Стилист Регина Атаниёзова билан суҳбат
21.04.2017
Қарашлар модели устаси ва стилист Регина Атаниёзова – халқаро мукофот ва танловлар лауреати. Makeup.uz нинг эксклюзив суҳбатида Регина Атаниёзова ўз ютуқлари тарихи ва гўзаллик ҳақидаги маслаҳатлари билан ўртоқлашади.
Киприкларни ўзгартириш бўйича мутахассисга қандай айланганингиз ҳақида сўзлаб берсангиз?
Мен бутун умр савдо ва маҳсулотни импорт қиладиган компанияларда ишладим ва товарларнинг бозордаги савдосини кўтаришга ҳаракат қилдим. Кейинчалик тушуниб етдимки, бу нарсалар менга энди қизиқ эмас. Ёшлигимдан гўзаллик билан боғлиқ ҳамма нарсалар билан шуғулланардим. Масалан, соч кесишим, дугонамни бўянтириб қўйишим ва уларга урфдаги кийимлар танлашида ёрдам берардим. Бир қарорга келдим – энди гўзаллик саноати бўйича кетаман! Фақат қайсинисини олиб кетишимни танлаш қолган эди.
Узоқ ўйладим ва танладим. Киприкларимни бунгача сунъий “ўстирган” эдим, ўша пайтлар Тошкентда таниқли мутахассислардан Леся Камилова бор эди, У менга илҳом берди, ўзини мана шу ишга қанчалик бағишлагани жуда ёқди. Демак, мижоз ўқувчига айланди ва мен унинг қарашлар моделини яратиш - “Dream Lashes” студиясига қатнай бошладим.
Сиз қарашлар устаси бўлиб етишишингиз қандай бошланган?
Бу бир йиллар олдин эди...айтиш мумкинки, қийин – айтадиган ҳсч нарса йўқ. Менинг биринчи моделим – дугонам билан биргаликда 6 соат ишлаганмиз. Бу ҳаммаси албатта, бошланишда эди. 12 – 16 соатлик узоқ иш кунлари, фақат амалиёт, амалиёт ва яна амалиёт. Натижада эса – қўлнинг шишиб кетиши, тезлик, маҳоратни ошириш. Ҳар бир босқичда малакани ошириб, янги нарсаларни ўрганиб борасан, аввалгиларининг янги томонларини ўрганасан.
Ҳеч қачон пул йўқлиги ҳақида нолимаслик керак, куч, вақт, ўз камолотига эришиш йўлидан қайтмаслик лозим. Мукаммалликнинг чегараси йўқ.
Ижодкорга илҳом ишлаётган пайти келади. Сен мижознинг кўнглини топишни истасанг, киприкларига шикаст етказмасдан, ундаги етишмовчиликларни яшириб, қарашларини жонли ва ёрқин ҳолатга келтиришинг лозим.
Сиз журналлар ўқиб турасизми ва улар сизга илҳом бера оладими?
Ялтироқ журналларга қизиқмайман, менга асосан иш пайти илҳом келади, айниқса, Lash – саноати юлдузларига ҳавас қиламан, тез – тез уларнинг ишлари ва ижтимоий тармоқларига мурожаат қиламан, ҳаммасидан оз-оз оламан, солиштираман ва бир хулосага келаман.
“Твой Взгляд” (“Сенинг нигоҳинг”) кубогидаги иштирокингиз ҳақида гапириб берсангиз.
Бу кўз қарашларни моделлаштириш бўйича халқаро чемпионатдаги биринчи иштироким эмас. 2016 йилнинг август ойида Тошкент шаҳрида Dream Look чемпионати ўтказилди. Иштирокчилар Ўзбекистон ва Қозоғистоннинг турли ҳудудларидан келишган эди. Ҳайъат аъзолари ҳам Қозоғистондан, Белоруссия ва Буюк Британиядан ташриф буюришди.
Бу чемпионатда “Юниор” (бир йилгача стажга эга бўлган мутахассислар) гуруҳида Natural Look номинацияси бўйича мен биринчи ўринни эгалладим, Reborn Lashes (киприкларни ламинатлаш) номинациясида иккинчи ўринни қўлга киритдим. Шу билан бирга, “Йил дебюти” (“Дебют Года”) номинацияси бўйича алоҳида, махсус кубок менга насиб қилди. Айтиш керакки, ўша вақтда мен бу иш билан бор-йўғи 4 ой шуғулланган эдим.
Бу йили биз Олмота шаҳрига “Твой взгляд” (“Сенинг нигоҳинг”) чемпионатида қатнашиш учун 4 кишидан иборат гуруҳ билан Қозоғистонга бордик.
Мен аллақачон “Профи” (бир йилдан 4 йилгача стажга эга) категориясига кирганман. Бу чемпионатда қатнашиш жуда ҳам ҳаяжонли бўлди. 50 дан ортиқ иштирокчилар, бундан ташқари, бошқа шаҳар, бошқа одамлар ва 4 йиллик тажрибага эга бўлган мутахассислар орасида қаттиқ ҳаяжонландим. Бу тадбир жараёни ҳақида қисқача сўзлаб берсам.
