Табликлайман!
01.09.2017
Бу кўҳна диёр не – не сиру – снноатлари билан асрлар оша авлодлар давомийлигини кўтариб келмоқда. Амир Темурдек буюк саркарда бобомиз, Тўмарисдек момоларимиз ўзбек халқининг нақадар ботир ва қўрқмас, матонатли ва шижоатли эканини бутун дунёга намойиш қилди. Мана шу юрт фарзанди - биринчи Президентимиз Ислом Каримов ота – боболаримизнинг орзуси бўлган Мустақилликни қўлга киритди. 26 йил давомида Ўзбекистон янада гуллаб – яшнаб, улуғ мамлакатлар қаторидан жой олди.
Бугун қай тарафга қараманг, гўзаллик ва ёшаришни кўрасиз. Юртбошимиз Шавкат Мирзиёевнинг ғайрат ва шижоатини кўрган халқимиз янада яхши ишлаш ҳамда яшашга ҳаракат қилмоқда.
Мана шундай Мустақиллик кунларига мусулмонларнинг Қурбон Ҳайити байрамининг тўғри келиши Жаннатмакон юртимизга Оллоҳнинг яна бир назаридир. Биринчи Президентимизнинг вафот этган кунлари ҳам айнан мана шундай қутлуғ кунларда ёдга олинади. Охиратлари обод бўлсин!
Тинч – осойишта юртга байрамлар ярашади. Мустақиллигимиз шукуҳи бутун юртимиз бўйлаб кезиб юрмоқда. Болаларимизнинг беғубор кулгуси, фарзандларимиз эришаётган ютуқлар, Армиямизнинг қудрати, қурилаётган буюк иншоотлар барчаси бизни янада улуғворлик ва юксакликка чорламоқда.
Мустақиллик ва Қурбон Ҳайит байрамлари барчангизга муборак бўлсин! Гўзал Ўзбекистонимизга кўз тегмасин!
Make up жамоаси - доимо сиз билан бирга! Яхши кунларни бирга кутиб оламиз!