Стилистлар маслаҳатлари: Қандай қилиб ҳар доим гўзал бўлиб юриш мумкин?
16.08.2017
Табиатан қанчалик чиройли қиз бўлмасин, агар унинг сочлари парваришланмаган, кийимлари ғижимланган, тирноқлари синган ва услубдаги кийимлари етишмаса, бунақа қизларнинг қайсидир йигитга ёқиши амримаҳол.
Бугун биз сизларга таниқли стилистларнинг ҳар доим билиш лозим бўлган сўнгги урфдаги тенденциялар ва бадан парваришида энг яхши таъсир қиладиган усуллардан бир қанчасининг сирларини ошкор этамиз.
1. Кийимни айнан размер бўйича танланг: кенг ёки энсиз кийимларни сотиб олиш керак эмас, ҳаттоки, ўзингизни озғин кўрсатишни истаганингизда ҳам.
2. Ўзингизнинг табиий рангингизга мос тарзда сочни бўянг, чунки у сизга соғломлик бахш этади ва аввалги сочингизнинг тусини йўқотмайди.
3. Бўяшдан ва ҳар хил манипуляциялардан олдин, бош терингизни зарарлаши мумкин бўлган ҳолатларни олдини олиш учун шакар ўрнини босувчи моддани қўшинг. У қўзғалиш даражасини нормаллаштиради ва терингизга химикатлар шикаст етказишига йўл қўймайди.
4. Турмак ҳажмининг кўтарилишига спрей – упа ёрдам беради.
5. Ҳуснбузарларни нафақат, спирт билан куйдириш мумкин, балки, уларга аэрозоль дезодорантдан сепса ҳам бўлади. У бактериялар ҳисобига бўладиган шамоллаш жараёнини тўхтатади.
6. Агар сочингизни ювишга вақтингиз бўлмаса, унда қуруқ шампундан фойдаланинг, масалан, L’Oreal Paris дан Clay To Spray.
7. Агар сиз юз тарафингизда кучли терлашни кузатсангиз, унда вақти – вақти билан совуқ қора чой билан артинг, у тешикчаларни кичрайтириш хусусиятига эга.
8. Лак узоқ қуримадими? Тирноқларингизни музли сув билан ҳўлланг, бу натижани тезлаштиради.
9. Қош қаламнинг учини чиқаришдан олдин уни 10 – 15 дақиқага музлатгичга қўйинг, шунда у уваланиб кетмайди.
10. Агар эски лаб бўёғи чўкиб қолган бўлса, унинг устки қисмини кесиб ташланг ва чўтка ёрдамида фойдаланинг.
11. Сизнинг терингиз таъсирчанми? 1 га 5 нисбатдаги болалар шампуни солинган сувда чўмилинг.
12. Спонж ва чўткаларни яхшилаб ювишни унутманг, бўлмаса юзда тўкилиб кетади.
13. Тез – тез кулиб туринг ва ҳар доим елкангизни тўғри тутинг!
Мана шундай 13та маслаҳат, қайси бирига амал қилиш хоҳишингизга боғлиқ. Ўйлаймизки, бу маслаҳатлар ҳаётингизда керак бўлади!
Асосий тенденцияларни makeup.uz билан бирга кузатинг. Бизни маслахатларимиз ва ечилиш улулларимизни бошкаларга курсатинг, ҳамда нашрларимзга ўзизни фикрингизни изоҳларда тўлдиринг! Телеграм-каналимизга, facebook ва instagram га аъзо бўлинг.