Ҳомиладор аёлларга қандай косметика мос келади?
01.06.2018
Ҳомиладорлик вақтида ҳар бир аёлда ўзгаришлар даври кузатилади. Бунда ҳам ички, ҳам ташқи ўзгаришлар назарда тутилади. Ойнага қараганда, ўзингизни қониқтирмайдиган аксингизни кўришга тўғри келади. Ва бунда пигментли доғларнинг ҳеч қандай алоқаси йўқ. Шунчаки худди олдингидек жонли ва латофатли кўринишни истайсиз. Аммо ҳолатингиз камтарроқ яшашни талаб қилади. Косметика-чи?
Ушбу саволга жавоб беришдан олдин ҳомиладор аёллар терисининг ҳолати ҳақида тушунча ҳосил қилиш керак. Уларда таъсирчанлик ошади, сўрувчанлик хусусияти кучаяди, тери тури ўзгариши ҳам мумкин (қуруқ юз ёғлига ёки нормал ҳолатдагиси ёғлига айланиши мумкин). Шу билан бирга, бўлажак оналар таркибида спирт, крем бўлган косметикалар, декоратив косметика ва фаол қўшимчали воситаларни қўллаши мумкин эмас. Яхшиси, таъсирчан тери учун бирор-бир восита танлаш ёки ҳомиладорлар учун яхши косметика қаерда сотилишини билиш ва барча керакли нарсаларни харид қилиш лозим. Агар истак бўлса, декоратив воситалар ва кундалик пардозни доимий пардозга алмаштириш мумкин. Фақат бўёвчи моддаларни қўллаш муолажаси ҳомиладорликдан аввалроқ амалга оширилиши керак.
Шунингдек, ҳомиладор аёллар медикаментозли таъсир қилувчи косметик муолажаларга йўламасликлари лозим. Буларга ботокс, лазерли силлиқлаш, мезотерапия, чуқурлаштирилган пилинг киради. Ушбу барча муолажалар, албатта, оғриқсизлантирувчи воситаларни организмга юбориш йўли билан амалга оширилади. Пигментли доғларга қарши курашиш мақсадида пилинг муолажасига бормаслик учун чучук қатиқ, лимон, бодрингдан ниқоб тайёрлаш мумкин.
Кўпчилик ёш оналар тери чўзилишидан қўрқишади. Бунга йўл қўймаслик учун лосьонлар ва махсус кремлар ёрдам беради. Улар терини намлантириш ва озиқлантириш учун самарали воситалар ҳисобланади. Бу мақсадлар учун болалар кремлари мос келади. Душ қабул қилаётган вақтда совуқ ва иссиқ сувни галма-гал ишлатиш мақсадга мувофиқ. Сув оқимида чўзилишга учраган жойларни уқалаш лозим (сон, думба қисми, қорин). Ҳомиладорлик вақтида уқалаш ортиқчалик қилмайди. Асосийси, уни техник ускуналарсиз бажариш лозим. Акс ҳолда электр токи бутун танага салбий таъсир кўрсатиши мумкин.