Теридаги муаммоларни қандай «яшириш» керак
26.09.2016
Кўпинча, бир соатнинг ўзида тошма, ҳуснбузарлар ёки майда нарсалар тошиб кетиб, ўнғайсиз аҳволга тушиш ҳолатлари юзага келиши мумкин. Терининг бундай номукаммалликларини маска билан яширишнинг учта усули билан ўртоқлашамиз.
Келинг, бошланишига терининг айнан қандай номукаммалликлари билан курашишга тайёр эканлигимиз зарур эканлигини билиб оламиз. Кўзлар ости зонаси, ёноқлардаги ғоваклар ва терининг шамоллаши асосий пунктлар бўлади. Уларнинг ҳар биттасини яшириш осон иш эмас, бироқ агар содиқ ёрдамчиларингиз бўлса, қийинчиликлар нимада эканлигини билиб олиш мумкин. Ишни юқоридан пастга қаратиб бошлаймиз.
Қайси биримиз кўзлар тагидаги “кўкаришлар” ва қовоқларнинг енгил шишлар дастидан ташвишланмаганмиз? Эҳтимол, бундайлар қўл билан санарлидир. Ҳамма ишни косметикадан эмас, балки терини софлашдан бошлаш керак. Бунинг учун кўзларга кўк чойда ивитилган пахтали дискдан ясалган тампон қўйиш керак. Таъсир қилиш вақти – беш дақиқа. Бевосита маскалашда тўхталадиган бўлсак, алоҳида “ўйинчоқлар” мавжуд. Масалан, кўзлар оқ пардасининг қизаришидан визуал тарзда қутулиш учун, кўзларни ичидан оқ қалам билан бўяш керак. Кўзларнинг ўзининг атрофига эса хайлайтер билан ишлов бериш мумкин. Умуман олганда, тўғри оч ранг берилган кўзлар бутун юзга тетиклик бағишлайди.
Ўта кўп бўялган ғовакларни ҳам яшириш керак. Буни кўп сонли жилосизлантирувчи воситалар ёрдамида бажариш мумкин. Бунинг моҳияти нимада: макияж асосига жилосизлантирувчи тус берувчи асос қўшилади. У юзни тетик ҳолда қолдириб, терини эса ипакдек силлиқ ва текис қилиб, эҳтиёткорлик билан кенгайтирилган ғовакларни яшириб қўяди.
Косметик воситалар билан ҳал қилинадиган энг кўп тарқалган муаммо – ҳуснбузарларни (яллиғланган ғуддалар ва қизаришларни) яшириш. Косметологларнинг “юзингга қўлинг билан тегма” деган маслаҳати доимий насиҳат бўлиб қолади. Агар жиддий қилиб айтадиган бўлсак, ҳақиқатдан ҳам уларни “чуқаламаган” яхши, ундан кўра кутилмаган меҳмонни эҳтиёткорлик билан тус берувчи крем суртиб яшириб қўйган маъқул. Қизил рангни йўқ қилиш учун эса, консилердан фойдаланиш тавсия этилади. Устидан эса юз тонини сезиларли даражада текислаб, уни силлиқ ва текис қилиб қўядиган BB-крем зўр ётади.
Асосий тенденцияларни makeup.uz билан бирга кузатинг. Бизни маслахатларимиз ва ечилиш улулларимизни бошкаларга курсатинг , ҳамда нашрларимзга ўзизни фикрингизни изоҳларда тўлдиринг! Телеграм-каналимизга , facebook ва instagram га аъзо бўлинг.