Лойиҳа тўғрисида
01.07.2016
Афсонавий Коко Шанелнинг қуйидаги машҳур сўзларини эшитган бўлсангиз ажаб эмас: «20 ёшингизда гўзал чеҳрани сизга табиат инъом этади, 30 ёшда эса уни ҳаёт истаганича бунёд этади, 50 ёшга кирганда эса унга қандай кўркамлик бериш айнан ўзингизнинг вазифангиздир... Аёл киши учун ёш асосий омил эмас: 20 ёшда гўзал, 40 ёшда ҳам латофатли ва умрнинг охиригача ҳам бетакрор бўлиб қолиш мумкин».
Сизда, албатта, қайдай қилиб, деган савол уйғонгани табиий. Ушбу саволга жавобни, биз - Makeup-блог жамоаси, сиз азиз ўқувчиларимиз билан биргаликда топиш истагидамиз. Саҳифаларимизда гўзаллик сирлари ва саломатлик бўйича маслаҳатларни эълон қилиб борамиз. Ҳар бирингиз ўзингизни парваришлаш бўйича маълум тажрибага эгасиз, аммо қандай қилиб улкан маълумотлар оқимида фойдали ва самарали ахборотни танласа бўлади? Ҳар доим ҳам пардоз-гўзаллик маҳсулотлари ва хизматларини мустақил танлай оласизми? Турли хавф ва ҳаракатларсиз қандай қилиб доимо табиий ва гўзал бўлиш мумкин? Танловингизга айнан нима таъсир қилади? Рекламами, дугоналарингиз тавсиясими ёки...?
Makeup-блог – Ўзбекистон аёллари учун яратилган бьюти портал бўлиб, унда замонавий гўзаллик соҳасига тегишли маълумотлар жамланган. Косметик маҳсулотлар дунёсидаги энг долзарб янгиликлар, стилистлар, шифокорлар, диетологлар, спортчилар маслаҳатлари, замонавий тенденция ва мутахассисларнинг тавсиялари, косметикани синаб кўриш ва афсоналарнинг фош этилиши- буларнинг барчаси бизнинг порталимизда!
Ўзингиз учун вақт ажратинг, биз мулоқот учун доим очиқмиз, суҳбатларимизга дугоналарингиз, онангиз, опа-сингилларингиз ва аёл гўзаллигига бепарво бўлмаган барча-барчани таклиф қиламиз. Келинг, биргаликда қандай қилиб доим гўзал ва бетакрор бўлиш сирларини кашф қилайлик!
Ҳурмат билан, Makeup-блог жамоаси