Эркакларни мафтун қилувчи бьюти-усуллар
14.09.2016
Голливуд актрисалари, фото-моделлари ва таниқли it-girlлар гўзаллигининг сири нимада эканлигини биласизми? Биз эркакларнинг юракларини забт этувчи хонимларининг ташқи кўринишидан нималар ҳоҳлашини биламиз ва бу рўйхат сирини сиз билан бўлишамиз.
Кўзлар
Энг асосийси – кўнгил ойнасидан бошлаймиз. Кўзларга тўхтайдиган бўлсак – бундаги қоидалар жуда оддий. Асосийси киприкларни ўзингизнинг типажингиз қандай имкон берса, шундай тарзда серҳашам қилиб олганингиз маъқул. Айнан серҳашам киприклар боқишингизга сирлилик, нозлилик ва романтизм бағишлайди.
Кўзларингизнинг бенуқсон макияжи – ингичка, нафис стрелкалар билан тугатилади. Асосийси: Эми Уайнхаузнинг образини такрорламанг – чаккагингизгача ҳеч қандай энли учирма ҳошияларнинг асло кераги йўқ! Ингичка ва ихчам стрелкалар боқишингизни керакли меъёрда мушукникидай ва ишвали қилиб кўрсатади. Бундай усулдан кўпинча Муниса Ризаева фойдаланади ва бу қўшиқчининг ишвали руҳиятига тўлиқ мос келади.
Кўз макияжининг учинчи аркони - «нам» тенлардир. Смоки-айс – нафақат эркаклар жамиятининг танлови. Эркак кишилар кўзларингизнинг атрофида сокин оч рангдаги туслар билан яратилган кўз қисишни рост баҳолаб оладилар. Асосийси – ошириб юборманг ва кўз макияжини батамом оқ доғ билан қилмаслик керак.
Юз
Подиум юлдузлари руҳиятидаги чизилган ёноқлар ҳақида унутинг. Чунки ҳақиқий ҳаётда бу «муносиб» баҳоланмайди. Кўпчилик эркаклар учун энг жозибали бўлиб... лунжлар ҳисобланади! Ва бундай хусусиятни таъкидлаб ўтиш учун, у ерга енгил қатламли пушти-қизил рангли ёғупа суртишнинг ўзи кифоя. Ёқимли табиий ёғупа юзингизни соғлом ва тетик кўрсатади.
Лаблар
Сиз ишонмаслигингиз мумкин, бироқ эркаклар учун энг ёқимли лаб бўёғи - табиий ранг саналади. Нозик шафтоли, пушти ранг, нюдли туслар – шуларнинг ўзи етарли. Гап қизил рангли лаб бўёғи провокацион излар қолдириши ҳақида эмас, балки лаблар учун ялтироқ кўпинча ҳаддан ташқари ёпишқоқ эканлиги ҳақида кетмоқда. Гап шундаки, табиий туслар кўпинча ёш ташувчининг ёшини сезиларли даражада камайтиради (мимик ўзгаришларни қайд этмаган ҳолда), шунингдек образингизга тетиклик бағишлайди. Ушбу юришга кўпинча топ-модель Ирина Шейк мурожаат қилади.
Кулларингиз
Бу ерда эркаклар икки лагерга бўлинадилар – бир томондагилар оғизлари кўпириб ёрқин-қизил рангли тирноқлардан яхшироқ ҳеч нима йўқлигини исботласалар, иккинчи томондагилар тирноқ эговчаси билан эҳтиёткорона тозаланган нюд шики тарафдори бўладилар. Иккала томон ҳам чизнинг ёрқин маникюридан бошлаб то классик френчгача бўлган «отишиш»ларингизни қабул қиладилар, бироқ севикли эркагингиздан сўраш ҳеч қачон ортиқчалик қилмайди. Қизил рангли тирноқлар соҳибасига жозибали бўлиб кўрсатиши ҳақида изоҳ бериб ўтамиз. Жилоли қизил маникюр – деярли ҳар бир эркакнинг юрагига йўл топиш дегани. Туслар, фактуралар ва шакллар билан билимдонлик қилманг – яхшиси эҳтиёткорлик билан маникюр қилинг ва бир текис бўяганингиз маъқул.
Кетма-кет бир неча мавсум давомида мода жамоатчилигининг эътиборидан яширинган френч ишқивозларида тўхталадиган бўлсак, бу қарор ҳеч қачон эркакларнинг жонига тегмайди.
Аура
Умумий образни жозибалироқ ва тетикроқ қилишга енгил тусдаги офтобдан куйиш ёрдам беради. Бахтни қаранг-ки, ҳали ҳам биз аристократик рангсизлик оммабоп бўлган викториан даврида яшамаяпмиз. Ҳозир енгилгина зайтун ёки бронза кўринишдаги тери нафақат терингизнинг соғлом рангини, балки у сизнинг фаол ҳаётий позициянгизни ҳам кўрсата олади. Агар ёз мобайнида бирмунча офтобда тобланишнинг иложи бўлмаган бўлса, бу мушкул эмас, бизнинг йўриқномамизга риоя қилган ҳолда, дам олиш кунлари сув ҳавзасига йўл оламиз.
Ушбу гўзаллик байрамини ҳошиялашни оддий кокиллар бажаради. Ҳа, худди ўша, бири “дазмол” ёрдамида қунт билан тортиб узайтириб қўйиладиган, бошқалари эса жингалак қилиб қўйиладиган кокиллар. Эркакларнинг ярмидан кўпининг онгида айнан кокиллар “орзудаги қиз” образини шакллантиришнинг якунловчи қисми саналиши эҳтимолдан ҳоли эмас. Бундай образга фусункор овоз соҳибаси бўлган қўшиқчи Лоланинг тимсолини мисол тариқасида келтириш мумкин.
Ўзингизга садоқатли бўлинг, бироқ бироз муғомбирлик қилишдан рад этманг – натижаси сизни кўп куттириб ўтирмайди.
Асосий тенденцияларни makeup.uz билан бирга кузатинг. Бизни маслахатларимиз ва ечилиш улулларимизни бошкаларга курсатинг , ҳамда нашрларимзга ўзизни фикрингизни изоҳларда тўлдиринг! Телеграм-каналимизга , facebook ва instagram га аъзо бўлинг.