Maybelline New Yorkдан косметика қутиси учун мастхэвлар
06.01.2017
Америка бренди бутун дунёнинг гўзал аёлларига биринчи ўн йилликнинг ўзидаёқ хурсандчилик бағишлади. Maybelline New York ишга тушганидан буён ўтган вақт ичида мода ва гўзаллик оламидаги ҳақиқий бестселлерларга айланиб улгурган бир неча ҳайқириқли хитларни чиқарди. Биз эса ҳар бир мода шайдосининг косметика қутичасида албатта ўрин эгаллаши лозим бўлган Maybelline New Yorkнинг асосий мастхэвлари рўйхатини тўпладик.
P.S. қуйида кўрсатиб ўтиладиган барча воситаларга ҳозироқ бизнинг дўконимизда буюртма бериш мумкин.
Лаб учун Baby Lips бальзамлари серияси
Гўзаллик бозорида бир неча мавсум аввал пайдо бўлган мазкур линия ҳақиқий трендга айланди. Эндиликда косметика паҳлавони ҳар мавсумда мазкур гигиеник лаб бўёғининг барча янги таъбларини чиқариб келмоқда. Baby Lips хусусияти унинг лабни саккиз соат мобайнида намланган ҳолатда сақлаб туришдан иборатдир. Мазкур мавсумнинг трендлари қаторидан ванил, долчин ва қаҳва ўрин эгаллади. Оммавийлиги ўсиб бораётганлигига қарамай, ушбу мастхэв бор йўғи 20 500 сўм туради.
Кўзлар учун Color Tattoo тенлари
Мазкур бестселлер профессионал визажистларнинг ҳам, кўзлар учун ёрқин ва пишиқ тенлар ишқивозларининг ҳам дидларига мос келади. Color Tattoo тенларининг сокин ва нейтрал ранглардан бошлаб то тўйинган ва дағалроқ даражагача бўлган ўн олти ранг-туслари бутун дунё бўйлаб косметика қутичаларидан ўрин эгаллаган. Гелли асоси туфайли тенларни суртиш ўта осон кечади, макияжнинг сақланиш муддати эса - суртилган лаҳзадан бошлаб бир кеча-кундузгача етиши мумкин. Айниқса, кўзга муросасиз урғу қўядиган рангларга бой бўлган тенлар жозибалироқ кўринади.
Great Lash
Maybelline New Yorkнинг ушбу бестселлери - Great Lash тушининг пайдо бўлганига ярим аср бўлган, бироқ унинг шундай улкан ёшига қарамай, оддий ва батартиб кўз макияжини ёқтирувчиларни ўзига шайдо қилиб келишда давом этмоқда. Чўткачасининг модификацияси мураккаблаштирилмаган, ҳеч қандай боғланган ҳажмларсиз. Оддий қора туш киприкларни аъло даражада тарайди ва астойдил бўяйди, ва нархи бор йўғи 24 500 сўмни ташкил этган мазкур восита - мастхэв позициясини мустаҳкам тарзда эгаллаб олган.
Baby Skin макияжи тагидан асос
Ушбу сеҳрли (ҳеч қандай бўрттиришларсиз) восита юз терисини деярли мукаммал даражага келтириб қўяди. Бутун дунё қизлари қуйидаги сабабларга кўра ушбу тус берувчи асосни аллақачон севиб қолишганлар: биринчидан, Baby Skin ғовакларни сезиларли даражада торайтиради ва яширади, иккинчидан – юзни ёғли ялтиратиб туришдан маҳрум қилади, тўртинчидан – терини сезиларли даражада силлиқлайди. Шунингдек, ушбу асосдан мустақил косметика воситаси сифатида фойдаланиш мумкин. Ушбу масалани ҳал қилиш нархи эса – 50 500 сўм туради.
Master Contour контур қалами
Контурли макияж ишқивозлари Master Contour контур қалам кўринишидаги бьюти-ёрдамчини -аллақачон севиб қолишга улгурганлар. Иккита рангдаги қалам бирданига икки масалани ҳал қилади: биринчидан, у билан юз терисининг исталган рельефини “чизиб олиш” (буни тўқ тус уддасидан чиқади), иккинчидан эса – контурни тушлаб бўяб, тус бериш (рангли тусдаги ранг билан) мумкин. Мазкур воситани қўрқмасдан ҳақиқий бьюти-лайфхак қаторига киритиш мумкин.