Қиш мавсуми учун косметичкамизда нималар бўлиши кеарак?
30.11.2016
Декабрь ойи бошланишига ҳам саноқли сониялар қолди. Гўзаллик билан уйғунлашган ҳолда ўзимиз ва соғлиғимиз ҳақида қайғуришимиз учун қишни қандай кутиб олишимиз ва қайси турдаги бьюти воситаларини тайёрлаб қўйишимиз керак? Бу масалада кўмаклашиш учун Сизни бьюти гидимизга таклиф этамиз.
Энг асосийси қиш мавсумида қўлланиладиган праймер, тонал крем ёки пардоздан олдин қўлланиладиган база кремлар таркиби максимал озуқлантирувчи ва фойдали моддаларга эга бўлиши керак. Шунинг учун тонал крем танлашда (қишки тонал крем ёзгисидан фарқ қилади) унинг озиқлантириш хусусиятига эътибор беринг. Бундай ҳолатда терингизни нафақат таранглаштириб берувчи, балки уни фойдали ёғлар ва минераллар билан тўйинтирувчи ВВ-кремини танлаш мақсадга мувофиқ бўлади. Бунинг учун L’Oreal Paris дан «Роскошь сияния» ВВ-креми самаралидир.
Бу мавсумда тароват ва ёрқинлик урфдадир (must-have). Лекин одатий шиммерларни керагидан ортиқ қўллаб юбормаслик учун товланиш эффектини берувчи пудраларга эътиборингизни қаратишни тавсия этамиз. Масалан Bourjois Delice de Poudre пудраси ёки Maybelline New York дан товланувчи Shimmer Powder пудраси. Юқорида айтиб ўтилган “ёрдамчилар” пардоз вақтида ёноқлар, бурун усти ва иякда ёрқинлик эффектини яратишда самаралидир.
Лабларингизни шамол ва совуқдан асраш учун косметичкангиздаги Maybelline New York дан Baby Lips бальзамлари ёрдам беради. Бу ёрқин воситалар лабларингизга нафақат ёқимли ҳид ва соғлом кўриниш беради, балки совуқ ҳаводан ҳам асрайди. Мутахассислар лабларни бир ҳафтада ҳеч бўлмаганда бир марта пилинг қилишни тавсия этишади. Бунинг учун лабларингизни чорак чой қошиқ миқдоридаги асал билан тиш щеткаси ёрдамида “тозаланг”, “тозалаш” вақтида щеткани қаттиқ ботирманг, енгил ҳаракат қилинг. Бундай пилингдан сўнг лабларнинг сўлиган устки қатлами кетади, лаблардаги чиройни эса Baby Lips сериясидаги бальзамлардан бири билан сақлаб қолса бўлади.
Кўзларга пардоз беришга келганда эътиборни радикал минимализм ва қуюқ текстураларга қаратиш керак. Сочма тенлар ҳақида унутинг, қишда улар қовоқларингизда эмас, юзингизнинг исталган ерида “пайдо бўлиши” мумкин. Бундай ҳолатда Сизни гель асосидаги тенлар қутқариб қолади. Уларни бир хилда ва қалин қилиб ҳам кўзнинг устки қовоқларига тен сифатида, ҳам пастки қовоқларга сурма (подводка) сифатида қўллаш мумкин. Сувга чидамли тушьлардан воз кечинг, агар совуқ ёки ёғингарчиликда пардозингиз “бузилиши” дан қўрқсангиз яхшиси уни ўзингиз билан олиб юринг. Биз L’Oreal Paris дан «Объем миллиона ресниц» тушини танлаймиз. Унинг щеткачаси киприкларингизга нафақат керакли қайрилмани, балки максимал узунликни ҳам беради.
Совуқ мавсумда асосийси одатий бўлиб қолган пардоз воситаларини қўллаш эмас, балки қиш мавсумида ҳар доимгидан ҳам кўпроқ озиқланиш ва парваришни талаб қилувчи терингизга бўлган эътиборингиздир. Терингиз парваришига эътибор беринг, чеҳрангиз ёрқин, гўзал ва нафис бўлади. Айтиб ўтилган барча воситаларни эса магазинимиздан топсангиз бўлади ;)