Ҳаётнинг ҳар қандай ҳолати учун кўз макияжи
07.12.2016
Кўзларингизни бўяшни истамасангиз, аммо уларнинг жимжимадор бўлиб туришини ҳоҳласангиз – унда нима қилиш керак? Одатий кўз макияжи жонингизга тегдими, янгисига эса фантазиянгиз ва дадиллик етишмаяптими? Унда, биз сизлар учун ҳаётнинг ҳар қандай ҳолати учун мос келадиган кўз макияжининг 8та универсал турларини ўйлаб топдик.
Ҳар кун учун энг содда ва тушунарли макияж тури - базавий нюд. Ундан кўз макияжида фойдалансангиз ҳам бўлади. Бунинг учун ўз юзингизнинг рангидан бир жуфт тус тўқроқ ва устки ҳаракатланувчан қовоқнинг юзаси бўйлаб енгил қоқиб турувчи ҳаракат билан тақсимлаш мумкин бўлган тенларни топсангиз бас.
Агар нюд сиз учун зерикарли эрмакдек туюлса, унда оппоқ бьюти-воситаларга мурожаат қилиш мумкин. Масалан, оқ қалам ёки оқ тенлар кўзларни аъло даражада ажратиб туради. Агар оқ ранг ҳам кўнглингизга ёқмаётган бўлса, кўзнинг пастқи қовоғига қалам билан чизиб, устки қовоқни тегмасдан қолдиринг. Финалли штрих –тушни силташ.
Оқ рангдан узоқлашмасдан, ундан унчалик мураккаб бўлмаган яна бир трюкда фойдаланиш мумкин. Бунинг учун қовоқлар учун оқ тенни олиб, юмшоқ чўтка билан улар билан кўзларнинг ички бурчагини чанглантириб, устки ҳаракатланувчи қовоқ бўйлаб бироз туш суртиш керак. Мазкур макияжда оқ рангнинг муқобили сифатида оч жигарранг, марварид ранг ва крем рангидаги туслар ҳам хизмат қилиши мумкин.
Агар кўнглингиз вақти чоғликни истаётган бўлса, унда ёрқин рангли суртма ёки кўзлар учун қаламни танланг, ва улар билан устки ҳаракатланувчи қовоғингизни фаол равишда бўянг. Стрелкалар қилмаган маъқул – киприклар узунлиги линияси бўйлаб тўйинган линияни ўтказишнинг ўзи кифоя. Фаворда - тўқ кўк ранг, ложувард ранг, бинафша ва зумрад ранглар.
Агар сиз график образлар тарафдори бўлсангиз, унда кул ранг, графит ва қўрғошин тусларидаги батартиб стрелкалар сизнинг кўнглингизга хуш ёқади. Бунда асосийси – ижро. Устки ҳаракатланувчи қовоқнинг ўртасидан кўзларнинг ташқи бурчагига стрелкалар “тортамиз”. Унинг рўпарасидан эса кўз олмачасини ўртасидан то ташқи бурчагигача чизиб берувчи яна бир стрелкка тортамиз. Икки стрелкани бирлаштирамиз ва бироз туш билан бўяймиз.
Юмалоқ кўзлар эгалари кўзларини қора, графит, кул ранг ва тўқ жигарранг қаламлар билан бўяб, тажриба ўтказиб кўришлари мумкин. Бироқ бундай макияж сизнинг кўзларингизга эътиборни жалб қилади, демак улар бенуқсон кўриниши, яъни сирқиб, ёқилиб кетмаслиги ва “қумоқ”ланиб қолмаслиги керак. Кўзлар учун тўғри қалам танлашга астойдил ёндошинг.
Базмларга ҳам борса бўладиган, кундалик турмушда ҳам ярашадиган яна бир ечим – икки тон уйғунлигидаги икки рангли кўз макияжи бўла олади. Бунда биринчи тон терингизнинг тусига қараганда бир жуфт тусга тўқроқ, иккинчиси эса тўқ ва тўйинган бўлиши керак (уни ўзингиз мустақил танлаш ҳуқуқи ўз қўлингизда). Оч рангли тонни устки ҳаракатланувчи қовоққа суртамиз, сўнгра зонани киприклар узунлиги бўйлаб тўқ тус билан қоплаймиз. Киприкларнинг устки қаторини бўяймиз.
Трендларни ёқтирадиганлар учун мўлгина ялтироқ кўринишидаги долзарб кўз макияжи билан ясаниб кўриш имконияти берилади. Жорий мавсумда бурчаклардаги йирик ялтироқлар, ҳамда бутун қовоқ бўйлаб сўнувчан текстуралар ҳам долзарб саналади. Фаворитларда – пушти ранг, тилла ранг, осмонсимон-ҳаво ранг ва кўкимтир ранглар. Ялтироқдан қўрқманг, у трендда.