5та «дангаса» турмаклар
04.01.2017
Янги йил ташвишлари ҳам тугади, куч заҳираси эса сўндими? Бироқ бу ташқи кўриниш борасидаги ўзгача ечимлардан воз кечиш учун баҳона бўла олмайди. Биз кўп куч ва вақт талаб қилмайдиган 5та оддий соч турмагини топдик, бу эса – яна ярим соат кўпроқ ухлаб олиш мумкин дегани.
Пала-партиш гажаклар
Ўтиб кетган йилнинг севимли мавзуси – сочларнинг бутун узунлиги бўйлаб бепарволик билан ёйилган пляж гажаклари бўлди. Бироқ, агар соч турмагига вақт бўлмаса, ва сочнинг ҳажми ва узунлиги эса ҳамма сочларни “қўлнинг енгил ҳаракати билан” ўриб қўйишга имкон бермаса, унда нима қилиш керак? Сочларни бошнинг тепа қисми соҳасида баланд думча қилиб йиғинг ва пишиқ, лекин унчалик таранг тортилмаган резинка билан маҳкамланг. Йиғилган сочларни 6-8та кокилларга тенг қилиб бўлинг, сўнгра ҳар бир соч тутамини плойка билан ўранг ва сочлар учун лак (масалан, Kallos Flexible Spray) билан қотириб қўйинг. Сочларингизни совутинг, сўнгра резинкани олиб ташланг. Енгил гажаклар тайёр!
Ўримли боғлам
Сочларини йиғиб юрадиганлар учун муқобил вариант. Бошингизни олдинга энгаштиринг ва бўйнингиздан бошлаб бошнинг қоқ ўртасигача сочни оддий қилиб ўринг. Ўримни баланд от думчасидек етарли даражада таранг қилиб қотиринг. Йиғилган сочларни бироз таранг ва унга сочлар учун лак сепинг, сўнгра сочларни батартиб шиш кўринишида айлана бўйлаб ётқизинг. Образ тайёр бўлди.
Тугун
Сочларингизни иккита тенг қисмга ажратинг ва бўш қилиб ўринг. Соч ўримлари пала-партишлик таасуротини сақлаб қолиши ва енгил бўлиши учун, лак билан қотириб, шаклини сақлаб қолинг. Шундан сўнг, соч ўримларини энса тагидан ўзаро тугунлар билан боғланг, невидимка ёки шпилькалар билан маҳкамланг, баъзи кокилларни эса бироз ҳурпайтириб қўйинг ва романтик соч турмаги билан ишларингизни бажаришга отланаверинг.
Жгутлардан боғлам
Боғламлар ва тутамлар ишқивозлари учун яна бир соч турмаги. Сочларингизни баланд думча қилиб йиғинг ва унинг бутун ҳажмини тўртта тенг кокилларга ажратинг. Ҳар бир кокилни кетма-кетга пишиқ жгут билан думча атрофида айлантиринг. Кокилларни шпилькалар билан қотиринг ва сочларингизни бироз «чигаллаштириб» қўйинг. Соч турмаги тайёр.
Пала-партиш думча
Ўрта узунликдан каттароқ соч эгалари учун ён томонлама дум тўғри келади. Бироқ ўта зерикарли бўлиб кўринмаслиги учун, думчани пала-партиш тугунга айлантиринг. Сочларингизнинг ҳаммасини бир томонлама тараб олинг ва иккита йирик кокилга ажратинг, сўнгра уларни тугун қилиб боғланг, кучли турмак учун мўлжалланган лак билан қотиринг ва невидимкалар билан маҳкамланг. Бундай соч турмаги офис хонимлари учун ҳам, сочлари бемалол ётиб туришини ёқтирадиган аёллар учун ҳам мос келади.