Косметика ва спорт
20.07.2016
Ёзгача фитнесга ёзилиб улгурмаганлар нима қилишлари керак? Бахмалли мавсумга (сентябрь-октябрь ойлари) тайёргарлик кўришлари керакми? Танани тонусга келтиришни бошлашдан ташқари, тери ҳақида ҳам унутмаслик керак. Ўзимизнинг иссиқ кунларда биз кўпинча юз терисини парваришлаш борасидаги оддий қоидаларга риоя қилишни унутиб қўямиз. Тасаввур қилинг-а, иш кунининг охирига келиб яхшигина бўяниб олган қиз бола залга йўл олса ва у ерда яхшилаб терласа. Бунинг учун унинг юзи унга “рахмат” айтмаслиги турган гап. Дунё трендлари орқасидан қувиб, баъзан биз ўзимизнинг табиий гўзаллигимизни унутиб қўяётганлигимизни тан олишимиз керак. Ва спорт билан шуғулланиш, ўзимизнинг табиий кўринишимизга ўрганишимизга ёрдам беради.
Агар сиз залга отланаётган бўлсангиз нималар қилиш кераклигини билиб олганингиз маъқул:
1. Тус берувчи восита суртиш
Зич текстураси тер билан аралашиб, шамоллашнинг сабаби бўлиши мумкин бўлган бактерияларнинг кўпайиши учун мос келадиган муҳит яратиб беради.
Қандай қарор қабул қилиш керак? Тоза терига кундуз куни суртиладиган намлантирувчи крем ёки зардоб суртинг. Ажинлар ёки ҳуснбузарларни яшириш учун корректордан фойдаланиш етарли бўлади. Янгиликларниўзингизда синаб кўрмаслик учун, ҳаётнинг барча вазиятлари учун ўз воситаларига эга бўлган,вақт давомида текшириб кўрилган -L'Oreal косметикалари линиясига мурожаат қилинг. Мукаммаллашган ALLIANCE PERFECT корректори – олтинга тенг беғалва воситадир. У ғовакларда тиқилиб қолмайди ва юз терисига майинлик бағишлайди.
2. Қизил ёғупа суртиш
Агар сиз ўз “Instagram”ингизни далил учун фотосуратлар билан тўлдиришни эмас, балки ҳақиқатдан ҳам спорт билан шуғулланишни истасангиз, зеб бериш учун косметиканинг кераги йўқ. Спорт билан қизғин тарзда шуғулланиш юзингизни соғлом тарзда табиийқизаришига олиб келади.
Сувга чидамли воситалар – сургичлар,туш ёрдамида кўзларингизгаурғу беришни ман этманг. Баъзан эса қисқичлар билан шунчаки киприкларни, ва вуални қайириб қўйиш мумкин – ва Сиз беш ёшга ёшариб қолган маликага айланасиз.
Умуман олганда, Сизнинг юзингизда оғир артиллериянинг йўқлиги – бу “оқиб” кетадиган бўёқдан озод бўлиш деганидир. Аввалом бор, ўзингизни ортиқча ташвишлардан озод қилинг. Диққат эътиборингизни ўз саломатлигингизга қаратинг. Ахир гўзаллик айнан шундан бошланади.
Асосий тенденцияларни makeup.uz билан бирга кузатинг. Бизни маслахатларимиз ва ечилиш улулларимизни бошкаларга курсатинг , ҳамда нашрларимзга ўзизни фикрингизни изоҳларда тўлдиринг! Телеграм-каналимизга , facebook ва instagram га аъзо бўлинг.