Ажратилган муддат ичида мастер моделнинг ташқи кўриниши ва табиий киприкларига хос хусусиятларни ҳисобга олган ҳолда киприк улаши керак. Берилган вақт тугагач, мастер барча асбобларини жойига қўяди, модель эса ҳайъат аъзолари томон йўл олади. Ҳаммаси ҳаққоний бўлиши учун ҳайъат аъзолари моделнинг қайси мастерга тегишли эканлигини билмайдилар. Баҳолаш жараёнида барча нарсалар батафсил текширилади: моделлаштиришнинг тўғрилиги, улама киприкларнинг йўналиши (барчаси кетма-кет, бир-бирига параллел равишда, жуда ҳам кўп бўлмаган ва ҳар хил тарафга қараб турмаган бўлиши керак).
Ёпиштирмалар (ҳеч бир табиий киприк бошқасига ёпиштириб қўйилмаслиги керак) ҳам алоҳида аҳамиятга эга. Ҳаммаси бир-биридан алоҳида-алоҳида ажратилган ҳолда жойлашиши керак. Бу жуда муҳим, чунки табиий киприкларга зарар этмаслиги лозим.
Тўғри оралиқ (қовоқ чегарасидан 0.5-1 миллиметр) ҳам жуда муҳим, чунки агар оралиқ жуда кам бўлса, киприк терига тегиб, аллергия ёки қичима келтириб чиқариши мумкин. Агар у меъёридан ортиқ бўлса, табиий киприкларга босим ўтказилиб, уларга зарар етказилади. Ишнинг тозалиги (елим кўринмаслиги учун уни керакли миқдорда ишлатиш), сунъий киприкларнинг табиийлари билан туташган жойи улама киприкларнинг узоқ туришига таъсир қилади. Кўзнинг киприклар билан қопланиши 80 дан 100 фоизгача бўлиши керак. Симметриявийлик текширилиши керак. Ҳар бир мезон учун баллар қўйилади, баллар миқдорининг йиғиндисига асосан номинациялар учун ўринлар белгиланади.
Танловларда қандай мукофотлар олгансиз?
Қозоғистондан 3та кубик олганман, булар:
1 ўрин – Ideal Classic
2 ўрин – Color volume
3 ўрин - Double volume (2D - 3D)
Сизнинг мижозларингиз қандай?
Бизнинг мижозлар – ўз вақтини яхши кўрадиган ва ҳар доим бетакрор кўринишга эга бўлишни истайдиган қизлардир. Энг кам пардоз ишлатадиган ишбилармон аёллар, озгина туш ҳам қўйишни истамайдиган ёки бўянишга вақти йўқ оналар, лекин улар ҳам турмуш ўртоғи ва атрофдагилар олдида чиройли бўлишни исташадику.
Мен ҳам уларни тушунаман, ўзим киприксиз юра олмайман. Бу ажойиб вақтни тежайди ва ҳеч қандай зўр тушь ҳам бундай натижани бера олмайди. Ҳар бир мижозга алоҳида образ танланади. Энг аввало, мижоз кўзининг кесими ўрганилади, киприкларининг ҳолати яъни қалинлиги, узунлигига қаралади. Қизларнинг ўзидан киприк “ўстириш” дан кутаётган натижасини сўраймиз, чунки уларнинг хоҳишига яқинлашишимиз муҳим.
Биз фақатгина киприкларни “ўстирмаймиз”, бу бир томондан олиб қаралса, шунчаки олиб елимласанг бўлди. Биз қарашлар орқали танлаган натижамизга эришамиз, нозик жой, киприк қалинлиги ва ранги, кўзлар кесими ҳисоби, мижознинг юз тузилиши, ҳаттоки терисининг ранги, қошлар, соч ва кўзнинг шаклигача эътибордан қолдирмаймиз. Киприк “ўстириш”- бу шунчаки “олиш ва ёпиштириш” дегани эмас. Бу санъат!
Агар сизда бор – йўғи тайёрланишга 5 минут вақтиз бўлса, нима қилардиз?
Агар 5 минутгина вақтим бўлса, қош ва киприкларимни бўярдим ва қарабсизки, соҳибжамол аёлга айланаман.
Сизнинг пардоз ҳамёнингизда ҳар доим нималар бўлади?
Менинг ҳамёнимда доимо упа, пушти – қизил ёғупа, қошлар учун қалам, лаб учун бальзам ва 3 дона киприк тароғи. Maybelline тенини ёқтираман, Сунъий киприк “ўстириш” гача эса L’Oreal Parisнинг Telescopic тушидан фойдаланганман. Ишхонада эса ҳар доим мицелляр сув ва Garnierнинг иккифазали демакияжи асқотади.
Бизнинг ўқувчиларимизга қандай тилакларингиз бор?
Қизларимизга ўзларини яхши кўриши ва уларнинг киприклари “ўстирилган” ёки “ўстирилмаган” лигидан қатъий назар, биринчи ўринда табиат берган ҳуснларини асраши, ўзига қандай муносабатда бўлса, бошқаларнинг ҳам уларга шундай муносабатда бўлишини унутмаслиги керак.
instagram: https://www.instagram.com/regina_lashartist/
facebook: https://www.facebook.com/regina.vitalevna
Асосий тенденцияларни makeup.uz билан бирга кузатинг. Бизни маслахатларимиз ва ечилиш улулларимизни бошкаларга курсатинг , ҳамда нашрларимзга ўзизни фикрингизни изоҳларда тўлдиринг! Телеграм-каналимизга , facebook ва instagram га аъзо бўлинг.