Тўй пардози трендлари
19.05.2017
Баҳор – тўйлар мавсуми. Ундан сўнг ёз келади ва муқаддас Рамазон ойи якунлангач, тўй тантаналари мавсуми бошланади. Биз бу йилги иссиқ мавсум учун тўй модаларининг энг асосий трендларини аниқладик ва уларни сизлар билан ўртоқлашамиз.
Табиийлик
Трендлар орасида табиийлик ўзининг етакчи ўрнини сақлаб келмоқда. Чунки тўй куни ҳақиқий гўзалликни намоён этиш лозим. Таниқли стилист ва визажистларнинг таъкидлашича, бу мавсумда табиий ранглар тўй кунидаги энг тўғри қарордир. Оч зангори ёки пушти рангга яқин рангли тери соҳибалари марварид тусни танлаганлари маъқул, тери ранги сариқ бўлган қизлар учун эса шафтоли тусли ранглар айни муддао. Бундай пардоз-андоз услубига стробинг билан юқорида келтирилган туслардек эътибор қаратиш лозим. Юзингизга кўзларга кўп пардоз бериш билан эмас, балки сизнинг табиий нафосатингизни кўрсатувчи енгил чизиқлар билан максимал порлаш ва нур бахш этинг. Нюд тусдаги (яъни табиийдек кўринувчи) таъсирли лаблар оч сариқ рангли кўринишни мукаммал ҳолатга келтиради.
Смоки-айс
Смоки-айс мавсумнинг энг севимлиларидан бири бўлишда давом этмоқда. Сизга кескин тўқ тенлар ёрдамида жозибали қараш яратишни тавсия қилаётганларга қулоқ солманг. Смокининг кулранг ва тилларанг туси сиз учун энг яхши қарордир. У ҳаракатчан юқори кўз қовоғи марказидаги ёрқинликни тўлдиради. Улама киприклардан ҳам воз кечиб, табиийликни афзал кўринг.
Лабларга урғу бериш
Лабларнинг фаол пардози яна бир жозибали трендга айланмоқда. Келинчакларга қизил, тўқ пушти ранг ва ҳаттоки олча рангли лаб бўёқлари тавсия этилади. Энг муҳими улардан ўзингизга мос тусни танлашингиз керак, бунда терингиз ранги ва контуридан келиб чиқиш лозим. Шунингдек, пардозни мустаҳкамловчи ва унинг узоқ вақт туришини таъминловчи сўнгги жараёнга ҳам беэътибор бўлманг.
Сиз ўз табиийлигингиз билан гўзалсиз. Шунинг учун табиий гўзаллигингизга ишонинг ва ўзлигингизни йўқотманг.
Асосий тенденцияларни makeup.uz билан бирга кузатинг. Бизни маслахатларимиз ва ечилиш улулларимизни бошкаларга курсатинг , ҳамда нашрларимзга ўзизни фикрингизни изоҳларда тўлдиринг! Телеграм-каналимизга , facebook ва instagram га аъзо бўлинг.