Дрейпинг нима ва уни қандай яратиш керак
29.11.2016
Ҳеч кимга сир эмаски, ўзининг либослар тўпламларини яратиш билан бирга Марк Жейкобс парфюмерия ва косметикага ҳам қизиқади. Агар Марк яратган атир-упалар аллақачон маълум-у машҳур бўлса, унинг гўзаллик борасидаги қизиқишлари яқиндагина ошкор бўла бошлади. Кузги мода ҳафталиги кунларида Жейкобс макияжнинг дрейпинг деб номланувчи янги (ёки унутилган эски) техникасини намойиш қилди. Унинг нима эканлиги, уни қандай яратиш мумкинлиги ҳақида бугунги шарҳимизда сўзлаймиз.
Мазкур тренд тарихи бир неча ўн йиллликлар илгари бошланган. 70-чи йиллардаги моделлар ва модага берилган қизлар ўша пайтда машҳур бўлган визажист Вэя Бэндининг кўрсатмаларига кўра дрейпинг-макияжларини кўз-кўз қилиб юрар эдилар. Ўша вақтда урфга кирган “Героинли дабдаба” кутюрье ва визажистларга назокат-ла намоён қилинувчи пала-партишликдан иборатдек туюлар эди (бу эса ёноққа чизилган қизил упалар, кўзлар ва лабларга ўрганган подиумлар учун ноодатий ва ғалати ҳол эди). Бэнди туш билан бўяш яхши, чизилган чизиқлар эса ёмон деган хулосага келди. Дрейпинг (сўзма-сўз парда тутмоқ маъносини билдиради) шу тарзда дунёга келди.
Хўш, дрейпинг нима дегани? Бу – шундай қулай усулки, у орқали аёл юзига янада норасмий тус бериш, шу билан бир қаторда ташқи кўринишни янада батартиб ҳолга келтириш мумкин. Бу усул орқали юзни чароғон қилиб, ундаги ёноқлар, кўзлар ва лаблар каби кучли томонларни ажратиб кўрсатади. Дрейпинг “эскириб қолган” стробинг ва контурингга қараганда анча осонроқ яратилади. Дрейп-эффектни яратиш учун ёноқ юзасига қорамтирроқ тус бериш, сўнгра уни оқишроқ тус берган ҳолда яхшилаб тушь билан бўяш лозим (жимирлаб турувчи, лекин унча ялтирамайдиган ёғупа ишлатиш мақсадга мувофиқ). Агар истасангиз олдинги икки қатламни енгилгина хайлайтер билан қоплашингиз мумкин. Шунингдек иякка биринчи тус (энг қорамтири) бериш ва унинг ёрдамида чаккаларни бир оз қорайтириш тавсия қилинади.
Дрей-макияжни яратишда юзнинг юқори қисми – ёноқлар ва кўзларга асосий эътибор қаратилади. Кўзлар бунда мушук кўзига ўхшатиб пардоз қилиниши ёки уларга билинар-билинмас тус берилиши мумкин бўлиб, бунда киприклар яхшилаб бўялиши лозим. Лабларни эса асосий ўрин тутувчи қорамтир ёғупага мос бўлган рангларда бўяш лозим.
Мадонна ва Шер, Марайя Кери ва Дайана Росс каби жаҳон саҳнасининг юлдузлари дрейпинг исхосмандлари сифатида машҳур. Ҳозирги вақтда дрейпингнинг ёрқин ва фаол мухлиси – Жиджи Хадиддир. Ушбу модель кўпинча кўзи ва лабларига макияж суртмаса-да, уни ҳеч қачон дрейпингсиз кўрмайсиз.