«Кузги-қиз» ким
28.10.2016
Маълумки, нафақат йил фасллари ўзининг турли-туманлиги билан мақтанишлари мумкин, балки аёл қиёфаси типажлари ҳам мавсумга шай турадилар. Қишки-қиз, баҳор-қиз, ёз-қиз ва кузги-қиз каби аёллик қиёфаси тиражлари ҳам кенг тарқалган. Кузни кузатишга ҳали бир ой вақт бор, шунинг учун ҳикоямиздан ушбу типаж ҳақидасўзлашдан бошлаймиз.
Кузги-қиз ўз табиатининг “илиқлиги” ва ёрқинлиги билан ажралиб туради – унинг сочлари малла ранг, оч жигар ранг ва мис-малла рангдаги илиқ ранг-тусларда тўкилиб туради. Териси, сочлари ва кўзларининг илиқ табиий тусларида бўлади, бундай аёллар косметик ёрдамига камдан-кам мурожаат қиладилар. Бироқ, агар ушбу ранг типидаги қизлар турли рангларни ва бўёқларни истаб қолсалар, бунда нималарга эътибор қаратиш кераклиги ҳақида маслаҳатлар берамиз.
Тус берувчи асос ва ёғупа
Кузда аёлларнинг териси икки асосий тусга ажратилади – буғдой ранг ёки ёрқин ранг, лекин асосий фарқи ҳар доим ушбу туснинг илиқлигидадир. Демак, макияж асосини ҳам илиқ тонларда – шафтоли ва оч жигар ранг, бироз бронза ва ҳатто илиқ сариқ рангларни танлаган маъқул (кўкарган ва қизарган жойларни яшириш учун). Макияж яратишда шунингдек бронзатордан фойдаланиш ҳам аъло ечим бўлади – у билан юзни порлашга ва мис билан “ёнишга” мажбурлаб, ёноқларни ажратиш мумкин. Тенлар, ёғупалар ва упаларнинг совуқ тусларига эътибор қаратмаган маъқул – улар сизнинг юзингизни касалманд қилиб кўрсатади.
Тенлар
Кузги-қизлар – бахтли қизлар саналади. Кўпинча бундай типдаги қизларнинг кўзлари ёрқин бўлавди, демак кундузги макияж яратганда фақат бир силтам туш ёки кўзлар учун қаламнинг ингичқа қатлами билан кифояланиш мумкин. Бироқ, агар сиз ўз имиджингизга ранг-баранглик қўшмоқчи бўлсангиз, бунда бинафша ва нафармон, жигар ранг ва мис ранг, зумрад ва олтинсимон рангли туслардаги қаламлар, суртмалар ва тенлар аъло ечим бўла олади – улар кўзларингизни алоҳида бўрттириб, ажратиб туради.
Лаб бўёғи
Тўқ сариқ ранг ва маржон рангли тусдаги лаб бўёқларига модани эслайсизми? Ҳа, бошқа илиқ тонлар каби, улар ҳам айнан сиз учун яратилган. Классик қизил ёки вино ранг, маржон ёки қизғиш жигар ранг – барча ечимлар тенденцияларга жавоб берган ҳолда, сизнинг қадр-қимматингизни таъкидлаб, образингизни бенуқсон якунлайди. Пушти ва нюд ранглардаги лаб бўёқлари билан синов ўтказмаганингиз маъқул – уларни қишки-қиз учун сақлаб қўйинг.