Косметика қутичаси: Ганя Усманова
10.01.2017
Биз косметика ечимлари ва янгиликлари, лайфхаклари ва бестесселерлари ҳақида сўзлашдан чарчамаймиз. Бироқ баъзан сизнинг косметика қутичангизга назар солишни, сизнинг севимли бьюти-воситаларингиз ҳақида билиб олишни ва гўзалликгингизнинг сирларидан вофиқ бўлишни жуда истаймиз. Шу муносабат билан, биз оммавий it-girlsлар ва бизнинг ўқувчиларимиз, ҳамда кино ва шоу-бизнес юлдузлари уларнинг косметика қутичаларини нималар ташкил этиши ҳақида ўртоқлашиб борадиган янги рубрикани ишга туширмоқдамиз.
Рубрикамизнинг биринчи меҳмони ёш ва кучли нафсоният эгаси Ганя Усманова бўлади. Бу қизни ҳақиқатдан ҳам ҳақиқий it-girlлари рўйхатига киритиш мумкин – унинг дидидан завқланиш, образига тақлид қилиш, самимийлигидан кўнгил кетиши турган гап. Ганя бизга унинг косметика қутичасида нималарни жойлаштириб олганлиги ва ўзининг севимли воситалари ҳақида сўзлаб берди.
Аёл кишининг севимли макияжида асосни тўғри танлаш муҳим эканлигидан бошласак. Мен кўпинча Nars Pro Prime праймерини афзал кўраман. Кейинги қадам эса – ёрқин тарзда акс этиб турувчи ғоваклардан қутулиш саналади. Уларни чеклаш ва юзнинг керагидан ортиқ ялтираб туришини бартараф этиш учун, мен Maybelline New Yorkдан Benefit POREfessional ёки Baby Skin воситаларидан фойдаланаман.
Юз теримни намлантириш ва унинг номукаммалликларини яшириш учун эса Maybelline New York Dream Fresh BB-кремини танлайман. Асос тайёр бўлгандан сўнг – юз бичимларимни ажратиб қўйишга ўтиш мумкин. Т-зонани ажратиш учун 021 ранг турини танлаб Maybelline New Yorkдан Dream Matte Mousseдан фойдаланаман. Юз тони яратилаётганда, унга упа билан якуний хотима ясайман.
Ҳатто энг ихчам образ ҳам ўз ёрқинлигини таъминлаб туриши учун, мен Maybelline New Yorkдан қошлар учун гел ёрдамида қошларимни чизаман. Юзга “чизилган расм” таасуротини бериб қўймаслик учун, яхшиси жигар рангни (тўқ жигар ранг, шоколад ранг) танлаган маъқул.
Лаб макияжи га ўтишдан аввал, мен лабларимга Baby Lips бальзамини суртиб бироз сингдириб, тўйинтириб оламан. Шунда лаблар бутун кун давомида намлантирилган ҳолатда бўлади. Демак, уларга ҳатто энг тўқ рангдаги жилосиз лаб бўёғи ҳам зарар етказмайди. Бальзам бироз сингигандан кейин, яхши кўрган рангдаги лаб бўёғи билан лабни бўяшга ўтиш мумкин.