Эҳтиёт бўлинг, ёмон косметика!
16.05.2018
Косметикага бағишланган сифатли блок яратиш ғояси бизда тасодифан пайдо бўлгани йўқ. Ҳаммаси бир ходимимизнинг қўшнисининг қизи юз терисидаги куйиш туфайли касалхонага тушиб қолган пайтдан бошланди. Қиз бир неча ой мобайнида юз қопламасини тиклашга уринди, бироқ у ўз гўзаллигини ҳеч қачон тўлиқ тиклай олмайди. Куйиш сабаби эса – тус берувчи крем. Сифатсиз тус берувчи крем машҳур МАС брендининг хитойча фейки бўлган.
Агар сиз бу воқеа биргина ягона содир бўлган воқеа деб ўйлаган бўлсангиз, адашасиз. Ўтган йили Лондонда полиция томонидан 5000 сохта косметик маҳсулот билан тўлдирилган транспорт контейнери топилди. Корректорлар, тус берувчи асослар, лаб бўёқлари, киприклар учун тушлар, тенлар. Бу рақамлар устида ўйлаб кўринг-а, дўстлар! Ва ушбу маҳсулотлар бутун дунё бўйича ebay ва Amazon сайтлари орқали сотилган!
Кристина, 16 ёш
«Мактабда бўлиб ўтадиган битирув кечасига чиройли бўлиб боришни истаб турган бир пайтимда, қасдан қилгандай, юзимга ҳуснбузар тошиб кетди. Бу нарсага қизлар қандай қарашларини ўзингиз биласиз. Онамга жанжал кўтардим. Онам дўкондан қандайдир бир мўъжизакор восита - пилинг-скраб сотиб олиб бердилар. Натижаси бир ондаёқ билинишига кафолат бердилар. Ва бу ҳақиқатдан ҳам содир бўлди – бутун юзим қавариб, чидаб бўлмайдиган даражада қичишди ва оғриқ пайдо бўлди. Ҳуснбузарлар эса жойида тутар эди. Битирув кечаси эса насиб қилмади …»
Хитойда ясалган ушбу сохта косметик маҳсулотнинг таркибида симоб, қўрғошин, сурма, цианид, инсон пешобининг ва ҳатто каламуш ахлатининг излари каби нарсалар мавжуд. Баъзи бир шундай маҳсулотлардаги токсинлар даражаси эса шкала кўрсатгичларининг белгиланган чегарасидан ҳам ошиб кетади ва оғир аллергик реакциялар ва кимёвий куйишларни келтириб чиқаради. Сифатсиз косметика маҳсулоти таркибида диатомитдан тортиб (ҳа, айнан у динамит таркибига киради) то (бизни қоронғу туйнукда қутқарувчи) гамрдорили аэрозолгача бўлган турли нарсалар мавжуд.
Ҳар қандай косметика ҳам терига енгил сингади ва қонга келиб тушади. Сифатсиз косметика таркибидаги заҳарли моддалар бир лаҳзада органдан органга ўтиб бутун тана бўйлаб тарқалади. Бу нима билан тугашини, ўзингиз ҳам тушунасиз, деб ўйлаймиз. Бу ҳолат ўлим билан тугамаса-да, бироқ оқибати ижобий бўлмаслигига кафолат берилади.
Зарина, 38 ёш
«Ҳеч қачон косметика бобида устаси фаранг бўлмаганман. Унинг тўплами ҳам унчалик катта эмас эди – бьор йўғи туш ва лаб бўйғи. Бироқ ёшим ўтган сари ажинларни кетказадиган кремлардан фойдаланиш зарур эканлигини тушуниб етдим. Ва миш-мишларга қулоқ солиб, тасвирланиши терини мангу ёшартиришга, машҳур русумли ажойиб ва талайгина нарсаларни ваъда берувчи крем сотиб олдим. Ёшлик қайтиб келгани йўқ албатта, лекин анча-унча муаммо келтириб чиқарган юз дерматитини орттириб олдим. Ҳозир косметика харид қилганда, албатта унинг кўплаб омилларига эътибор бераман, ўшанда эса, афсус у пайтда... ҳали ёш бўлганман»
Хавфли маҳсулот харид қилишдан қандай сақланиш керак?
