Оммани қай тарзда тўғри лол қолдириш керак
03.10.2016
Дунё бўйлаб дадил қарорлар ва ҳайқирувчи трендларни намоён қилиб, кетма-кет юқори мода ҳафталари кезиб юрибди. Подиумдаги янгиликларни эгаллаб олишга интилаётганлар нима қилишлари керак? Ундан кундалик турмушдан қандай ва қаерда фойдаланиш керак? Бу йилги кузда ўзингизда ўлчаб кўришингиз мумкин бўлган лол қолдириш усулларининг муқобиллари ҳақида ҳикоя қилиб бермоқчимиз.
Кўзлардаги металл
Қачон фойдаланилади: кечаларда ва прогрессив тўйларда
Ёрқин ялтироқ стрелкали макияж кетма-кет иккинчи мавсум давомида долзарб бўлиб келмоқда, бу эса, улар билан ишлашни ўрганиб олиш вақти келди деганидир. Нима учун бундай бьюти-ечимни айнан “дадил” тўйларда ва кечаларда намойиш қилиш керак? Чунки бундай макияж кўпроқ масъулият юклайди, бироқ бунда лаб бўёғи ва бошқа манзарали ечимлар томонидан минимал мадад талаб этилади.
Реза мева рангидаги лаблар
Қачон фойдаланилади: кечки дастурхонда, оқшомги учрушувларда,кечаларда
Лаб бўёғининг драматик ва маъюс туслари ҳеч ҳам подиумларни, косметик қутичаларни ва фототасвирларни тарк этаётганлари йўқ. Тўқроқ рангга бўялган лабларнинг батартиб қилиб чиқарилган шакли жозибалироқ кўринади. Бундай макияж кўпроқ органик тарзда бир қатлам туш билангина бўялиб, кўзга ташланмай турадиган кўзларга ярашади. Бундай образни романтик учрашув ва ишга алоқадор учрашувлар учун қўлламаслик керак эканлигини тушуниш лозим. Шунингдек, агар сизнинг ишингиз креатив ва ностандарт ҳисобланмаса, бундай лаблардан куннинг биринчи ярмида воз кечиш керак.
Жимжимадор пардоз
Қачон фойдаланилади: кечки тадбирларда, андеграуд-кечаларда
Қора рангга “чўккан” кўзлар – модадаги ўзига хос образнинг мажбурий шарти ҳисобланади. Буни қандай қилиш керак? Осонгина. Кўзларни пастдан юқорига қаратиб бўяймиз, юмшоқ чўтка билан юқориги ва пастки ҳаракатланувчан қовоқ нитуш билан бўяймиз, сўнгра “чўчқача кўзлари” таасуротини яратмаслик учун, пастки қовоқ бўйлаб оқ қалам билан ўтамиз. Киприкларни бироз туш билан бироз қоплаймиз, образни нам лаблар билан якунлаймиз.
Майин киприклар
Қачон фойдаланилади: романтик учрашувларда, кечаларда, тантаналарда
Твигги руҳидаги тантанавор киприклар яна қайтиб келди. Ушбу мавсумда ҳажм аҳамиятга эга, демак қуйидаги йўл-йўриқларга риоя қилиш керак. Дастлаб киприклар қуруқ чўтка билан “таралиб”, сўнгра тушнинг биринчи қатлами таралиб, учларигача бўялади. Буни тугатгач, киприкларга қалинлик ва серҳашмаклик бағишлаш учун, киприклар бўйлаб яна бир бор ўтилади. Мазкур ҳолатда қовоқ четидан чиқмайдиган енгил стрелкалар ҳам қўл келади – улар серҳашамлик ва жумбоқлилик таасуротини яратади.
Театр грими
Қачон фойдаланилади: кечаларда, норасмий учрашувларда
Ҳаво ранг тенлар ва пушти ранг лаб бўёғи, бинафша ранг стрелкалар ва лаблардаги маржондай ялтироқ ёрдамида – модада ҳақиқий мағрурлик яратилади. Бу билан қандай яшаш керак? Бошланиши учун ўз юзингизни баҳолаб олинг ва ўзингизни шу тарзда “яшириш”га тайёр эканлигингизни тушуниб олинг. Ёрқин тенлар лабларнинг ёрқин макияжи билан тандемда юз чизиқларини чизишдан бошлаб то уларни маска остига яширишгача турли нарсаларни яратишга қодир. Тенларни танлашга “кўзлар ости ранги”ни рад қилиб эмас, балки контрастларда ўйнаб ақл билан ёндошинг. Жигар ранг кўзли қизларга ҳаво ранг, яшил ва ҳатто қизил рангдаги тенлар ярашса, кўзлари оч рангдаги қизлар эса тўқ кўк, ёрқин яшил ва жигар ранг тусдаги тенларни танлаганлари маъқул.