45 000 сўмдан ортиқ бўлмаган ялтироқ лаб бўёқлари (блеск)
05.05.2017
Сифатли косметика воситалари ҳақиқатан ҳам афзал, айниқса, бу буюмларга акция ёки чегирмалар эълон қилинган бўлса. Мана шундай акциядаги, нархи 45 000 сўмдан ошмайдиган ялтироқ лаб бўёқлари (блеск) бир нечтасининг хусусиятлари билан таништириб ўтамиз.
Bourjois дан Effet 3D Max 8H – бу максимал турғун эффектга ўрганиб қолган қизлар учун яхши ечим бўла олади. Effet 3D Max 8H ни танлаб, лабларингиз юзаси ҳақида 8 соатгача ўйламасангиз ҳам бўлади. Лаб бўёғининг ўчмасдан узоқ вақт туриши унинг ҳақиқий таъсирга эга таркиби билан боғлиқ. Унинг таркибидаги ёғ ва табиий мум лабларнинг намлигини сақлаган ҳолда уларни ҳимоя қилади. Шунингдек, фаол ялтироқлик туфайли лаблар янада яққол ва латофатли кўринади.
Нархи: 43 650 сўм
Bourjois дан BB Gloss Effect 3D ялтироқ лаб бўёғи – бу, энг аввало, таркиби атиргул мумиданлиги боис, у лабни зарарли ташқи таъсирлардан ҳимоя қилувчи воситадир. Шунингдек, ўрик ва бодом ёғи ёрдамида фаол намлантирувчи ва юмшатувчи восита ҳам саналади. Улар лабни озиқлантиради ва узоқ вақт давомида юмшатиб туради. Шунингдек, бир қатор фойдали хусусиятлари билан биргаликда, ялтироқ лаб бўёғи лабларга ажойиб ярқироқлик бахш этади.
Нархи: 31 050 сўм
Bourjois дан Gloss Sweet Kiss – пардоз-андоз буюмларига мўлжалланган сумкачаларимиз учун яна бир турғун “ўйинчоқ” дир. Бу ялтироқ лаб бўёқлари лабларнинг қопламида қалин кўриниши билан ажралиб туради. Демак, у бошқа лаб бўёқларининг ўрнини ҳам боса олади. Қулай суриш воситаси туфайли ялтироқ лаб бўёғи лабга максимал қалинликда ва аниқликда суртилади. 10 соатгача ўчмасдан узоқ вақт туриши билан кафолатланади, бу эса лабларга доимий эътибор беришга эҳтиёж қолдирмайди. Мустаҳкам крем-формула ялтироқ лаб бўёғининг узоқ вақт туришини, унинг ўчиб ва бўялиб кетмаслигини таъминлайди.
Нархи: 41 850 сўм
Bourjois дан Rouge Edition Lipstick – бу лаб бўёғининг ўхшаш кўриниши бўлиб, уни бемалол ялтироқ лаб бўёғи қаторига киритиш мумкин. Суюқ формула лаб қопламига текис жилолик бағишлаб, лабларни шўрлантирмайди. Фаол бўёқли пигмент ва узоқ вақт туриш хусусияти туфайли уни ҳаттоки контур қаламсиз ҳам қўллаш мумкин.
Нархи: 40 050 сўм
Bourjois дан Effet 3D balm action - шунчаки ялтироқ лаб бўёғи эмас, балки, лаб учун бальзам ҳамдир. 90 фоиздан ортиғини ёғ ташкил этувчи таркиби туфайли ялтироқ лаб бўёғи нафақат сизга оро беришга, балки лаблар териси тузилишини яхшилашга ҳам хизмат қилади. С ва Е витаминлар гуруҳи билан биргаликдаги минераллар мажмуи лабни озиқлантиради, намлантиради ва таъсирчан лаб терисини ҳимоя қилади.
Нархи: 41 850 сўм
Асосий тенденцияларни makeup.uz билан бирга кузатинг. Бизни маслахатларимиз ва ечилиш улулларимизни бошкаларга курсатинг , ҳамда нашрларимзга ўзизни фикрингизни изоҳларда тўлдиринг! Телеграм-каналимизга , facebook ва instagram га аъзо бўлинг.