Samarqand Darvozaдаги модалар ҳафталиги: у қандай ўтди
07.10.2016
Октябр ойининг 3-санасидан то 7-санасигача бўлган кунлар ичида пойтахтимиздаги Samarqand Darvoza савдо марказида ўзига хос тарзда биринчи марта A la Mode модалар ҳафталиги ўтказилди. 5 кун, 5 йўналиш, 5 очилган мавзу. Бу қандай бўлганлиги ҳақида ҳикоя қиламиз.
3 октябр – гўзаллик куни. Ушбу кунда подиумга 2016 йил кузги мавсуми гўзаллик индустриясининг асосий тенденциялари намойиш этилган бьюти-гурулар ҳозир бўлдилар. Биринчи кун доирасида Essie Nail Bar, Express Beauty салонларининг, шунингдек Bellstore, Flormar, Yves Rocher дўконларининг очилиш маросимлари бўлиб ўтди. Полина Ненашева, Ольга Якупбаева, Дмитрий Сакурин ўзларининг ижодий маҳоратларини намойиш қилдилар. Биринчи куннинг мусиқий кайфияти учун саксофонист Саидмурад Муратов, DJ Sam ва Matin Band масъул бўлдилар.
4 октябр – болалар модаси ва аксессуарлар куни бўлди. Ушбу кун BHS, U.S. Polo Assn., Bata, Guess, Okaidi, Koton Kids, I Am, Red Tag ва Pablosky каби машҳур брендлар томонидан навбатма-навбат тақдим этилган энг ёқимли намойишлар билан эсда қоларли бўлди. Энг ёш мода вакиллари бўлган қизчалар ва ўғил болалар катта ёшли моделлардан қолишмасдан тантанавор юришлар қилишиб, ёрқин бренд кийимлар ва оёқ кийимларни намойиш қилдилар. Шунингдек, Erkatoy Group томонидан эса болаларга кутилмаган совға ҳадя этилди – болалар ўзлари севган мультфильм қаҳрамонларининг қиёфаларига киришга ва ҳатто ҳайвонлар костюмларини кийиб кўришга, подиум бўйлаб суперкарга миниб сайр қилишга, “Юлдузлар урушлари” қаҳрамонларининг костюмларини кийиб кўришга муяссар бўлдилар. Ёш моделларни қўллаб-қувватлашга анчагина меҳмонлар тўпландилар.
5 октябя – аёллар модаси куни бўлди. Кутилганидек, ушбу кун нафақат инсониятнинг гўзал яримталиги, балки ўзларининг севимли хонимлари учун асосий тенденциялар ҳақида билиб олишга қизиқиб келган эркакларнинг ҳам эътиборини тортди. Учинчи кун доирасида подиумда Pimkie, Jennyfer, Morgan, Red Tag, Koton, Colin’s, Selfie, Etam, BHS ва U.S.Polo Assn каби брендларнинг аёллар кийимлари бўйича коллекциялари намойиш этилди. Шунингдек, подиумда моделларда 2016-2017 йил куз-қиш мавсумининг асосий тенденцияларини намойиш этган мода шарҳловчиси Маргарита Урманцева ҳам чиқиш қилди.
6 октябр – эркаклар модаси куни. Ушбу кун ҳақиқатдан ҳам эркакча тусга эга бўлди, ахир подиумда Cacharel, Celio, Colin’s, U.S. Polo Assn., NCS, Red Tag, Koton ва Just каби брендлардан эркаклар образларининг ҳақиқий батальони пайдо бўлди. Мусиқавий муҳит учун “Жазда фақат боболар” жамоаси ва Di-Live Band мусиқачилари жавоб бердилар. Тадбирнинг асосий меҳмони ўз образлари мисолида эркаклар учун ҳақиқий касб маҳоратини намоён қилган таниқли ресторатор Сарвар Каратаев бўлди. Модалар куни Gastronomica лойиҳасидан эркаклар пазандачилиги бўйича касбий маҳоратлар намойиши билан якунланди.
7 октябр – миллий мода куни. Гулюз Умаровадан Lapin.uz маркас, Fratelli Casa, Zukhra, Komo Design, Нигора Хашимова, Нариман Григорян, Дилдора Касимова ва Артем Дробишев каби бир неча ватанимиз брендлари ушбу куннинг қаҳрамонларига айландилар. Миллий модалар кунининг асосий мақсади – ватанимиз брендлари билан танишиш, ҳамда трендлар ва этник элементларни қандай қилиб маҳорат билан бирлаштириш мумкин эканлигига ёрқин мисолни намойиш қилишдан иборат бўлди.
Ҳафталикни «Вячеслав Евгенич» ижодий дуэти олиб борди, мусиқий безак DJ Sam-га ишониб топширилди, товушлар сифатини эса «Ястреб» (“Қирғий”) жамоасининг йигитлари ҳушёрлик билан кузатиб бердилар.