Асал Жўраева билан интервью
01.06.2017
Ёш ва иштиёқи баланд Асал нафақат жозибали қиз ва таниқли фотограф, балки янги тизимли чек-пойнт - Studio 314 профессионал фотостудияси асосчисидир. Студиянинг расмий очилиши ва Хоссейн Фармани билан биргаликда фото-клубнинг ишга туширилишидан сўнг Асал бизнинг блогимизга эксклюзив интервью берди.
Қанча вақтдан бери фотография соҳасида меҳнат қиляпсиз?
Фотография билан анча олдин, 14 ёшимдан бери шуғулланиб келаман. Аммо университетни тугатгачгина, бу соҳада профессионал фаолият юритишни хоҳлашимни англаб етганман ва шундай кейин ўзгача иштиёқ билан ушбу касбни эгаллашга киришганман.
Фотограф бўлиб ишлаш давомида ўзингиз учун қандай асосий хулоса чиқардингиз?
Ўйлайманки, суратга олиш ишлари ҳеч қачон режалаштирилганидек ўтмайди. Доимо ўзгарувчан шароит, вазиятларга мослашишга тайёр туриш керак.
Севимли фотография жанрингиз қайси?
Портретларни суратга туширишни жуда яхши кўраман. Мен учун айнан ушбу жанр бениҳоя қизиқ. Чунки стиль, гавданинг ҳолати, қиёфалар ва бошқаларнинг кўпгина ўзгарувчан кўринишлари бор.
Яхши портретларнинг муваффақияти нимага боғлиқ?
Суратнинг қандай чиқишига кўпгина турли омиллар таъсир кўрсатади. Аммо суратга олиш учун қулай муҳитни яратган ҳолда модельни ихтиёримга бўйсундирган пайтларимда фотосуратларим муваффақиятли чиқишини кузатаман. Инсон ўзини хотиржам қўйиб, жараёнга ишонч билдирса, унинг характери ва кайфиятини тутиб қолиш мумкин, натижада ҳосил қилинган кадр, шубҳасиз, бошқа суратлардан ўзининг атмосферавийлиги билан ажралиб туради.
Нимасиз суратга олиш яхши чиқмайди?
Олдиндан тайёргарликсиз, қиёфалар устида ишламасдан яхши сурат олиб бўлмайди. Тасодифий суратлар ҳам муваффақиятли чиқиши мумкин, буни инкор қилиб бўлмайди. Аммо кўпинча ҳар бир суратга олиш жараёни олдиндан ўйлаб қўйилиши лозим бўлган майда-чуйда деталларни ҳам эътиборга олишни талаб қилади.
Пардоз-андоз сумкачангизда нима, албатта, бор?
Мен соғлом, ёрқин тери эффектига эришиш учун Magic Lumi праймери (пардоз остидан суртиладиган восита) ни L’Oreal Paris дан сувни қочирувчи заррачалар ва SPF Alliance Perfect қуруқ тери учун тонал крем (у ҳам L’Oreal Paris дан) билан биргаликда ишлатаман. Кўз атрофи учун Farmasi дан BB-кремни ишлатаман. Менга Bourjois дан лаб бўёқларининг икки рангини аралаштириб қўллашни яхши кўраман. Шунингдек, менинг яна бир севимли воситам – бу Maybelline дан гелли сурма (подводка) дир. Агар оқшом пардозини яратмоқчи бўлсам, унда Naked турли тенлари тўплами, хайлайтер ва ABH дан контур тўпламидан фойдаланаман.
Фотосуратга олиш пайтида аёлнинг мукаммал образини яратиш сир-асрорлари нимада?
Мукаммал қиёфа – бу аёл ўзига максимал даражада ишончни ҳис қила оладиган образдир. Мен агар қизнинг ўзини ноқулай сезаётганини кўрсам, унга ўзимнинг фикримни сингдирмасликка ўрганганман.
Ишга нимасиз ҳеч қачон бормайсиз?
Телефонсиз. Менг доим ва ҳар жойда алоқада бўлиб туришим керак.
Макияж трендларини кузатиб борасизми?
Мен ижтимоий тармоқларга аъзо бўлганман ва кўпгина бьюти-блоггерларни доимий кузатиб бораман. Буни фаолият соҳам ҳам талаб қилади. Кўпчилик трендлар даврий бўлади, бу эса ортиқча ҳаракатларсиз барча нарсалардан хабардор бўлиш имкониятини яратади.
Уларни ўзингизда тез-тез қўллаб турасизми?
Мен ҳар доим қаллиғимни лол қолдирган ҳолда макияж бўйича барча янгиликлар ва уларнинг яхши томонларини ўзимда мамнуният билан синаб кўраман. У менинг экспериментларимга ҳеч ҳам кўника олмайди.
Суратга олиш пайтида стилист бўлишга ҳам тўғри келадими?
Карьерамнинг илк даврларида суратга олишдан олдин мен ўзим қизларнинг сочларини турмаклаб, уларни бўянтириб қўяр эдим ва кичик деталларгача қиёфаларни яратар эдим. Мен жараённинг ўзидан чексиз завқ олардим. Чунки ўзим истаган натижага эришиш учун нима қилиш ва қандай қилиш кераклигини тасаввур қилардим. Вақтлар ўтиб, суратга олишнинг кўпроқ техник тайёргарлигига эътибор қила бошладим ва бошқа омилларни ўз ишининг усталарига ишониб топширдим.
Нимадан илҳомланасиз?
Мен одамларга фотосуратларим қанчалик қувонч ва ҳайрат бағишлаётганини кўрсам, жуда руҳланиб кетаман. Бу одамга янада энергия бағишлаб, куч беради.
Пардоз-андоз воситаларини қандай танлайсиз?
Одатда, мулоҳазаларни ўқийман ёки визажистлик билан шуғулланувчи дугонамдан сўрайман ҳамда ўзимга хос хусусиятлар ва дидимга эътибор бераман.
Ким сиз учун стиль ва аёллик гўзаллигининг эталони ҳисобланади?
Онам.
Фотосессиядаги аёлларга учта асосий тавсия берсангиз.
Ўзлигингизни сақланг. Эгилманг. Кўзларингиз кулсин.
facebook:https://www.facebook.com/asaldjuraevaphotography/
instagram:https://www.instagram.com/asalyadjuraeva/
Асосий тенденцияларни makeup.uz билан бирга кузатинг. Бизни маслахатларимиз ва ечилиш улулларимизни бошкаларга курсатинг , ҳамда нашрларимзга ўзизни фикрингизни изоҳларда тўлдиринг! Телеграм-каналимизга , facebook ва instagram га аъзо бўлинг.