Завқланиш учун томоша: лаб бўёқлари 40 000 сўмдан қиммат эмас
20.02.2017
Косметика танлашдан ҳам қизиқроқ нарса йўқ бўлса керак? Аайниқса, ушбу косметикани арзон нархларда сотиб олишнинг иложи бўлса. Биз 40 000 сўмдан ошмайдиган нархлардаги лаб макияжи учун 5та воситани тўпладик. Ўрганинг, танланг ва буюртма беринг.
Нафақат бўялган, балки ҳақиқий саломат бўлган лаблар чиройли лаблар эканлигини доимо ёдда тутиш керак. Лаб териси саломатликни ва гўзалликни ўрганиши учун, у сифатли тарзда намланган бўлиши керак. "Maybelline New York”дан Hydra Extreme намлантирувчи лаб бўёғи ушбу масалани қойилмақом қилиб еча олади. Лаб бўёғининг таркибига кирувчи ёғлар туфайли, лаблар анча силлиқ ва соғлом бўлиб боради, ёрилмайди ва қуриб қолмайди. Масаланинг нархи - 30 600 сўм.
Жилосиз текстураларни ёқтирувчилар учун жилосизлантирилган лаб бўёғидан фойдаланиш шарт эмас – кўплаб визажистлар ва бьюти-блогерлар аллақачон лаб учун қаламларга ўтиб олганлар. Қалам ёрдамида нафақат мукаммал турғун контур чизиб олиш, балки лабнинг бутун юзасини қоплаб олиш ҳам мумкин. Қалам танлашдаги асосий шарт – унинг таркибини ўрганиш бўлиши керак. "Bourjois”дан Rouge Seduction ранглар, Levres Contour Edition лаб учун қалами ўзининг фактураси туфайли сирқиб ва ёқилиб кетмайди, шу билан бирга лаб қуриб ҳам қолмайди. Ушбу косметика воситасининг нархи эса бор-йўғи 25 200 сўмни ташкил этади.
Иқлимга мос келадиган яна бир лаб бўёғи - "Bourjois”дан Rouge Edition Feeling Reddy. Ўзининг суюқ текстураси ва лаб бўйлаб ёқимли сирпаниши туфайли, лаб бўёғи лабга бир текис ётади ва фаол озиқлантиради. Лаб бўёғининг турғунлиги бир пиёла қаҳвани ҳам, тўйимли тушликни ҳам кўтара олади. Текстурасининг суюқлигига қарамай, лаб бўёғи сирқиб кетмайди. Озиқлантирувчи витаминлар мажмуаси эса лабларни қуриб қолишдан сақлайди. Ушбу фойдали ва ёқимли бирлашув сизга бор-йўғи 40 000 сўмга тушади.
Арзон нархлар Maybelline New York Color Sensational лаб бўёқлари линияси учун ҳам кенг тарқалмоқда. Лаб бўёқларининг кенг палитраси ҳар қандай рангдаги аёл учун ярашади ва ҳар қандай образни безаб туради. Аниқса, лаб бўёғининг имиджимизга бир вақтнинг ўзида таъсирчанлик ва вазминлик бағишловчи нюд ранглари бизнинг кўнглимизга кўпроқ ўтиради.
Турғун формуласи эса лабларга узоқ муддатли самарани, порлаб турувчи микрозаррачалар эса лабларингизга ҳажм бағишлайди. Ушбу “сеҳрли таёқча”ни 37 350 сўмга сотиб олишингиз мумкин.
Лабларни парваришлаш ва қайғуриш бўйича бешта таъсир этувчи мажмуа, "Bourjois”дан BB Gloss Effect 3D лаб учун ялтироқ ихчамгина тюбикда бирлашган. Мукаммал лабларга эришиш йўлидаги беш қадам – намлантириш, юмшатиш, ҳимоялаш, шунингдек лабнинг табиий гўзаллиги ва нур сочиб туришини табиий ялтироқ билан қўллаб- қувватлаш. Бодом ва ўрик ёғлари, атиргул муми ва порлаб турувчи доғлар лабларингизнинг гўзаллиги учун
тўлиқ порлаб туриш ва коктейл ялтироқлигида бирлашади. Бундай бьюти-ёрдамчи сизга 31 050 сўмга тушади..
Ҳавола бўйлаб акцияларимизни кузатиб боринг ва арзон нархлар ва таклифлардан хабардор бўлиб туринг!