Лабларда куз
19.09.2016
Куз мўл-кўл мевалар расталаридан бошлаб то лаблар макияжидаги сершира тусларгача – барчасини ўзининг рангли ўйинларига жалб қилади ва уларга хўжайинлик қилади. Обзоримизда Сизнинг табассумингиз учун учта асосий бьюти-трендни тақдим этамиз.
Шафтолидан ҳам ширин
Умумий макияждаги каби, лаблар макияжида ҳам айнан шафтоли ранги асосий ранглардан бири бўлиб қолади. Маржон шодаларини эслатувчи илиқ туслар, романтик сифатида донг таратиш истагида бўлган ҳар бир макияжда иштирок этади. Мэйк-ап бўйича рассомлар ва стилистлар айнан шафтоли рангли ёғупаларни афзал кўришиб, ёноқлар макияжида ҳам шафтоли рангини такрорлашни, ўта дадил хонимчаларга эса кўзларида лаб тонига мослаб шафтоли рангли стрелкалар чизиб олишни тавсия этадилар. Мазаси эса оғизда қолади!
Менинг қора тунларим
Муҳокамаларга қараганда, Dior, Lancôme ва L’Oreal каби бьюти-гигантлар учун макияжнинг илҳом париси айнан шу фильм бўлди. Олхўри ранг лаб бўёқлари ва лаблар учун ялтироқлар мода подиумларига ҳужум қилдилар. Дунё стильчиларининг асосий кўрсатмасига биноан, маймунжон ва черника рангидаги лаблар - кўзлари минималистик макияжли, юзининг тони текис ва ёғупа деярли билинар-билинмас сезилиб турадиган аёлларга мос келади. Дадил бўлинг, ширинликхўрлар!
Линиядан чиқиш
Лабларнинг бирор контур иштирокида намоён бўладиган “пала-партиш” макияжи етарли даражада ушбу кузнинг трендига айланади. Чегаралагич сифатида қалам билан чизиладиган геометрик симметриядан воз кечинг. Лабларингизни кўнглингизга ёққанича бир текис бўянг. Эътиборга лойиқ томони шунда-ки, олхўри ранг, охрали, малина ва ҳатто шоколад ранглар “рамкалардан ташқари” севимли тусларга айланади. Асосий яхши томони – вақтни тежаш, бироқ бунинг ҳаммаси макияжни кейинроқ “тузатиш” шарт эмас дегани эмас.