Лабларнинг шаклига қараб лаб бўёғини қандай танлаш мумкин
04.04.2017
Лаб бўёғи – гўё ҳар бир аёлнинг дастхатига ўхшайди. Ушбу турдаги косметика танлови – ўз соҳибаси ҳақида ҳаммадан кўп нарсани ошкор қилади. Лаблар ҳақиқатдан ҳам чиройли кўриниши учун эса, лаб бўёғини лабнинг шаклига қараб тўғри танлай билиш керак.
Ингичка лаблар
Ингичка лаблар соҳибалари юз териси билан минимал контрастда бўладиган нейтрал ва нюд тусидаги рангларга эътибор қаратганлари маъқул. Ингичка лаблар учун айниқса контур қалам аъло даражадаги ечим бўла олади, чунки унинг ёрдамида лабларга етишмаётган визуал ҳашамдорликни бағишлаш мумкин.
Ўртача лаблар
Ўртача лаблар соҳибаларига ҳаммага қараганда омад кўпроқ кулиб боқди. Бундай қизлар қизил рангдан бошлаб, барча тўқ тондаги ва ширадор рангдор ечимлардан бемалол фойдаланишлари мумкин. Нюд ранг-тусларини эса яхшиси косметика қутичасида қолдирганлари маъқул, бўлмаса қизлар улар билан кўзга ташланмайдиган бўлиб кўриниб қолишлари мумкин.
Дўмбоқ лаблар
Шак-шубҳасиз, ҳажмдор дўмбоқ лаблар – кўплаб аёлларнинг орзуси. Бироқ бундай аёлларга косметика танлашда омад кулиб боқавермайди. Ўзининг жозибадор ҳажмига қарамай, бундай лаблар соҳибаларига нюд ва тўқ рангдаги лаб бўёқларидан фойдаланиш тавсия этилади. Тўқ ранглар бироз ҳажм ўғирлайди, нюд ранглар эса таъсирчанлик бағишлайди.
Энли лаблар
Энли (Джулия Робертсники каби) лаблар соҳибалари тўқ ранглардан эҳтиёткорлик билан фойдаланганлари маъқул, чунки улар лабларни визуал тарзда ингичка ва кенгроқ қилиб кўрсатади. Бироқ бундай лабли хонимлар қизил рангнинг барча тусларидан бемалол фойдаланишлари мумкин.
Жажжи лаблар
Ушбу турдаги лабларни сўнувчан ва жилоли ранглар билан бўяш тавсия этилади. Жилоланиб турадиган заррачалар лабларга ҳажм ва парваришланган кўриниш бағишлайди, ялтирамайдиган текстуралар эса лабларни нозикроқ ва йирикроқ қилиб кўрсатади.