Сочларни қандай қилиб тўғри қуритиш керак
14.11.2016
Баҳор - бу гўзаллик ва парвариш учун айни пайтидир. Айниқса бу мавсум юқори парвариш ва эътиборни талаб қилувчи сочларда сезилади. Биз сочларингизни қуритиш пайтида уларнинг табиий кучи ва ялтирашини сақлашга ёрдам берувчи амалий усуллар ҳақида билиб олдик.
Насадкадан фойдаланинг
Ҳар бир фен кўпчилик аёллар иссиқ ҳавонинг катта оқими фойдасига қутулишга уринадиган, ҳаво оқимини тақсимлайдиган махсус насадкага эга. Бироқ бундай қилиш ярамайди, ахир тор йўналтириган ҳаво оқими худди шу тарзда қопламларни ёпиб қўйган ҳолда сочларни осонроқ тўғирлашни осонлаштириш учун мўлжалланган. Бу билан, унчалик мураккаб бўлмаган ушбу насадка ёрдамида сочларни нафақат ётқизиб тараб олиш, балки ювилгандан сўнг очилиб қолган қопламларни “беркитиб” қўйиш ҳам мумкин.
Сочларингизни қатламлаб ва охиригача қуритинг
Сочларни қуритишдан аввал, унинг бутун ҳажмини секторларга ажратиб олиб, қисқичлар билан қистириб қўйиб, ҳар бир секторни алоҳида қуритиш мумкин – бу сочларга ҳажм бағишлайди ва бутун кокилнинг бир теккис қуришига ёрдам беради. Акс ҳолда пастки сочларингиз нам бўлиб қолган вақтда, ташқи кокилларингиз ўта даражада қуритилади. Кўпчилик нам сочларни табиий шароитларда қуритиш учун қолдиришни ёқтиради, бироқ бу - қуритилмаган қопламларни очиқ қолдирувчилар учун ёмон оқибатларга олиб келиши мумкин, демак улар салбий ташқи таъсирга дучор бўлиши мумкин.
Сочлар учун термо-ҳимоядан фойдаланинг
Синувчан сочларнинг энг асосий муаммоси намликнинг дефицити ва тўйинтирувчи моддаларнинг етишмовчилиги саналади . Сочлар муҳим компонентларнинг зарурий ҳажмини сақлашга ёрдам бериш учун, сочлар учун тўйинтирувчи маскалардан, кремлардан ва кондиционерлардан фойдаланинг. Яхши ечим деб соч учун ювилмайдиган кондиционерлар хисобланади. Биринчидан, улар сочларнинг таралишини ва тўғирланишини осонлаштиради, иккинчидан етишмайдиган намликни сақлайди. Исталган воситани танлаш қийин эмас, фойдалниладиган шампун линиясини ўрганишнинг ўзи кифоя, ахир агар сочларни ювиш учун мўлжалланган восита сизга тўғри келмаса, бутун косметик линия энг маъқул вариант бўлиши мумкин.
Тароқни тўғри танланг
Биз танлаган товарлар ва хизматлар турларининг сони чекланмаган миқдорда бўлган бугунги замонда биз бирор бир одатий нарсанинг танловида тўхташга эринамиз. Лекин нима бўлганда ҳам, тароқни тўғри танлаш керак. Масалан, чирмашувчан сочлар соҳибаларига сочларни қуритганда тараш тавсия этилмайди – сочлар осон таралиши учун спрей ёки кондиционер сепинг, ва қуритилаётган вақтда сочларингизнинг тугунини бармоқлар билан ёзинг. Сочларингиз қуриб бўлгандан сўнг, уларни юлиб ташламайдиган ва шаклини сақлаб турадиган Tangle Teezer билан тараб ўтган маъқул. Тўғри сочларни ёқтирувчилар учун темир тишли тароқ тўғри келади – фен билан бир тўпда улар дазмол таасуротини яратади, қиздирилган тишлари эса кокилларни тўғирлайди.
Асосий тенденцияларни makeup.uz билан бирга кузатинг. Бизни маслахатларимиз ва ечилиш улулларимизни бошкаларга курсатинг , ҳамда нашрларимзга ўзизни фикрингизни изоҳларда тўлдиринг! Телеграм-каналимизга , facebook ва instagram га аъзо бўлинг.