Vivienne Sabo французча романтика қалбларни забт этади!
24.01.2018
Viviene Sabo ёш бренд (бозорда 2006 йилдан бери), аммо аллақачон модага амал қилувчи аёллар фойдаланадиган косметик воситалар орасида танилиб улгурган. Қиммат бўлмаган нарх ва французча сифатнинг ажойиб уйғунлиги. Пардоз косметикалари қатори ўз ичига барча муҳим воситаларни қамраб олган: пардоз ости асоси, тонал кремлар, корректорлар, упалар, румяна, тушь, кўз учун суюқ сурма, қовоқ ва қошлар учун тенлар, қаламлар, лаб бўёғи ва лаб учун ялтироқ бўёқлар.
Vivienne Sabo косметикаси тери учун экологик тоза ва фойдали маҳсулотлардан тайёрланади. Косметик воситалар аллергия қўзғамайди ва тери учун хавфсиз. Уларни яратишда энг яхши косметологлар, дерматолог ва визажистлар меҳнат қилади. Воситалар жониворларда синаб кўрилмайди.
Бренд тарихи ажойиб севги афсонаси билан боғлиқ. Урушга қадар бўлган, романтик Париж ва икки севишган кимёгар талабалар. Вивьен ва унинг севгилиси Луи кичик квартирада яшашарди. Ошхонада косметик воситаларнинг янги формулаларини яратиб, улар хусусий ишлаб чиқариш ҳақида орзу қилишарди. Қиз ўзининг формулаларни ёзадиган кундалигига қайдлар этиб борарди. Иккинчи жаҳон уруши севишганларни бир-биридан айиради. Луи фронтдан қайтиб келмайди. Кунларнинг бирида кундаликда ёзилган рецептлар асосида ушбу косметика юзага келади ва унга такрорланмас Вивьен Сабо номини беришади. Ёш парижлик қизнинг ҳаёти ва муҳаббати Клодин Бомоннинг новелласида ҳикоя қилинган.
Ушбу бренднинг косметикаси Парижнинг кўркамлиги ва жозибаси билан тўйинган. Француз қиз ва аёллари дидлилик борасида эталон ҳисобланишади. Агар сиз енгил, нафис, ораста ва назокатли услубни афзал кўрсангиз, унда ушбу косметика сиз учун идеал равишда мос келади. Пардозингиз табиий ва соф кўринади. Барча ранг ва туслар уларни уйғунлаштиришга мўлжаллаган ҳолда танланган.
Ўзингизни, албатта, ҳақиқий зеб-зийнат билан хурсанд қилинг. Vivienne Sabo – бу бекам-у кўст французча зеб берувчи зийнат бўлиб, уни исталган қиз ва аёл олиши мумкин. Энди сиз ушбу бренд косметикасини Makeup Shop да ҳам осонгина топа оласиз!
Асосий тенденцияларни makeup.uz билан бирга кузатинг. Бизни маслахатларимиз ва ечилиш улулларимизни бошкаларга курсатинг, ҳамда нашрларимзга ўзизни фикрингизни изоҳларда тўлдиринг! Телеграм-каналимизга, facebook ва instagram га аъзо бўлинг.