Кўзлар учун тренддаги кузги тенлар
07.11.2016
Куз – тенлар ёрдамида кўзларни макияж қилиш учун энг яхши вақт саналади. Дастлаб, мавсум бьюти-ечимининг асосий ранг турларини аниқлаб оламиз. Бу йилги кузда стилистларнинг фаворитида аметист (сафсар), сапфир, феруза ва зумрад, ёқут, кул ранг кварц, мис ва ҳатто олтин каби қимматбаҳо ва ярим қимматбаҳо металларнинг ранг турлари ўрин олган. Биз ушбу рангларнинг мос келадиган қуйидаги палеткаларидаги талқинини топдик.
L’Oreal Paris – Red Carpet 2016 эксклюзив коллекциясидан олинган тенлар мавсумнинг энг диққатга сазовор бўлган янгиликларидан бири бўлади. Кўп сонли кинофестивалларнинг қизил гиламларида доимий равишда намойиш этиб келинаётган ҳашамлик ва порлашлардан илҳомланган L’Oreal экспертлари ҳар қандай истаган кишининг образига бироз “юлдузлиликни” киритишга қарор қилдилар. Тенларнинг ягона палеткасида бирлашган ёқут ранг тасвирларидан кўзлар учун сурма ёки тушли тенлар сифатида фойдаланиш мумкин. Махсус қулай чўткаси иккала типдаги макияжни ҳам яратишда ёрдам беради.
L’OrealParisнинг NudeColorRiche палеткасида «фойдали қазилмаларнинг» бошқа ранг тасвирларини ҳам топиш ҳам қийин эмас. Палитрага нюд жанридаги макияжни яратиш учун зарур бўлган барча ранг-туслар, максимал табиий ярим тонлар ва ёқимли фактура киритилган. Нюд макияжи билан бирга, палетка ёрдамида севимли смокиларни ҳам яратиш мумкин, ва ҳатто бироз тушланган рангли стрелкалар чиқариб олса ҳам бўлади.
Рокнрол кайфияти учун ва исён кўтириш тарафдорлари учун Maybelline New York The Rock Nudes тенлар палеткаси аъло даражада мос келади. Унда бронзадан бошлаб то драматик «ҳўл асфальт»гача бўлган мавсумнинг энг трендли ранг-тасвирлари бирлашган. Ранг тасвирлар шундай танланганки, ундаги 12 рангнинг ҳар биттаси ўзининг ёнида турган ранг билан мослашиб кетади, демак ягона макияжда нюднинг камсуқум ва «индамас» рангини металл каби нур сочиб турувчи кварц билан ҳам бирлаштириш мумкин.
Шунингдек, Maybelline New Yorkнинг Nudes коллекциясига The Nudes ва The Blushed Nudes классик ва таъсирчан ранг тасвирлардаги палеткалари киради. Иккала палитра ҳам кўрикли кеча ёки учрашув учун ёқимли образ яратиш учун асосий ранг турларидаги тенлар билан ҳам, ўзига хос ярим тонлар билан ҳам тўлдирилган.
BourjoisParis стилистлари ҳам нюд ранг тасвирларни четлаб ўта олмадилар. Бу ердаги базмларда кўкимтир ва оқ-сариқ, пушти ва оч жигар ранг, оч бинафша ва кумушсимон ранг тасвирлар ҳукмронлиқ қиладилар, текстуралари эса жилоли ва жилосизга ажратилган. Ассортиментининг катталигига қарамай, ҳар бир ранг тасвири қандайдир тарзда жорий мавсумда энг оммабоп нюдга киради, демак тенлардан кечқурунги вақтда фойдаланилганда, пастки қовоққа суртма суртиб ва устки ҳаракатланувчи қовоқнинг ташқи бурчагига тўқроқ тус бериб, кўзларга бироз ҳажм бағишлаш тавсия этилади.