“Telegram”даги энг аёлларбоп стикерлар
10.03.2017
Сўзларни “смайликлар” (табассумчалар), “эмодзи” (идиограммалар) ва “стикерлар” (ёпиштириладиган нарсалар) билан алмаштириш мумкин бўлган вақтда, уларнинг сўнггилари ўта долзарб бўлиб бормоқда. Биз ҳақиқий қиз болалар учун стикерларнинг бешта пакини танладик.
Makeup.uz стикерлари
Биз гўзаллик қурбонлар талаб қилмайди деган қарорга келдик ва аёлларнинг асосий туйғуларини, муаллифлари асосан аёллар бўлган оддий ва тушунарли стикерлар орқали кўрсатиб бердик. Бизнинг пак доимий равишда ҳозирги кун учун муҳим аҳамиятга эга бўлган афоризмлар ва долзарб иборалар билан тўлдирилиб борилади. Асосийси шундан иборат-ки, энди мазкур туйғуларнинг барчасини стикерлар орқали ифодалаш мумкин. Makeup.uz стикерларини ушбу ҳавола бўйича юклаб олиш мумкин.
“Afisha.uz”дан “Mashaxon” стикерлари
Afisha.uz ахборотлар ресурси ўз аудиториясини ёқимли тарзда ҳайратга солиб туришга ўрганган. Кутилмаган совғалар ичида медиа-компания томонидан чиқариладиган стикерларнинг алоҳида тўпламлари ҳам мавжуд бўлди. Тошмурад персонажи орқали намойиш қилинган стикерлар “биринчи қалдирғочлар” бўлган бўлса, уларнинг ортидан забти тор феъл-атворга эга бўлган малла ранг сочли Машахон келди. “Afisha.uz”дан қиз болалар учун мўлжалланган стикерларни ушбу ҳавола бўйича юклаб олиш мумкин.
“Афродита” (Aphrodithe) стикерлари
Эркаланишларни ва ҳақиқий аёллик латофатини ёқтирувчиларнинг руҳиятига қадимги Греция маъбудаси Афродита тасвирланган стикерлар хуш ёқади. Гўзал сарғиш сочли парининг асосий инсоний туйғуларини оддий ва тушунарли тарзда намоён қилиб, ноз-қарашмалари билан инсонни руҳлантиради. Мазкур пакни ушбу ҳавола бўйича юклаб олинг
“Юзлар!” (Faces!) стикерлари
Аёл кишининг тимсоли туширилган яна бир пак – нафақат аёлларнинг туйғуларини, балки кайфиятини, кўнгил ҳолатини, аёллар месларини ва уларга хос бўлган бошқа мавзуларни намойиш қилувчи - Faces! стикерлар тўплами. Бизга айниқса, устамонлик билан юборувчидан нима демоқчи бўлганлигини сўраб олувчи “ШТА?” стикери ёқиб қолди. Стикерларни ушбу ҳавола бўйича юклаб олинг
“Кино-қаҳрамонлари бўлган аёллар” (Cinema Female Heroes) стикерлари
Таниқли кино қаҳрамонларини кимлар изоҳламаган дейсиз? Эҳтимол, бундай одамлар топилмаса керак. “Telegram” иллюстраторлари эса бу борада илдамлаб кетдилар, ҳамда машҳур блокбастерлар ва афсонавий киноленталар қаҳрамонларининг асосий туйғуларини маълум услубга солинган оддий стикерлар билан намоён этдилар. Бу том маънодаги “лайк”, ва уни шу ернинг ўзида юклаб олиш мумкин
Makeup.uz янгиликларини кузатиб боринг ва биз билан бирга бўлинг, услуб, гўзаллик ва саломатлик оламидаги дунёнинг энг долзарб воқеаларидан хабардор бўлиб турасиз!