Кундузги макияж турлари
24.01.2017
Барча рангдаги кўзлар учун “тўғри”макияж
Макияжни тўғри суртиш бўйича кўплаб роликлар ва видео-дарсларни кўриб чиқаётганимизда, биз кўз ранги косметикани тўғри танлашга яхшигина таъсир кўрсатишига ниҳоятда кам эътибор бераётганлигимиз маълум бўлади. Бугун биз жигар ранг, яшил ранг ва ҳаво ранг кўзлар соҳибалари учун ҳар кунги кўз макияжининг турларини кўриб чиқамиз. Ўқинг ва синаб кўринг.
Жигар ранг кўзлар учун макияж
Бугунги ҳикоямизни жигар ранг кўзли қизларимиз учун макияж танлашдан бошлаймиз. Табиат айнан жигар ранг кўзли қизларни кўпинча ёрқин ташқи кўриниш эгалари бўлишлари қилиб яралишига сабабчи бўлган. Шусиз ҳам, ўзларининг маънодор кўзлари туфайли, тўғри танланган макияж ёрдамида, юзни яхши маънода “расм чизилган”дек қилиб қўйиш мумкин.
Биринчи қоида – юзнинг мукаммал терисини яратиш. Айнан силлиқ ва текис юз териси туфайли, ҳар қандай, ҳатто энг нюдли макияж ҳам ҳашамдор бўлиб кўринади. Нам мўйқалам ёки спонжча ёрдамида тус берувчи асосни юзга суртамиз, бироқ бунда бўйин териси ҳақида ҳам унутимаслик керак.
Кейинги қадам – қошларни ажратиш, лекин берилиб кетмаслик керак: шусиз ҳам ёрқин кўзларнинг соҳибаси бўла туриб, урғуни улардан қошларга кўчиришнинг керакги йўқ. Уларни шунчаки тараб қўйиб, бироз тенлар билан бўяб қўйишнинг ўзи кифоя.
Кейинги босқич эса – бевосита кўз макияжи бўлади. Кўзларнинг ҳар кунги макияжи учун устки ҳаракатланувчан қовоққа суртилиши лозим бўлган тилласимон-оч жигар ранг, оч жигар ранг-пушти ранг ва кумушсимон-жигар ранглар мос келади. Бунда нигоҳингизни янгироқ қили б кўрсатиш учун ички бурчакка очроқ рангдаги пигмент қўшиб қўйиш мумкин. Кўзларингизга сирлилик бағишлаш учун ёрдамга кўзлар учун суртмага мурожаат қилинг. Жигар ранг ва кул ранглар тўғри танлов бўла олади. Кўзлар макияжи тугагандан сўнг, киприкларни жигар ранг ёки қора рангдаги туш билан бўяймиз, енгил урғули ёғ упа қўшамиз ва макияж тайёр.
Яшил рангли кўзлар учун кундузги макияж
Яшил рангли кўзлар соҳибалари илиқ тонларни танлашлари керак, ахир айнан шулар аъло даражада кўзларнинг бутун рангини ва тўйинганлигини алоҳида кўрсатиб туради.
Биринчи ҳолатда бошлагандек, юзга ва бўйинга суртилган тўғри асосдан бошлаш керак. Шундан сўнг кўзларга ўтиш мумкин.
Яшил рангдаги кўзлилар учун тенлар палитрасини чегаралайдиган бўлсангиз, унда жигар ранг ва оч жигар рангдаги, шунингдек пушти ранг ва сиёҳ рангдаги барча туслар сўзсиз фаворитларга айланиши турган гап. Бироқ, биз ҳар кунги макияжни кўриб чиқаётганлигимизни унутмаслигимиз керак, демак танланган тенлар ўта ёрқин рангда бўлмаслиги керак – яхшиси улардан ҳар бирининг пастер версияларини танлаганингиз маъқул. Яшил кўзлар соҳибаларига ёрқин ифодаланган суртма ҳам ярашади. Айниқса, кўзларнинг рангини яққол қилиб ажратиб турадиган жигар ранг ўта чиройли кўринади ва боқишингизга чуқур маъно бағишлайди.
Аниқ ажратилган стрелкалар билан ҳам тажрибалар ўтказиб кўришга ҳаракат қилиб кўринг, бироқ уларни ўта кенг қилиб юборманг.
Ҳаво ранг кўзлар учун макияж
Ҳаво ранг ёки кул рангли оч ранг кўзлар соҳибалари макияжни ҳаддан зиёд ошириб юбормасликлари керак. Яхшиси енгил ярим шаффоф текстурали тенларни танлаганингиз маъқул, улар ичида марварид ва лаванда, қум рангидаги ва кўкимтирроқ рангдаги туслар бўлиши мумкин. Бироқ тенлар билан ўз кўзларингизнинг рангини такрорлаш ярамайди – бунда боқишингиз бир зумда “бўш” бўлиб қолади.
Оч рангли кўзлар аёллар учун – кўзларингиз мукаммал бўлиб кўринадиган терининг аъло даражадаги тусидир. Тус билан ишлашни якунлаганингиздан сўнг, юқорида қайд этиб ўтилган палитрадан ўзингизнинг кайфиятингизга мос келадиган тенлар рангини танланг. Танланган тенларингиздан қатъий назар, макияжнинг энг қувноқ лаҳзаси – туш танлови бўлади. Оч рангли кўзлар соҳибаларининг омади келди – сизларга ҳар қандай тусдаги – яшил рангдан тортиб то сиёҳ ранггача, жигар рангдан то тўқ кўк ранггача бўлган тушлар ярашаверади.
Оч рангли кўзлар учун асосий қоида - косметиканинг ва “чалғитувчи манёврлар”нинг сони минимал бўлиши керак, аксинча, бундай кўзли қизлар ўз образларини ортиқча юклаб қўймасдан, уларнинг табиий латофатини кўрсатиб қўйсалар бас.