Макияж хатолари
04.07.2017
Қизлар неча ёшида пардоз қилишни бошлайдилар? Ҳеч бўлмаса, тахминан айтиб кўрамиз. Чамаси, 12-14 ёшлар бўлса керак. Эҳ, бу даврда пардоз бўйича қанчадан-қанча хатоларга йўл қўйилмайди! Лаблардаги эгри чизиқлар (камдан-кам ҳолларда баъзилар лабларини ташқи чизиқ бўйлаб бўяйди), тушь бўялиб кетган қовоқлар, жуда ҳам қалин, тўғри бўлмаган сурмалар... Албатта, ҳаракатчан қовоқнинг бутун юзасига суртилган битта рангдаги тен ҳақида ҳам эсдан чиқармайлик. Қошларни бўяш, консилер ва румянадан ҳам фойдаланиш мумкинлиги эса хаёлга ҳам келмайди. Бу хатоларнинг барчасига фақат балоғат ёшига ўтиш давридаги қизлар йўл қўядилар, деб ўйлайсизми? Афсуски, ундай эмас. Бундай хатоларнинг ярми йигирма ёшдаги, ҳаттоки йигирма етти ёшдаги қизларга ҳам бегона эмас. Буларнинг барчаси макияж бўйича шундай уқувсизликка барҳам беришнинг айни вақти эканлигини кўрсатиб турибди. Қачон? Ҳозироқ! Қаерда? Кейинги абзацданоқ бошлаймиз.
1. Биринчи хато – намлантирувчи асоснинг йўқлиги. Пардоз қилишдан олдин унинг остидаги асосни ёдга олиш керак. У тери турига мос келувчи ва одатий намлантирувчи крем бўлиши мумкин. У нафақат тонал кремнинг текис ёйилишига ёрдам бериб, терини юмшатади, балки тонал асоснинг янада узоқроқ вақт туришини таъминлайди. Хоҳишга қараб, намлантирувчи асосни суртиб бўлгач, унинг сўрилиши учун бир ёки икки дақиқа вақт ажратиш мумкин. Шундан сўнг ортиқча кремни олиб ташлаш учун юзни қуруқ салфетка билан бироз қуритиш лозим.
2. Макияж остига асос, тонал крем суриш, консилер ва упа билан ишлаш кўп вақт олади. Ахир бу пардознинг илк босқичлари, тўғрими? Йўқ, аслида, бундай эмас. Яхшиси, энг аввало, лаблар ҳақида ўйлаган маъқул. Уларга намлантирувчи бальзам суртинг. Кўпчилик буни бажаришмайди ва бу айнан иккинчи хатодир. Ахир бальзам суртиш қийин эмас. Юз рангини тўғирлашга кетаётган вақтда бальзам сингиб улгуради. Намланган лабларда эса исталган лаб бўёғи янада яхшироқ кўринади ва бир неча баробар кўпроқ вақт сақланиб туради.
3. Учинчи хато – тонал крем уқувсизларча ишлатиш. Ҳа, бунда ҳам барчаси осон эмас. Уни бутун юзга суртиш шарт эмас. Ҳамма тонал кремни юз терисига, ҳаттоки бўйинга ҳам ниқобдек суртиш керак, деб ўйлашга ўрганиб қолганмиз. Бу профессионал текис чўтка билан бажарилади, сўнгра спонж (юмшоқ губка) билан текисланади. Шундайми? Аслида эса бундай ёндашув тери учун зарарли. Аммо, афсуски, қизлар бу борада бир қарорга кела олмайдилар. Шунинг учун агар терининг камчилигини яшириш зарурати пайдо бўлса, тонал кремни айнан камчилик мавжуд жойларга суртиш лозим. Қоидаги кўра, бу Т-ҳудуд: пешона, бурун ва иякдир. Алоҳида ҳолатларда яна ёноқларга ҳам суртиш мумкин.
Асосий тенденцияларни makeup.uz билан бирга кузатинг. Бизни маслахатларимиз ва ечилиш улулларимизни бошкаларга курсатинг , ҳамда нашрларимзга ўзизни фикрингизни изоҳларда тўлдиринг! Телеграм-каналимизга , facebook ва instagram га аъзо бўлинг.