Овал шаклли юзлар учун энг яхши соч турмаклари
26.10.2017
Овал шаклли юзлар учун соч кесилиши ва турмаги борасида ҳеч қандай таъқиқлар мавжуд эмас, деб ҳисобланади. Идеал мутаносибликка эга юз соҳибалари ўзларида ҳар қандай янги усулларни синаб кўра оладилар. Аммо танлов қанчалик кўп бўлса, уни амалга ошириш янада қийинлашади. Шу сабабли биз ушбу мавсумда қайси йўналишда ҳаракатланиш мақсадга мувофиқлиги ҳақида сўз юритамиз.
Тўлқинсимон боб
Тўлқинсимон боб ёки, бир неча йил олдин голливуд стилистларининг номлашича, воб турмаги сўнгги вақтларнинг энг машҳур бьюти-йўналишларидан бири сифатида танилган. Ушбу турмакни кўпчилик таниқли юлдузлар ўзларида қўллашади, бунинг учун ўзларининг бир неча сантиметр сочларидан воз кечишдан ҳам қўрқишмайди. Биринчидан, бундай кесилган соч яна қайтадан тезда ўсади, иккинчидан, тўлқинсимон кўринишни яратиш жуда осон, у кўринишни ёшартиради, ёноқлар, бўйинни ажратиб кўрсатади ва стилистларнинг фикрича, кундалик турмакдек кўринмайди. Лили Коллинз, Рози Хантингтон-Уайтли, Эмма Стоун, Бейонсе, Карли Клосс – ушбу турмакнинг ихлосмандлари қаторини яна кўп давом эттириш мумкин, аммо унга Женнифер Лоуренс ҳали-ҳануз содиқ қолган: актрисани сўнгги йиллар давомида тўлқинсимон боб турмагида кўриш мумкин, у сочларига гоҳ урфдаги тартибсизлик, гоҳ голливудча орасталик бағишлайди.
Ким кареси
Текис графикли карени Ким Кардашьян ўзида қўллагач, ушбу турмак баҳорнинг сўнги даврларида энг кўп сўралган турмакка айланди. Ўтган “Костюм Институти бали”да идеал каре турмагида намоён бўлган юлдузни ҳатто Клеопатрага қиёслашди. Турмак ёз мавсумининг хитига айланди, чунки тўғри фарқ очилган соч кесилишининг узайтирилган кўриниши кўпгина юз турлари учун мос келади, умумий қиёфа эса янада соф ва ёш кўринади. Бир қарашда оддийгина туюлган турмакнинг сири ойнадек текислиги ва сочнинг кўзни қамаштирувчи жилосидадир. Уни такрорлаш қийин, аммо иложи бор.
Чёлкали эркин турмак
“Аёлни Худо яратган” («И бог создал женщину») картинасида роль ижро этган актриса Брижит Бардонинг енгил тартибсизлик орқали табиий кўринган қиёфаси ўз даврида гўзаллик қонунига айланганди. Джейн Биркин, Анна Карина, Франсуаза Арди каби барча замонавий қизлар елкагача ёки ундан сал пастроққача узунликдаги худди “ҳозиргина уйқудан туриб келаётгандек” кўриниш берувчи укладкали, чёлка кесилган соч турмагини қўллашган ва бундан ҳам чиройлироқ ҳамда яратилиши осонроқ турмак бўлмаган. Ҳозирда урфдаги француз образини Алекса Чанг, Николь Ричи и Сиенна Миллер каби it-girls ўзларида намойиш қилишда давом этмоқдалар. Стилистлар уни замонавий Брижит деб аташмоқда. “Унинг чёлкаси ҳар қандай узунликда аъло даражада кўринади, - деб изоҳ беради машҳур стилист Роуз Мюррей. – Бу эски чёлкасини ўстириш жараёнида бўлганларга умид беради”.
Узун чёлакли жингалаклиар
“Ташқарига” усули билан туширилган узун қалин чёлка узун жингалаклар билан уйғунликда ҳозирги кунда овал юзли қизлар орасида машҳур, бунга сабаб иккита, деб ҳисоблайди таниқли стилист Нате Бова. Биринчидан, биз жозибали ва назокатли қиёфага эга бўламиз, иккинчидан, ушбу турмакни мустақил равишда орқа томонга йиғиш ва янги натижа берувчи турмакни ҳосил қилиш мумкин.
Учи текис жингалакли тартибсиз боғлам
Ким Кардашьяннинг идеал кўринишдаги укладкаларидан фарқли антагонист-турмак, аммо шунга қарамасдан, жуда ҳам машҳур – енгил жингалакли учлари текис, тартибсиз йиғилган боғлам. Турмак исталган либос ва тадбир учун мос ҳамда унинг яратилишига 10 дақиқадан кўпроқ вақт сарфланмагандек таассурот уйғотади. Бу овал шаклли юзлар учун аъло даражадаги танлов, чунки енгил тўлқинсимонлик ва орқага йиғилган сочлар юзга яна ҳажм қўшмайди, аммо қиёфани нафис, назокатли ва исталган пардоз учун универсал кўринишга келтиради.
Манба: https://www.elle.ru/
Асосий тенденцияларни makeup.uz билан бирга кузатинг. Бизни маслахатларимиз ва ечилиш улулларимизни бошкаларга курсатинг, ҳамда нашрларимзга ўзизни фикрингизни изоҳларда тўлдиринг! Телеграм-каналимизга, facebook ва instagram га аъзо бўлинг.