Сизнинг гўзаллигингиз учун тезкор ечимлар
30.03.2017
Ташқи кўринишингизни ёқимли тарзда тартибга келтириб олиш учун кўп эмас, кам эмас, беш дақиқагина вақтингиз бор, деб фараз қилайлик. Нима қилган бўлар эдингиз, қандай йўл тутасиз ва нималар билан бўянасиз? Қуйида тезкор макияж қилиш борасида маслаҳатлар берамиз.
Урғуларни тақсимлаймиз.
Биринчи навбатда, тез бўладиган макияж ярата туриб, урғуларни ҳам саводхонлик билан тақсимлаш муҳим саналади. Масалан, сизнинг образингиздаги кучли томонлар – қошлар, кўзлар ёки лаблар бўлиши мумкин. Юзнинг ҳар бир қисмини тартибга келтириб оламиз.
Қошлар сўзсиз равишда парваришланган ва бўялган бўлиши керак (агар уларга сизнинг юзингиздаги асосий қаҳрамон бўлиш насиб қилган бўлса, албатта). Дастлаб, шаклини мукаммал кўринишга келтириб олинг, сўнгра қошларингизни аввал мос рангдаги қалам ёки тен билан бўяб олинг, якуний қисмида эса қошларингизнинг ички қисмига очроқ ранг киритиб, қошларингизга оч рангдаги тенлар суртинг. Қошларингизни шаклини ювингунингизга қадар сақлаб турадиган “Maybelline New York”дан Brow Drama қошлар учун туши билан “тараб қўйишни” унутманг.
Яна бир урғуни кўзларга бериш керак – эринмасдан суртма, тенлар ва қалам олинг. Асосийси – устки ва пастки қовоқнинг ҳар бир участкасини бўяб, кўзларингизни тўғри ажратинг. Биринчи навбатда – устки ва пастки қовоқлар киприкларининг ўсиш линияси орасидаги участкасини оқ қалам билан бўянг – бу боқишингизга очиқлик ва софлик бағишлайди. Сўнгра енгил тенлар билан асосий тенларни тақсимланг, ранг ечимларини кўзлар учун рангли қалам ёрдамида стрелкалар чизиб якунлашингиз мумкин. Киприкларингизни таранг ва уларни ҳажм бағишлайдиган туш (масалан, Million Lashes) билан яхшилаб бўянг.
Лабларингиз учун асосий урғу танлаганда, макияждаги асосий тенденциялар ҳақида ҳам унутманг. Тўқ ёки ўта оч рангдаги лаб бўёғига мурожаат қилинг, шунингдек ўпилган лаблар таасуротини ҳам четлаб ўтманг. Бунинг учун лаб бўёғини контурсиз суркаб, уни бироз сингдиринг, сўнгра лаб бўёғининг бир қисмини ўчириб ташлаш учун лаблар марказига салфетка босинг. Сиз ўзингиз истаган таасуротга эришдингиз! Бунда, айниқса жилосиз лаб бўёғи жуда яхши ечим бўла олади.
Ҳаракат қиламиз.
Макияждаги урғуни белгилаб олганингиздан сўнг, ҳаракат қилишга шошилманг. Ҳар қандай макияждаги асосий юриш – тўғри суртилган асос бўла олади – усиз ҳеч нима қилиб бўлмайди! Тус берувчи асосни суртамиз (аслида вақтни тежаш учун, нафақат номукаммалликларни яшириб турадиган, балки худди “L’Oreal Paris”дан “Infaillible”га ўхшаб жилосизлантириб турадиган асосга мурожаат қилинади). Бунда сизга ҳатто упа ҳам керак бўлмайди. Асос суртилганда – юзнинг танланган қисмнинг макияжига мурожаат қиламиз.
Назорат қиламиз.
Тез макияж ажойиб, бироқ алоҳида назоратга муҳтож бўлади. Иложи борича ёнингизда сизга юз терисини янгилашга ва уни ортиқча ялтирашлардан ҳимоялашга ёрдам берадиган термал сув ва жилосизлантирувчи салфеткалар олиб юринг. Шунингдек, лаб бўёғи ва сумкача ҳақида ҳам унутманг.
Сиз-чи, сиз юзингизнинг қайси қисмига урғу берган бўлар эдингиз ва қандай усулда? Изоҳларда ўз фикрларингиз билан ўртоқлашинг!