Помада– лаб жозибаси
25.07.2016
Айтишларича, ёз лаб макияжи учун қулай фасл эмас экан. Бекор гап! 2016 йиднинг ёз фаслида лабларга жозиба бағишлаш учун нимадан ва қандай фойдаланиш тавсиялари бизнинг мақолада.
Французча акцент
Помада палеткаси мегаполис аёлларининг орзусидир. Худди шундай! Шакл ва сояларнинг одатий талқинидан чекинамиз. Эндиликда Color Riche La Palette Glam Levres қаторидаги L’Oreal Paris палеткасининг ҳар битта соҳибаси ўзининг жозибадорлигини ифодалаш учун лаб макияжининг 6 хил рангига эга. Айтганча, бьюти ечимлар ҳаваскори Жей Ло коллекциянинг расмий юзи ҳисобланади.
Нега харид қилиш керак: Ушбу бьюти-ечимнинг устунлиги шундаки, унда урфдаги сабзирангдан бошлаб тўқ олхўри рангигача бўлган жилолар ўзаро яқинликда ҳатто энг кичик клатчда ҳам аъло даражада жойлашади. Бу эса, унинг соҳибаларига, кун давомида лаблар рангини осон ва қулай ўзгартириш имкониятини беради.
Kallos – нурли жилва
Ўттиз йиллик тарихга эга Европа бренди барча ёруғ жилва ихлосмандларига органик туҳфа тайёрлади. Kallos компанияси ёзги мавсум учун ёруғ жилва қаторидаги Love помадаларини тақдим этди. Ярим шаффоф, нозик пуштиранг, тўқ қизил ва крем рангли жилолар лабларга ўзгача гўзаллик бағишлайди.
Нега харид қилиш керак: Доривор ва декоратив хусусиятларга эга Kallos косметикаси нафақат лабларингизни безайди, балки уларни фойдали элементлар билан бойитади. Космик саёҳатларнинг футуристик мавзуси лабларга мўлжалланган коллекцияда ўзининг мантиқий давомини топди. Ўз дидингизга қараб қўрқмасдан турли рангларни танланг ва ҳашамли оқшомларнинг қаҳрамонига айланинг.
Ҳаммага Maybelline
Ушбу бренд “энг яхши ҳимоя – ҳужум” деган қоидага риоя қилади. Color Sensational номи остидаги хира помадалар Maybelline фирмасининг рангли ечимлари саналади. Ранг жилолари орасида энг машҳурлари – пушти, фламинго ранг, табиий тери ранги, худди Мерилин Монро буюртма этганидек, қизилнинг 50 жилоси.
Нега харид қилиш керак: Асосни қўлламасдан помадани суриш имконияти янги коллекциянинг энг муҳим хусусияти саналади. Бу дегани лабларни бўяб, уларнинг жозибаси ҳақида қайғурмаслик мумкин, ҳатто қаламдан фойдаланишга ҳам ҳожат қолмайди. Шунингдек, ушбу помадалар ичимлик, таом ва иқлим шароитларидан қатъи назар ташқи таъсирларга кутилгандан анча чидамлидир.
Шубҳасиз, ҳар бир макияжнинг асосий қаҳрамони аёлдир. Ўз бьюти-менюнгизни яратиш пайтида буни ҳар доим ёдингизда сақланг