Интервью: топ-визажист Алёна Моисеева
24.02.2017
Таниқли ва довюрак, ўзига хос ва Алёна Моисеева – Россиянинг топ визажистларидан бири ҳисобланади. Ўзининг ўн йиллик меҳнат карьераси давомида Алёна, L’Officiel, Vogue, Cosmopolitan ва бошқа мода нашриётлари билан ишлашга улгурди. Алёнанинг моҳирлигига турли вақтларга мансуб бўлган Ева Лонгория, Стинг, Саша Лусс, Ирина Шейк, Доменико Дольче и Стефано Габбана, Ульяна Сергеенко ва бошқа кўплаб шахслар ишонганлар. Ўзининг Makeup Blog билан бўлиб ўтган эксклюзив интервьюсида Алёна ўз карьераси, гўзаллик ва “жилоли” дунё ҳақида сўзлаб берди.
Ҳаммаси мен модел дугонам билан тасвирга олиш майдончасига тушиб қолганимдан бошланган, ва мени шунда тасвирга олиш гуруҳининг, хусусан визажистнинг иши мен шу соҳага жуда қизиқтириб қўйдики. Шу тарзда мен ўзим учун ушбу касбни танладим, чунки авваллари мен фақат салонда ишлаш деб ҳисоблар эдим. У пайтларда мен тасирга олиш жараёни, мени қизиқтирган ва ўзига мафтун қилган мода дунёсига шунчалик яқин бўлади, деб ўйламас эдим. Мен ўсмирлик ёшимда модел бўлиб ишлаганман ва мода соҳаси ҳар доим менга яқин ива қизиқарли бўлган. Ушбу тасвирга олиш жараёнидан сўнг, мазкур ҳунарни ўрганишга қарор қилдим – ўқийдиган жой топдим (у пайтда бизни услубчиликка ўқитадиган имидж мактаби бор эди). Услубчи ҳар доим бироз кенгроқ кўради, чунки у кўпинча концепцияни шакллантиради. Курс давомида жуда кўп қизиқарли нарсаларни, шу жумладан санъат, мода тарихини ўргандим. Мен ўзимни услубчи сифатида синаб кўр дим, бироқ инсон образини яратаётганда ҳар доим айнан юзга урғу бериш кераклиги ҳақида хулоса чиқардим, ва айнан мана шу нарса мени ўз касбимни танлашимга туртки бўлди. Мен ўзимнинг фотосуратчи дугонам билан бирлашиб, иккаламиз портфолио тўплашни бошладик. Мен иш бошлаган пайтларда, услубчи тушунчаси мавжуд эмас эди тасвирга олиш майдончасида услуб учун жавоб берадиган инсонгина бор эди. Мана шундай қилиб мен ўз портфолиомни яратганман. Сўнгра акциялардаги рекламалар бошланди. Мен савло марказларига келиб, визаж станцияларида барча истаганларни бўяб қўяр эдим. Кейинчалик мени MAC жамоасига қабул қилишди, ва ўша ерда мен аъло даражадаги билим олдим, доимий иш тажрибаси билан алмашиниш юз бўладиган бир қатор тренинглар иштирокчисига айландим. Сўнгра хэллоуин фэйс-чарти бўйича халқаро танлов бўлиб ўтди ва мен бунда ғолибликни қўлга киритдим. Бу мени ўзимга янада ишонишга ундади. Ва мен, далир ечимлар ва тасвирга олиш ғоялари кўпроқ учрайдиган мода индустриясини кўзлаётганимни тушуниб етдим. Сўнгра мен Нью-Йоркда жойлашган мэйк-ап мактатини топдим ва ўйланиб ўтирмасдан ўша ерга ўқишга. У ерда мен кўпинча ассистент ролида чиқар эдим ва фаол равишда ўз портфолиомни тўлдириб олдим. Бу ишда мен ўн йил мобайнида меҳнат қилиб келмоқдаман.
Оммавий шахслар билан бўлиб ўтган қандай ҳамкорлик сиз учун энг кўп эсда қоларли ва ёқимли бўлиб қолган?