Ўрам.
Кўплаб ишлаб чиқарувчилар молнинг ўрамига катта эътибор қаратадилар. Ички томонидаги ушбу зичлаб ёпилган ва сифатли картон орқали, кўпинча фирма логотипи киритилади. Шрифтлар – аниқ ва тушунарли. Елим – кўз билан илғаб бўлмайди. Арзон қоғоз, ёйилиб кетган ёзувлар, пала-партиш ўрам – сохта маҳсулотнинг дастлабки аломатлари.
Номи
Сохта косметика чиқарадиган компаниялар кўпинча ўзларининг фирма номларидаги сезилмас деталларни ўзгартириб турадилар. Ҳарфларнинг жойларни ўзгартирадилар, мавжуд бўлмаган ҳарфларни қўшиб қўядилар. Инсон ўзгаришларни сезмаслиги мумкин, бироқ бизнинг миямиз ҳам шундай тузилган. Биз «абибаса» и «румлар»нинг мавжудлиги ҳақида ҳамма нарсани биламиз. Бироқ L’oreal Paric деярли бизда ҳеч қандай саволлар туғдирмайди.
Штрих-код
Штрих-коднинг бошланғич рақамлари ишлаб чиқарувчи-мамлакатни билдиради. Агар штрих-код бир мамлакат ҳақида сўзласа, ўрамда эса бошқа мамлакат кўрсатилган бўлса, унда бу – сохта маҳсулот. Ўрамнинг тубини ҳам текширинг – ҳақиқий товарлар типографик усул билан киритилган ҳарфлар ва ўрамлардан иборат бўлган тўплам кодига эга бўлади.
Нарх ва жой.
Сохта маҳсулот харид қилиш жуда осон: шубҳали дўконлар, “ердан” келган сотувчилар. Айнан шу ерда “белгиланган пайтда портлайдиган бомба”га дуч келишингиз мумкин. Молнинг шубҳа туғдирадиган даражадаги паст нархи – бу ҳам хавфли! Косметикани ихтисослашган дўконлардан ва текширилган сайтлар орқали мос нархларда харид қилинг.
Таркиб
Маҳсулот тиаркибига кирувчи компонентлар рўйхатида биринчи бўлиб кўплаб учрайдиган восита келади. Бундан келиб чиққан ҳолда, кимё бўйича мактаб дастури бўйича олинган базавий билимларга асосланиб, маҳсулотнинг таркибини берилган реклама ва унинг табиийлигига қанчалик мос келишини текшириб кўринг. Аввалдан сиз ўзингизда қандай компонентга нисбатан аллергиянгиз борлигини текширинг. Ҳар қандай янги молни тирсак букиладиган жойга суркаб текшириб кўринг. Агар оқибатлар бўлмаса, демак ундан фойдаланишингиз мумкин.
Рахима, 42 ёш
«Бир неча йилдан буён парик кийиб юраман. Сохта бўёқ билан сочларимни муваффақиятсиз бўягандан сўнг, сочларимнинг ва соч илдизимнинг тузилиши бузилди. Ҳеч қандай муолажа сочларимни тиклашга ёрдам бермади. Шундан буён, кал бўлиб юрибман, бироқ тажрибали бўлиб қолдим…».
Сўзимнинг охирида қуйидаги маслаҳатларни бермоқчиман: ҳамёнингизни эмас, балки ўз соғлиғингизни асранг. Ва биз билан бирга қолинг, чунки ушбу воқеаларнинг ҳаммаси биз аёлларга косметика ҳақида бор ҳақиқатни сўзлаб берадиган блог зарур эканлигини кўрсатмоқда.
Асосий тенденцияларни makeup.uz билан бирга кузатинг. Бизни маслахатларимиз ва ечилиш улулларимизни бошкаларга курсатинг , ҳамда нашрларимзга ўзизни фикрингизни изоҳларда тўлдиринг! Телеграм-каналимизга , facebook ва instagram га аъзо бўлинг.