Барча мукаммаллик – оддийликда
12.07.2016
Уйқуга тўймаслик, нотўғри овқатланиш, кун тартибига риоя қилмаслик – асабийлашишга сабаб бўладиган барча ҳолатлар теримизда ўз аксини топади. У эластиклигини ва тонусини йўқотади, кўз тагида ишишлар ҳосил бўлади, соғлом терига хос ранг ўчиб, юзни жонсизликдан дарак берадиган кулранг қоплайди. Қимматбаҳо пардоз усулларини қўллашга имкон бўлмаганда ёки шунчаки бунга вақт етишмаганида, қандай қилиб табиий гўзалликни тиклаш мумкин?
Биринчи маслаҳат: термал сув билан дўстлашинг.
Кун давомида биз танадаги суюқлик миқдорини йўқотамиз, теримиз қуриб қолади ва бундан ўзимизни нохуш сезамиз. Тетиклантирувчи ҳаммомни қабул қилишни эса ҳар доим ҳам иложиси бўлмайди. Термал сув сизга исталган вазиятда терингизни парваришлашга ёрдам беради. Аксарият ҳолларда бу сув билан тўлдирилган спрейлар чуқур тоғли ҳудудлардан олинади. Бундай сув минералларга бой. Одамлар ундан баданни соғломлаштириш ва ёшартириш учун фойдаланади. Бугун термал сувни сумкада олиб юришга мўлжалланган қулай кичик идишларда осон топишингиз мумкин. Шифобахш “ҳаммом”ни муҳайё қилиш учун – сувни юзингиздан 15 сантиметр узоқроқда пурканг ва пайдо бўлган булутга шўнғинг. Ортиқча суюқликни юзингиздан артиб ташланг. Макияж учун ҳавотир олманг – термал сув асло уни кетказмайди, аксинча, уни юзда қотирада ва ҳимоя қилади. Нам югуртирадиган кремлар билан уйғунликда термал сув терини юмшатади ва ёқимсиз қичишишни олдини олади. Намлик ҳиссини ҳадия қиладиган воситаларни танлаётиб, L’oreal Paris дан “Эксперт” сериясига эътибор беринг. У терини 24 соат давомида атроф муҳитнинг зарарли омилларидан ҳимоя қилади.
Иккинчи маслаҳат: кўзларингизга эътибор беринг.
Кўз қовоғи териси айниқса нозик ва таъсирчан. Шунинг учун барча асаббузарликлар биринчи навбатда кўздан билинади. Қўл билан аста уқалаш алмашинув жараёнларини тиклашга кўмаклашади, лимфатик тизим фаолиятини йўлга қўяди, ҳужайралар эса ортиқча суюқликдан озод бўлади. Уқалашдан олдин терини тозалаб олиш даркор (L’oreal Paris нинг мицелляр лосьон ёки гелидан фойдаланинг). Тозаланган терига крем ёки тинчлантирувчи ёғни суринг. Бу терини осилиб қолишидан асрайди. Бармоқ учларининг енгил ҳаракати билан чакка қисмлардан қаншаргача ва бурундан қошгача уқаланг. Жараённи контраст (иссиқ-совуқ) сув билан якунланг. Бу қон алмашувига ва тери тўқималарини кислород билан тўйинишига олиб келади.
Учинчи маслаҳат: мажмуавий парвариш
Замонавий косметик компаниялари хозирги пайтда гиалурон кислотасига бой терини эластиклигини оширадиган турли махсулотларни таклиф этадилар. Шулардан бирлари кундузги крем, тунги крем-маска ва кўз отрофи учун Lorea'l Parisдан кремларидир.
Табиат кучни доим музлатгичда сақласа бўлади. Петрушкани дамланг, сувдан муз кубикларини тайёрланг ва юз терингизни ҳар куни эрталаб ва кечки пайт артинг.
Бу содда айёрликлар сизга доимо чиройда тенгсиз ва жозибадор бўлишга ёрдам беради.
Асосий тенденцияларни makeup.uz билан бирга кузатинг. Бизни маслахатларимиз ва ечилиш улулларимизни бошкаларга курсатинг , ҳамда нашрларимзга ўзизни фикрингизни изоҳларда тўлдиринг! Телеграм-каналимизга , facebook ва instagram га аъзо бўлинг.