“Garnier”дан энг яхши ечимлар
31.01.2017
Ҳар бир косметика бренди ўз жабҳасида кучли саналади. “Garnier” компаниясининг ҳисобида терига гўзаллик бағишлашга кўрсатилган ёрдам учун миннатдорчиликлар билдирилган миллионлаб фикр-мулоҳазалар мавжуд. Юз йилдан ортиқ вақт давомида мазкур косметика русуми бутун дунё бўйлаб терининг гўзаллиги ва саломатлиги ҳақида қайғуриб келмоқда. Биз ҳозирнинг ўзидаёқ дўконларда сотиб олиш мумкин бўлган “Garnier” мастхэвлари рўйхатини тўпладик.
Тоза ва соғлом тери
«Тоза фаол тери» линияси аллақачон компаниянинг етакчи линияларидан бирига айланиб улгурган. Бунинг ҳаммаси терини нафақат тозалайдиган, балки унинг таркибидаги турли хил қўзитишлар, ҳуснбузарлар ва доғларни бартараф ҳам этадиган фаол моддалари мажмуаси туфайли содир бўлади. Линия воситаларидан фойдалангандан сўнг эса, тери сезиларли равишда тортилиб, таранглашиб қолади. Кўмир таркибли “Тоза фаол тери” ювиниш учун воситаси, шунингдек зарур моддаларнинг эпидермис ичига чуқурроқ киришига ёрдам берувчи махсус аппликаторли “Тоза фаол тери” гели бизнинг сўзсиз фаворитларимизга айланди.
Кўзлар ва киприклар терисининг саломатлиги
Макияжни кетказиш каби ўта аҳамиятли муҳим онни, кундалик бажариладиган ишлар рўйхатидан чиқариб ташлаш шунчаки тақиқланади. Кўзлар атрофи учун махсус «Эксперт тозалаш» лосьони ишлаб чиқилди. Ўзида тўйинтирувчи тоник билан ёғли асосни бирлаштириб турувчи аралаш формула. Ёғли асос кўзлардан ҳатто сувга чидамли макияжни ҳам ҳеч қандай қийинчиликларсиз кетказишга, тоник эса киприкларни мустаҳкамлашга, ҳамда уларнинг ўсиши ва кучга тўлишига ёрдам беради.
Доимий софлик
Бир йил аввал гўзаллик бозори антиперсперантлар ичида новаторлик ечими билан тўлдирилди. Қуруқ ва ёғли тери, таъсирчан ва аралаш тери учун ечимлар ўрин эгаллаган Neo серияси антиперсперантлари янгиликка айланди. Neo сериясининг антиперсперантлари ўзининг бир текис тақсимланиши туфайли, таъсирчан терига плёнка таасуротини бермай, уни ишончли тарзда ҳимоя қилади. Дезодорантларнинг кўринмас текстураси терида ҳам, кийимда ҳам из қолдирмайди.
Таранглаштирилган тери
Юз – эътибор қаратишда ҳар доим ҳам асосий фокус бўла олмайди. Ҳақиқатдан ҳам яхши кўриниш учун, танани парваришлаш учун мўлжалланган мажмуавий парвариш зарур. Бундай ҳолатда кремлар, сутли воситалар, геллар ва балзамлар энг содиқ ёрдамчи бўлиб қолади. “Garnier” компанияси ўзининг тана терисини юмшатувчи ва тўйинтирувчи бетакрор рецептуралари билан доимо шуҳрат қозонииб келган. Биз айниқса Garnier косметологлари томонидан ишлаб чиқиладиган тана учун сутли воситанинг кўплаб турларини яхши кўрамиз. Масалан, карите таркибли «7 кун» сутли воситаси терини тўйинтиради, унинг қуриб ва тортилиб қолишига қўл қўймайди.