Блоггер Катерина Варфоломеева
17.11.2016
Катерина Санкт-Петербургда туғилиб ўсган. Бу қиз оналар ва бошқалар учун қизиқарли интер-фаол машғулотларни ташкил қилишни билганлиги туфайли питер ҳамжамиятидаги кўзга ташланган,оммабоп персонаж саналади. Мана, масалан, Катерина Тайландда аёлларга ортиқча вазндан қутулишга ёрдам берадиган “Қутурган тешиккулча” шоу оромгоҳига раҳбарлик қилади, оналар учун оромгоҳлар ташкил этади, қизининг тарбияси билан шуғулланади ва Instagramда ўзининг фойдали маслаҳатлари билан бўлишиб, саёҳатлар қилади. Бир ҳафта аввал эса Катерина мамлакатимизда биринчи марта ўтказилган блог-тур доирасида Ўзбекистонда бўлди, ва Самарқанд, Бухоро, Навоий шаҳарларига, Қизилқум чўлига ва Айдаркул кўлида бўлди, шунингдек Тошкенти Instagramидаги ўзбек блоггерлари билан учрашди. Бизнинг блогимизга берган ўз интервьюсида Катерина оналик, гўзаллик ва ўзбек аёллари ҳақидаги асосий саволларга жавоб берди.
- Сиз ёш оналар ичидаги анча ёш блоггерсиз. Нима деб ўйлайсиз, сизнинг хусусиятингиз нимадан иборат?
Тақдир тақозоси билан, мен қизимни туққанимдан кейин бир ўзим бегона мамлакатда, Тайландда қолиб кетдим. Мустақил равишда оёққа туришдан ва кичкинамни оёққа турғазишда бошқа иложим қолмади. Менинг шахсий бизнесим шундан бошланган. Ҳамма ҳам ёлғиз онанинг ҳаётини “ички томони”ни кўрсатавермайди, мен эса барча бесаранжомликлар ҳақида гапиришга ҳаракат қиламан.
- Фарзандингизни туғиб бўлганингиздан сўнг ўз қоматингизни қандай қилиб қайта тиклаб олгансиз?
Ҳомладорлик вақтимда ўттиз килограммга семирдим. Бу мендек табиатан хушбичим ва кичкина қиз учун мисли кўрилмаган вазн. Ҳомладорлигимдаги менинг биринчи қарорим - бола билан сайр қилаётганда “навбатчи” машқларни бажаришдан иборат бўлди – аравачани ғилдиратиб ҳамла билан ташланишлар, тўхтаганда эса – ўтириб туриш, шунингдек бола ухлаётган пайтда тез қадамлар билан юриш мумкин. Бу зўр иш беради! Ва мен Тайландда яшаганим учун, албатта йога билан шуғулландим – бу тана учун ҳақиқий роҳат.
- Спортнинг яна бошқа бирор тури билан ҳам шуғуланиб турасизми?
Ҳа, мен вэйкда учаман. Бу қўл билан катерга маҳкамланган чиғирни ушлаб бажариладиган, сувли сноубордга ўхшаган спорт тури..
Бу вестибуляр аппарат учун, мувозанатни ва барча мушаклар гуруҳлари учун жуда фойдали бўлган спорт тури ва мен у билан фақат Таиландда ўуғулланаман.
- Ўзингизнинг ташқи кўринишингизни қандай қилиб кузатиб борасиз? Ўзингизнинг қандайдир гўзаллик сирларингиз борми?
Мен кунига бир марта ҳаммомга боришна ҳаракат қиламан – бу терини аъло даражада тозалайди ва таранглаштиради. Шунингдек намлантришиз ҳам юриб бўлмайди – доимий равишда ўзимга тўйинтирувчи маскалар қилиб тураман. Яна, ҳар куни тонгни лимон қўшилган бир стакан сув билан бошлайман.
Косметика қутичангизда доимо нималарни олиб юрасиз?
Упа, ёғупа ва қошлар учун тенларни.
- Сизнинг назарингизда аёллик гўзаллиги нимадан иборат?
Аёлларнинг хотиржамлиги ва ўзига ишончидан. Нима кийиб олганингиз эмас, балки сиз буни қандай қилиб кийиб юрганингиз муҳим саналади. Аёл муҳаббатсиз чиройли бўла олмайди. Афсуски, бизнинг замонамизда аёлларнинг мажбуриятлари шунчалик кўпки, улар ўзларини, ҳаётни, атроф борлиқни севишга улгурмай қолмоқдалар. Буни ўрганиш ва бутун умр давомида сақлаб ўтиш лозим.
- Қизингизга қандай тарзда ўрнак кўрсата оласиз?
Ҳозир мен Соникани тоза кийим кийиб юришга ўргатмоқдаман. Ҳамда мен унга ойнанниг олдида туришни ўргатяпман – ўз вақтида менга буни ҳеч ким ўргатмаган, бироқ ўз қизимни бундай аёллик хусусиятидан маҳрум қилишни истамайман. Шунингдек мен унга уйдан чиқишдан аввал гигиена лаб бўёғи билан лабини бўяшни ва мустақил равишда тирноқ олишни ўргатдим (у 4 ёшда). Шу билан бирга мен унга меҳрибон бўлишни ўргатяпман.
- Стилингизнинг санами борми?
Менда ҳеч қандай стилимнинг санамлари йўқ. Лекин мен ҳаммага ва атрофдагиларнинг барчасига табассум билан боқиб, дунёни кўтариб турадиган аёлларга тан бераман. Бу мен учун жуда ажойиб. Шунингдек маълум стилда, шу билан бирга бежирим ва қулай кийинишни биладиган аёлларни жуда қадрлайман.
- Ўзбекистон аёлларини кўриб қандай таасуротларга эга бўлдингиз?
Сизлар жуда ҳам гўзалсизлар. Улар ўзларига жуда яхши қарайдилар, шу билан бирга ўзига хос стилда юрадилар (балки бу сизнинг менталлигингизнинг акс садосидир, лекин бу чиройли). Шунингдек мени сизларнинг қизларингиз ва аёлларингизнинг образларидаги, нигоҳларидаги қандайдир беозорлик, мўминлик ҳам лол қолдирди – бу инсонни ўзига мафтун этади. Сизларнинг аёлларингиз – ҳақиқий аёллар, Россияда эса бундайларни сўнги вақтларда учратиб бўлмай қолди.
- Бизнинг ўқувчиларимизга қандай тилаклар билдирасиз?
Ўларида аёлликни с ақлаб қолишингизни, ва аёл – бу тўхтатиб, эгар-жабдуқ осиб юрса бўладиган от эмас, балки меҳрибон, нурафшон, нозик ва севувчи инсон эканлигини унутмасликларини тилайман.
https://www.instagram.com/minipugovka/
https://www.facebook.com/profile.php?id=100003513424790