«Maybelline New York» дан баҳор учун Moodboard
13.03.2017
Марка Maybelline – машҳур трендсеттер саналади. Бренд палитраларида доимий равишда энг долзарб ранглар ва текстуралар пайдо бўлиб туради. Биз бу йилги баҳор учун ўзимизнинг “moodboard”ни таклиф қиламиз.
Ҳайкалтарошлик ортда қолаётганлигига қарамай, унинг юмшоқ муқобиллари ҳали ҳануз долзарб бўлиб қолмоқда. Ўзига хос услубдаги (фактуравий) юзни дрейпинг таасуротига эришган ҳолда, ёғупалар, ёки хайлайтер (ёхуд оч рангдаги тенлар) ёрдамида строббинг-таасуротини ҳосил қилиб, яратиш мумкин.
Бу йилги мавсумда ёғупаларга алоҳида эътибор қаратилади. Биз аввал ёзганимиздек, тўғри танланган ёғупалар палеткаси ҳатто тенларнинг ҳам ўрнини босиши мумкин. Таъсирчан ров ва порлаб турувчи образни айнан шу тарзда яратиш мумкин.
Бироқ тенлардан воз кечишнинг ҳожати йўқ, айниқса “Maybelline New York”дан The Rock Nudes каби палеткалар ҳали долзарблик чўққисида турган вақтда бундай қилиш ярамайди. Биргина палитра ёрдамида бу йилги баҳорда макияжнинг қўпол смоки-айздан бошлаб то нозик порлаб турувчи нюдли макияжгача бўлган энг контрастли турларини яратиш мумкин.
Лаблар макияжида эса фуксий, маржон, малина ва грейпфрут ранг-тусли ёрқин ваширадор ранглар кенг ўрин эгаллаган. Исталган соф ва ялтираб турадиган лаблар таасуротини Hydra Extreme ва Vivid Matte сериясидаги лаб бўёқлари ёрдамида яратиш мумкин.
Шунингдек, жорий баҳорда улама ва ўстирилган киприклар ҳақида ҳам унутмасли к керак. киприкларни қайириб ва узайтириб қўядиган чўткачалар ёрдамида яратиш мумкин бўлган енгил ва очиқ кўринишдаги нигоҳ - ёқимли ечимлардан бири бўла олади.
Сизнинг мудбордингиз қандай кўринишда? Бу йилги баҳорни нимасиз тасаввур қила олмайсиз? Суратга олинг ва ўз изоҳларингизда шулар ҳақида ёзинг!