Қандай қилиб пардозни янада барқарор қилиш мумкин?
26.04.2018
Пардознинг барқарорлиги фақат косметикани қўллаш техникаси ва унинг сифатига боғлиқ эмас, балки бир қанча бошқа омиллар ҳам бунга сабаб бўлади. Пардоз иложи борича узоқроқ вақт янгидек кўриниши учун бир нечта қоидаларга амал қилиш зарур. Шунда ҳатто энг сезилмас жиҳатларнинг ҳам барқарорлигига яхши таъсир кўрсатиш мумкин.
Муайян қоидаларга амал қилибгина қолмасдан, бир қанча айёрликлар ва усулларни ҳам қўллаш зарур.
Оддий қоидалар
1. Тозалаш. Пардоз қилишдан олдин юз терисини яхшилаб тозалаб олиш керак. Бунда ювиш ҳам, скраб қилиш ҳам мумкин. Агар терида шўралаш бўлса, скраб қилиш, айниқса, керак бўлади. Яхшилаб тозалагандан сўнг, намлантиришга етарлича эътибор қаратиш зарур. Юз сатҳини бир вақтнинг ўзида намлантириш ва тозалаш учун мойчечак гулларининг совиган қайнатмасини қўллаш ҳамда терини у билан артиш мумкин.
2. Намлантириш. Етарлича намлантирилган тери анча камроқ миқдордаги тери тузини ажратиб чиқаради, яъни юз ялтирамайди, косметика эса юзга ёпишиб кетмайди, бу ҳатто энг сифатли косметикани ишлатганда ҳам юз бериши мумкин. Бунда кундузги крем билан биргаликда, намлантирувчи воситаларни ишлатиш мумкин. Ёғли кремларни қишда ишлатган маъқул. Қолган мавсумлар учун сувли таркибдаги маҳсулот етарли бўлади.
Айёрликлар
1. Тушь. Барқарор пардозни яратиш учун сувга чидамли косметик маҳсулотларни қўллаган маъқул. Ҳар қандай ҳолатда ҳам қўшимча барқарорлик ортиқчалик қилмайди. Тушь янада чидамли бўлиши учун у билан киприкларни бўяшдан олдин уларга кам миқдордаги упа суртиш лозим. Сувга чидамли тушьни ўчириш учун ёғли таркибдаги махсус воситаларни қўллаш зарур, улар косметикани ортиқча ҳаракатларсиз жуда яхши ўчиради.
2. Лаб бўёғининг барқарорлиги. Лаб пардози қўшимча омиллар таъсирисиз ҳам тезда ўчиб кетади. Косметик маҳсулотлар узоқроқ туриши ва лабларни бир текисда қоплаб туриши учун уларни яхшилаб намлантириш ёки скраб қилиш лозим. Мунтазам скраб қилиш лабларни нафис ва юмшоқ ҳолатга келтиради.
3. Барқарорлик. Ишлатилаётган маҳсулотлар ҳам жуда катта роль ўйнайди. Бу ҳолатда сувга чидамли ва сувни ҳайдовчи маҳсулотлардан фойдаланган маъқул.
Қатлам ҳосил қилиш
Пардоз янада барқарор бўлиши учун барча косметика воситаларини бир нечта қатлам ҳосил қилиб суриш керак, бунда барча қатламлар ингичка бўлиши лозим. Алоҳида эътиборни тонал воситаларни суришга қаратиш керак. Тонал кремни упа билан галма-гал қўллаш мумкин.
Асосий тенденцияларни makeup.uz билан бирга кузатинг. Бизни маслахатларимиз ва ечилиш улулларимизни бошкаларга курсатинг, ҳамда нашрларимзга ўзизни фикрингизни изоҳларда тўлдиринг! Телеграм-каналимизга, facebook ва instagram га аъзо бўлинг.