Учрашувлар учун 5та лаб бўёғи
17.03.2017
Романтикага баҳордан бошқа, бутун бошингиз билан яна қачон шўнғишингиз мумкин? Ҳатто бир бирига эришиб бўлган жуфтликларнинг ҳам учрашувга боришлари – муносабатларнинг муҳим бўлаги ҳисобланади. Биз эса сизнинг образингизга романтика, таъсирчанлик ва мафтункорлик бахш этувчи 5 хил лаб бўёғини танлаб олдик. Ўқинг ва танланг!
Дўконимиздаги янгилик ва баҳорги мукаммал мастхэв – “L'Oreal Paris”дан Infaillible бальзам-лаб бўёғи. Ҳатто энг ҳиссиётли лаблар учун ҳам дадил ранг-туслар палитраси нафақат образингизни якунлайди, балки лабларингизни қуриб қолишдан сақлайди. Мавсумдан мавсумга ўтиш даврида лабларни тўғри парваришлаш – образнинг энг муҳим қисми ҳисобланади, ёқимли нарсани фойдали нарса билан қўшишга эса – лабларингизда ўн икки соатгача сақланиб турадиган Sexy Balm бальзам-лаб бўёғи қодирдир.
Барқарорлик ва гўзаллик билан ўзаро муроса қилда оладиган яна бир ечим - "Maybelline New York”дан Color Sensational серияси лаб бўёқлари бўла олади. Ҳаётнинг ҳар қандай вазиятлари учун мўлжалланган ранг-туслар тўпламидан иборат бўлган 4 палитра – оч жигар ранг, пушти ранг, қизил, сиёҳ рангли ярим тонлар, силлиқ ва жилокор текстураларда намоён этилган
"Maybelline New York”дан Color Drama қалам-лаб бўёғидан оддий ва ёқимли фойдаланганиш мумкин. Нафақат жозибадор жилосиз асос, балки лабларни озиқлантириш ҳам лаб бўёғи танлашда асосий ижобий мезон саналади. Барқарор ранг, сиз тушлик қилиб олишингизга ёки узлуксиз табассум қилиб туришингизга қарши бора олмайди – лабларингиз ўз рангини йўқотмайди.
Қуруқ лаблар эгалари ва бизнинг минтақамизда яшайдиган аёллар ўз лабларига алоҳида эътибор қаратишлари лозим. Демак, лаб бўёғида spf фильтри қарши олинади. Лабларни салбий омиллардан сақлаш ва уларни намлантириб туришга "Maybelline New York”дан Hydra Extreme намлантирувчи лаб бўёғи ёрдам беради. Бундай ечим билан, сиз учрашувлар ва тоза ҳавода 8 соат давомида сайр қилишга чиқишдан қўрқмаслигингиз мумкин (агар албатта оёқларингиз оғри қолмаса).
“Bourjois”нинг Rouge Edition лаб бўёғи лабларга бир текис суртилади ва уларни ҳақиқий ипакдек қоплаб туради. Мазкур лаб бўёғи озиқлантиради ва намлантиради, ёрқин жилвали сегменти эса ўзининг енгил текстураси туфайли лаб қатламларида тиқилиб қолмайди.
Шуни ёдда тутинг-ки, қандай лаб бўёғини танлашингиздан қатъий назар, унинг сизнинг гўзаллигингизни қайд этиб турувчи, ҳақиқий мафтункорлигингизни синдириб қўймасдан, Сизни янада жозибалироқ ва ёрқинроқ қилиб кўрсата оладиган рангига эътибор қаратинг.
Яхши кўрган брендларингиз ва рангларингиз хақида ёзинг. Лаб бўёғининг қайси рангини ҳар куни ишлатасиз, ва қайси бирини қечқурун ўртоқларингиз билан ўчрашувга суртишни яхши кўрасиз? Изохларингизни беринг.