки маржон тусларини танласангиз мақсадга мувофиқ бўлади. Қовоқнинг ўртасидан қошнинг охиригача тўғри чизиқ ўтказинг (линияни кўзларнинг шакли ва жойлашувига қараб, кенгроқ ёки ингичкароқ қилиш мумкин). Истасангиз линияга бироз садаф рангли тенларни қўшиб, туш билан бўяб қўйсангиз ҳам бўлади.
Агар сиз қора суртмага ўта содиқ бўлсангиз – унда геометрик линиялардан, ёйлардан чекинган ҳолда,”ғайриоддий” стрелкаларни чизинг ва ҳатто нуқталар, чизиқлар ва геометрик шаклларни ҳам чизиб олишингиз мумкин.
Ёноқлар
Ёноқлар ноодатий образ яратишда муҳим аҳамият касб этади. Масалан, сўнгги подиум тенденцияларига биноан, энди юзнинг ушбу қисмини голографик жилоланувчан сўнувчан тенлар билан бироз “ёритиб” олиш мумкин. Истасангиз, ёғупани кўзларнинг ўртасигача ёки чаккангизгача “чўзиш” мумкин (қўрқманг, ахир бу бор йўғи стилизация ва тажриба). Шундай қилиб, ёғупаларнинг бир қисми, чаккаларингиздаги томонларга “кетадиган” ёғупаларга қараганда ёрқинроқ бўлиши керак.
Лаблар
Бу ерда фантазиянгизни ишга солиб иш тутишингиз мумкин. Лаб бўёғининг бир ранги бошқа рангга ўтувчи градиент – сўнгги вақтлардаги энг оммабоп техникалардан бири бўлиб қолди. Шундай қилиб, пушти рангдан тўйинган бинафша рангга, қора рангдан қизил рангга, қизил рангдан эса тўқ сариқ рангга ўтиш мумкин.
“Ўпилган” лаблар таасуроти – яна битта тренд бўла олади. Бундай ҳолларда лаблар қалам билан чизилмайди, лаб бўёғини эса лабнинг бутун майдони бўйлаб, ҳар томонга деярли икки миллиметрдан жой қолдириб бўяшингиз мумкин. Бунда вино, охрали, марсала ва ҳатто олхўри туслари ҳам ранглар ечимига айлана олади.