Йилнинг косметика соҳасида орзиқиб кутилган янгиликлари
21.12.2016
Йил якунларини ясар эканмиз, биз турли тоифадаги гўзаллик индустриясининг энг юқори тан олинган товарларини ўрганишга қарор қилдик. Бутун йил давомида нима билан бўяндик ва кейинги йилда ўзимиз билан бирга нимани олиб юришимиз керак эканлиги ҳақида - обзоримизда ўқинг.
Юз
Garnierдан тозаловчи воситаси
«Тоза Фаол Тери»
Витаминлар ва абсорбцияловчи кўмир мажмуаси ғоваклардаги кирларни тортиб чиқариб ташлайди, ҳамда терини деярли ичидан тозалайди. Воситадан доимий равишда фойдаланилса, у юз териси номукаммалликлардан халос қилиб, ғовакларни сезиларли даражада тортиб қўяди.
L'OrealParisдан юз учун маска
«Лой магияси. Тозалаш ва тиниқлаштириш»
Масканинг таркибида – 3 турдаги лой: терининг ялтираши билан фаол курашадиган каолин, минераллар билан тўйинтирувчи монтмориллонит, терининг номукаммалликларини яшириб турувчи гассул мавжуд. Лойли комплексда бир вақтнинг ўзида ҳам музлатиб ва иситиб, терини ортиқча ялтирашлардан халос қиладиган ва сезиларли даражада тортиб қўядиган эвкалипт ҳам мавжуд.
Сочлар
Сочлар учун лак Tecni.
L'Oréal Professionnelдан Art Fix Anti-Frizz
Голливуд юлдузлари соч турмакларининг сирлари нимада эканлигини биласизми? Сирнинг ҳамммаси сочлар учун лакни тўғр танлашдан иборатдир. Лак сочларни ёпиштириб қўймаслиги ва уларни сизнинг бошингиздан алоҳида яшайдиган шлемга айлантириб қўймаслиги керак. Тўғри сочиш ҳам муҳим аҳамият касб этади – сочларни 15-20 сантиметр масофадан қотириб, сўнгра тарашдан аввал шакл қабул қилиш учун икки дақиқача кутиб туриш керак.
Kallosдан сочлар учун кондиционер
Professional Repair Hair Conditioner with Chasmir Keratin
Кондиционердан фойдаланиш учун асосий сигнал – бу фен, тўғирлагич ёки плойкадан доимий равишда фойдаланиш орқали эришиладиган сочларнинг синувчанлиги ва қуруқлигидир. Фаол кератин ёрдамида, кондиционер сочлар тузилмасига чуқур кириб бориб, уларни тўйинтиради ва бу билан сочларнинг таранглигини ва ялтираб туришини тиклайди.
Макияж
Maybelline New Yorkдан консилер
Instant Age Rewind
Мазкур консилер, одатий ҳуснбузарларни ҳам, кўзга ташланиб турадиган ёш ўзгаришларини ҳам маска билан яшириб, мўжизалар яратишга қодир. Қуюқ , бироқ нафас олувчи текстураси туфайли, консилер осон суртилади ва ғовакларни беркитиб қўймайди. Ҳа, айтгандай, айнан мана шу маҳсулот ўтаётган йилда бьюти-блоггерлар ичидаги хитлардан бири бўлиб қолди.
Maybelline New Yorkдан Great Lash Mascara туши
Great Lash Mascara туши гўзаллик индустриясида пайдо бўлганига қирқ йилдан ошди! Бутун дунё бўйлаб бозори чаққон бўлган ушбу туш, ўзининг классик кўриниши билан гавдаланиб, йилдан йилга ўз томошабинларини топишда давом этмоқда. Ушбу бьюти-хитнинг асосий плюс томони шундан иборат-ки, туш ихчам узунлик ва максимал даражадаги табиий ҳажмнигина қўшиб, фейк киприклар таасуротини яратмайди.
Maybelline New Yorkдан суюқ лаб бўёғи
Vivid Matte
Лаб бўёғи суюқ бўлишига қарамай, бу лабларни қоплаш сифатида ва қатламнинг бир текислигига умуман таъсир кўрсатмайди. Силлиқ аппликатор билан контурни чизиш қулай, ҳар бир янги қатлам эса рангга ёрқинлик бағишлайди. Суртилган қатламларнинг сонидан қатъий назар, лаб бўёғи оқиб кетмайди.
Maybelline New Yorkдан қошлар учун қалам-бўёқ
Brow Drama Pomade Crayon
Нима учун визажистлар қошлар учун тенлар ва қаламлардан воз кечадилар? Ҳаммаси оддий. Қош учун бўёқ уларнинг шаклини ҳақиқатдан ҳам мукаммал қилиб қўяди, суртиш эса – осон ва қулай. Таркибида мум мавжуд бўлганлиши сабабли, биринчи марта штрихланган пайтидан бошлаб қошлардаги туклар дарҳол ётқизилади.