Юзни визуал тарзда қандай қилиб хушбичим қилиш мумкин
14.11.2016
Чизилган юз чизиқларига бўлган тренд икки мавсум аввал – модапараст аёллар контурингни панацейга ропп-рост айлантирган вақтдан бошланган эди. Бироқ ботиқ ёноқлар – сиз ҳоҳлагандек бўлмаса, монголча ёноқларни эса фақат чизиб яратиш мумкин бўлса, нима қилиш мумкин? Юзни озғин қилиб кўрсатиш бўйича бешта оддий усулга риоя қилиш ва it-girl қаторига ёзилиш мумкин.
Сочлар
Тўғри сочлар юзни “хушбичим” кўрсатиши ҳақидаги янглишишнинг тарқалганлигига қарамай, стилистлар умуман бошқача ечимни маслаҳат берадилар. Юмалоқ юз олдидиги кокилларни йиғиштириб, сиз юмалоқ ёноқларингиз ва юз овалингизга кўпроқ эътибор қаратасиз. Шунингдек, думчалар, тутамлар ва тортиб ўрилган сочлардан иборат бўлган силлиқ соч турмакларидан ҳам воз кечганингиз маъқул. Лунжларингизни ёпиш учун совуққон “пляж” кокиллари аъло даражадаги ечим бўла олади. Уларни салонда ҳам, шунингдек, KJMN Kallos Curl Power фойдаланган ҳолда мустақил равишда яратиш ҳам мумкин..
Қошлар
Юзнинг ушбу қисми бир неча мавсум мобайнида бизга тинчлик бераётгани йўқ. Қошларни ўстиришнинг моҳияти нимадан иборат? Камида, улар бутун эътиборни ўзига қаратиб, юмалоқ юз чизиқларини “синдиришга” қодир. Албатта бунинг учун қошлар “ип” бўлишдан тўхтаб, бетартиб энли “бошоқ”қа айланиши керак. Ўз қошларингизни идеалга яқинлаштиришга L’Oreal Brow Artist Maker қошлар учун тенлари билан ёрдам бериш мумкин.
Кўзлар
Бу ҳунарни “қандай қилиб бўлса ҳам” қилиш арзимайди, уни “тортиб” кўрганингиз ва ўзингизда синаб кўрганингиз маъқул. Стилистлар мушук кўзларини эслутувчи фаол тарзда чизилган кўзлар, эътиборни ўзига қаратишни “ўчириб қўяди” ва визуал тарзда юз кенглигини торайтириб қўяди. Бироқ чизилган кўзлар контури – кеча ва тантана макияжининг алоҳида урғуси ҳисобланмайди, демак, агар шунга ўхшаш жанговор бўянган ҳолда ишга ёки ўқишга отланиш истали туғилади, ҳеч бўлмаса қатъий қора рангни нефрит, кўк ёки жигар рангга алмаштиринг. Шунингдек, кўзларни кул ранг суртма билан бўяш ҳам бунинг аъло даражадаги муқобили бўла олади. Бу вазифани Bourjois Liner Feutre суртмаси аъло даражада эплайди.
Ёноқлар
Юзнинг ушбу энг ардоқли қисми сўнгги икки йил ичида оммабоп бўлиб қолди. Идеалга яқинлашиш учун, модапараст аёллар нималарга бормайди дейсиз. Бироқ биз юзингизни қайтадан бичишга чақирмоқчи эмасмиз. Лекин тўғри танланган тон, упа ва ёғупа ёрдамида унинг хусусиятлари кўринишини бироз ўзгартириш унчалик қийин эмас. Дастлаб ёноқларингизни пушти ранг, маржон ва шафтоли тусларидаги ёрқин ёғупалар билан қоплаб қўйишни бас қилинг – совуқ ярим тенлар фойдасига “илиқ” тонлардан воз кечинг. Сиз танлаган ёғупаларнинг туси қанчалик совуқ бўлса, у ёноқларингизни шунчалик “ўткирроқ” қилиб ажратиб туради.
Шуълалар
Контуринг аллақачон биринчиликни стробингга узатиб бўлган. Макияжнинг ушбу тури юзнинг ҳажмли қисмларини хайлайтерлар, оч рангдаги тенлар ёки упа ёрдамида очроқ рангга киритишга асосланган. Юзга хушбичимлик бағишлаш учун, стилистлар хайлайтерни буруннинг орқа томонига, пешананинг марказига ва колумеллга (лаблар ва бурун оралиғидаги зонага) суртишни тавсия қиладилар. Буни Maybellinдан Master Contourдан хайлайтер ёрдамида бажариш мумкин.