Makeup.uz биринчи савдо шахобчаси
11.11.2016
Ватанимиздаги бозорларда бренд даражасидаги косметика маҳсулотларини харид қилиш муаммосини ўрганиб, биз бироз блогдан олдинлаб, ўз истеъмолчиларимизга долзарб ва оригинал косметика таклиф қилишга қарор қилдик. Старт берилди ва биринчи сотув нуқтаси ўзининг бутун ассортиментини тақдим этишга шай турибди.
Мakeup.uz дўконининг биринчи жойлашган ўрни ўзини узоқ кутишга мажбур қилмади ва «Чилонзор» СМ яқинидаги “Сартарошлик санъати академияси”да ташкил этилди. Айнан шунинг учун биргаликда ривожланиш учун айнан шу жой танлаб олинганлиги сир эмас. Кўпчилик Академияни етакчи мастерларни чиқарадиган, катта тажрибага эга бўлган жой деб ҳисоблайди. Биз Академияда ишлайдиган мастерлардан бири билан суҳбатда бўлдик.
Светлана Лодкова, мастер-универсал: «Ўйлайманки, бу жой бекорга танланмаган. Биринчидан, салон ярим асрдан буён мавжуд, иккинчидан уни тирноқ ва сартарошлик сервиси, визаж ва массаж соҳасида мутахассисларни ўқитадиган бизнинг ўқув марказимиз туфайли, кўплаб мастерлар биладилар. Ушбу нуқта бир вақтнинг ўзида мижозлар ва салонга келувчилар учун ҳам, мастерларнинг ўзлари учун ҳам қулай жойдир. Шунингдек, бизда кўпинча сочлар, юз ва танани парваришловчи косметика воситалари ишлаб чиқарадиган йирик етказиб берувчиларнинг мастер-класслари ўтказиб турилади. Демак, савдога қўйиладиган барча брендлар ҳам бизнинг Академиямизда семинар ва тренинглар ўтказиб туришлари мумкин.
Бугунги кунда бизнинг Академиямизда нафақат L’Oreal Paris ва Maybelline New York, Bourjois косметикалари линияси, балки Garnier томонидан чиқариладиган воситаларнинг кенг спектри ҳам ўрин олган. Турли ҳилдаги косметика воситаларидан ташқари, бу ерда шунингдек сочларни парваришлаш учун мўлжалланган косметика ишлаб чиқарувчи, етакчи брендлардан бири – Kallos ҳам тақдим этилган. Дўконда доимо маслаҳатчи бўлиб, у ҳар бир тақдим этилган маҳсулот ҳақида мулойимлик билан ва тушунарли тарзда сўзлаб беради.
Яқин вақт ичида косметика витриналари тестер-десклар билан тўлдирилади. Уларда ҳар бир истаган киши тақдим этилаётган барча косметика воситаларини очиб, таътиб кўриб, ҳоҳловчилар ҳатто суртиб кўриб синовдан ўтказиб кўриши мумкин.
Ҳозирги вақтда биринчи савдо нуқтасида терминал ўрнатилди, демак, Академияда тақдим этилаётган барча маҳсулотларни нафақат нақд пулга, балки нақдсиз ҳисоб шаклларида ҳам харид қилиш мумкин.