Мегга Ева Лонгория билан ишлаш жуда ёққан. Биз у билан икки кунни нафақат тасвирга олиш майдончасида, балки бутун Москва бўйлаб бирга ўтказдик. Мен ғарблик машғур шахслар билан ишлашни, улардаги улкан профессионализм ва бор кучини сафр қилиб ишлашлари учун яхши кўраман, чунки уларга ишонса бўлади. Мен бир кишига ўрганиб қолмасликка ва фафат унинг визажист бўлиб қолмасликка ҳаракат қиламан, менга турли хил одамдар билан, турли лойиҳалар учун ишлаш анча қулай ҳисобланади. айниқса, журналлар учун тасвирга олиш жараёнларида ишлашни хуш кўраман.
Тасвирга олиш майдончасида услубчи учун асосий нарса нима ҳисобланади?
Сенинг қўлларинг билан бажарилган макияжнинг қанчалик уйғунлашганлиги, образни умумий жиҳатдан якунлайди. Жамоага қулоқ тутиш муҳим саналади. Мен юз фоиз жамоа ўйинчисиман. Мен ҳар доим, ҳамма биргаликда муҳокама қиладиган ва жамо билан шакллантириладиган тасвирга олиш жараёнининг бирор тарихига риоя қилишим керак. Мен учун ҳар қандай макияж йўлланма ва бутун образ учун ғоя ҳисобланади. Атрофдаги одамларни тинглаш ҳам жуда муҳим.
Барча вақтлар учун нималар тренд бўлиб қолаверади?
Қизил рангдаги лаб бўёғи ўз долзарблигини йўқотмайди. Ушбу ечимга мос келмайдиган аёлни топиш қийин.
Ҳаётда қандай макияждан фойдаланасиз?
Юз учун яхшиги на ранг-туси, хайлайтеры, бироз ёғупа ва тушлар. Қошлар ҳам ҳар доим парваришланган бўлиши керак.
Серҳашам макияжга қандай муносабатдасиз?
Инсон ҳаётига ўз образи ёрдамида олиб киришни истаган йўналишга боғлиқ. Сохта бўлиб кўриниш яъши эмас, косметикадан ҳаддан ортиқ фойдаланмасган маъқул.
Подиум трендларига муносабатингиз?
Ўта ижобий, бироқ бу – илҳомланиш эканлигини ёдда тутиш муҳим саналади. Кўр-кўрона уларнинг нусхаларини ўзида ўлчашнинг керакги йўқ, ҳамма нарса олдиндан ўйланган ва иложи борича реал ҳаётга яқинлаштирилган бўлиши керак. Шунингдек, макияжнинг ҳар қандай элементини охиригача ўйлаб ишлатиш керак.
Ўзингиз яратган образларнинг қайси бирини эсда қоларли деб ҳисоблайсиз?
Яқинда бўлиб ўтган лойиҳалардан бири учун биз флэш-татудан фоцдаландик ва бу ўта ажойиб ва мқизиқарли бўлди. Образ ниҳоят даражада ўзига хос чиқди! Бу менинг севимли тасвирга олиш ишларимдан бири биўлиб қолди.
Косметика қутичангизда доимо нималар бўлади?
ВВ-қалам, қош учун қалам, хайлайтер, лаб учун бальзам ва ёғупа.
Агар бўяниш учун икки дақиқагина вақтингиз бўлса, нима қиласиз?
Тон, қошлар, ва ёноқлар ва лабларга тинт.
Сизнинг ташқи кўринишингиз - аъло! Бунинг учун нима қиласиз?
Бир йил аввал мен спорт залига қатнашни бошладим ва ниҳоят мен учун ўзимнинг хоббиим пайдо бўлди – мен мушакларимни ва соғлом танани умумий шакллантириш билан шуғуллана бошладим.
Ўзингизнинг севимли 5 та бьюти-воситаларингизни санаб берсангиз.
Maybelline New York чиқарадиган Хайлайтер Becca, лаб учун бальзам Elizabeth Arden, ВВ-крем Shu Uemura, киприклар учун туш ва NARS консилери.
Бизнинг ўқувчиларимизга ўз истакларингизни билдирангиз.
Барчага макияжда янада ижодий ва камроқ жиддий бўлишларини тилайман. Макияж – бу доимо ўйин. Барча аёлларга тажрибалар ўтказишда кўпроқ дадиллик тилайман, чунки агар аёл маълум образда кўринишни ҳоҳлса - бу унинг ҳуқуқи. Ўз фантазиянгизни намоён қилинг, синовлар ўтказинг ва доимо ёрқин тимсол эгаси бўлинг!
Facebook: www.facebook.com/alenamoiseeva
Instagram: www.instagram.com/alenamoiseeva